1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Қандай қилиб тақводор бўлиш мумкин?

14:23 / 07.09.2017 6525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Тақво» сўзи луғатда сақлаш, эҳтиёт бўлиш ва тўсиш маъноларини англатади. Шаръий маънодаги тақво эса Аллоҳнинг буйруқларини бажариш, қайтариқларидан қайтиш орқали гуноҳга олиб борувчи нарсалардан сақланишдир. Тақво инсоннинг диний ва дунёвий ҳаётида буюк аҳамиятга эга бўлгани, охират ҳаётида эса битмас-туганмас мукофотлар ваъда қилингани учун Қуръони Карим ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бунга тарғиб қилган. Аллоҳ таоло: «Оқибат эса тақвоникидир», деган (Тоҳа сураси, 132-оят)

Шунга қарамай, инсон кўпинча шайтон йўлдан уриб, Аллоҳнинг қайтариқлари ва ҳаром қилган нарсаларига билиб-билмай қўл уриб қўяди. Бу қилмиши унинг ҳаётига таъсир қилади, Аллоҳдан узоқлаштиради. Шунинг учун қандай қилиб тақвога эришиш мумкин деган савол кўпчиликни қизиқтиради. 

Ушбу мақолада ана шу саволга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.

 

Қандай қилиб Аллоҳдан қўрқиш, яъни тақво қилиш мумкин?

– Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган фарз-вожиб амалларни бажариш.

– Шубҳалардан четланиш, ҳаром ишларни тарк қилиб, улардан узоқлашиш.

– Суннатларга амал қилиш, мубоҳ ишларга муккасидан кетмаслик, чунки бунинг оқибатида инсоннинг шубҳали ишларга тушиб қолиш эҳтимоли кучаяди.

– Аллоҳнинг тоатида жидду жаҳд қилиш, дунё ва охират ишларида фикр юритиш, чунки инсон қачон ўлишини билмайди. Аллоҳ таоло берган ҳар бир неъмати учун сўроққа тортади, банданинг дунёда қилган ишларини ҳисоб-китоб қилади. Шунинг учун банда доим Аллоҳнинг ҳузурига боришга тайёр бўлиши керак. 

– Нафс ва тана эҳтиёжлари билан Аллоҳнинг буйруқлари орасидаги мувозанатни сақлаш. Маълумки, Аллоҳ одамни фақат тоат-ибодатга берилиб, ўзини унутиб, одамларга қўшилмай қўйишга буюрмайди. Шариатимиз Аллоҳнинг ҳақларини поймол қилмаган ҳолда тананинг ҳақларини адо этишга буюрган. Бу эса Исломнинг мўътадиллик ва раҳмат дини эканини таъкидлайди.

– Барча ишларда холис бўлиш, обрў-эътибор, шуҳрат талаб қилмаслик. Ҳамма жойда, барча гап-сўзларда Аллоҳдан қўрқиш, махфий ва ошкора ишларни Аллоҳ кўриб турганини ҳис этиш, Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган сўзлардан эҳтиёт бўлиш керак. Аллоҳ таоло: «Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилган эдилар, холос», деган (Баййина сураси, 5-оят). 

– Аллоҳга ибодат қилиш, ҳар бир ишда Унинг ғазабидан хавфда бўлиш, Унинг розилиги, ажр-савоби ва раҳматидан умидвор бўлиш керак.

– Нафсга қарши курашиш, бу борада Аллоҳ ва Унинг Расули берган кўрсатмаларга риоя қилиш, ҳақ йўлда бардавом бўлиш ва бу йўлдаги азиятларга сабр қилиш керак.

– Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

 

Тақводор инсоннинг сифатлари

– Ота-онага яхшилик қилиш.

– Қариндошлик ришталарини боғлаш.

– Қўшниларга яхши муомалада бўлиш.

– Шижоатли, кечиримли бўлиш.

– Одил, ширинсўз бўлиш.

– Ўзгаларни ўзидан устун қўйиш.

– Аллоҳнинг азобидан қўрқиш. 

– Иффатли бўлиш, кўзи, қулоғи, тили ва бошқа аъзоларини Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийиш... 

Инсондаги тақво аломатлари 

– Ислом шариати белгилаган чегарадан чиқмайди.

– Аллоҳга бандалик изҳор қилади.

– Қалби кек, адоват, нафрат, ҳасаддан саломат бўлиб, муҳаббат, мулойимлик ва меҳрга тўла, Аллоҳнинг зикри билан обод бўлади. 

– Илм-маърифат, яхшилик, фазилатларни ёяди. Одамларнинг орасини ислоҳ қилади.

– Ўзгаларга ёрдам беради, манфаат улашади.

Тақводорларнинг ажр-савоби

– Аллоҳ таоло тақводорларни Ўзига дўст, валий қилиб олади. У Зот: «Унинг валийлари фақатгина тақводорлардир», деган (Анфол сураси, 34-оят).

– Аллоҳ тақводорларни суяди. У Зот: «Йўқ! Ким аҳдига вафо қилса ва тақво қилса, Аллоҳ тақводорларни севадир», деган (Оли Имрон сураси, 76-оят).

– Аллоҳ солиҳ амалларни қабул қилади. У Зот: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир», деган (Моида сураси, 27-оят).

– Яхши оқибат. Аллоҳ таоло: «Ва оқибат тақводорларникидир», деган (Аъроф сураси, 128-оят).

– Жаннат. Аллоҳ таоло: «Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир», деган (Ҳижр сураси, 45-оят).

– Аллоҳнинг розилигига эришади, савоб тарозиси оғир келади, омонлик мақомида бўлади. Аллоҳ таоло: «Албатта, тақводорлар омонлик мақомидалар», деган (Духон сураси, 51-оят).

– Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади, чунки у комил иймон эгасидир. 

 Охиратдаги мартабаси улуғ бўлади. Дунёда одамларнинг муҳаббатини қозонади. 

– Умри баракали бўлади.

– Йўли очиқ, ризқи кенг бўлади. Аллоҳ таоло: «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур», деган (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

 

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирбирингизни ёмон кўрманг Бирбирингизга ҳасад қилманг Эй, Аллоҳнинг бандалари, биродар давоми...

2430 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло .Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганда, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ. Ана ўшаларга аламли азобларни давоми...

3100 05:00 / 02.03.2017
Биринчи марта, Мисрлик олим профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад, Юсуф сурасидан таъсирланиб катаракта кўз гавҳарининг хира тортиши касаллигига тер томчиларида давоми...

4887 11:00 / 11.09.2020
Аллоҳ таоло .Ва, албатта, сен улкан хулқдасан,, деган. Бу ояти карима Пайғамбар алайҳиссалом учун катта ва олий баҳодур. Аллоҳ у зотга хитоб қилиб, у кишининг давоми...

3361 05:00 / 02.03.2017
Аудиолар

118735 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40699 14:35 / 11.08.2021