1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Қадр кечаси

12:29 / 11.06.2018 8464 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло яратиш ва ихтиёр қилишда ягонадир.

 «Ва Роббинг хоҳлаганини яратур ва ихтиёр қилур» (Қасос: 68).

Бу ўринда ихтиёр қилишликдан мурод сайлашлик ва танлашликдир. Аллоҳ жалла ва аъла ҳикмати ва қудрати комил, илми ва иҳота қилиб туриши тўкис бўлгани учун вақт, макон ва шахслардан иборат ўзи хоҳлаган махлуқотларини ихтиёр қилиб, Аллоҳ субҳанаҳу уларни зиёда фазилати, тўла эътибори ҳамда мўл-кўл неъмати ва икроми билан хослайди. Бу шак-шубҳасиз рубубиятининг энг улкан оятларидан, ҳамда ваҳдонияти ва сифатларининг комил эканига энг катта шоҳидлардандир. Ҳамда у қудрати ва ҳикматининг мукаммал эканига энг очиқ далиллардандир. Аллоҳ субҳанаҳу хоҳлагани ва ихтиёр қилганини яратади. Ишларнинг тизгини Унинг Қўлида. Иш-тадбирнинг бари, олдин ҳам, кейин ҳам Аллоҳга хосдир. Махлуқотларида хоҳлаганини ижро қилади ва истаганини ҳукм қилади.

 «Бас, ҳамд осмонларнинг Робби ва ернинг Робби, оламларнинг Роббигадир. Осмонлару ердаги улуғлик Уникидир. У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир.» (Жосия: 36-37).

Аллоҳ азза ва жалла кўп афзаллик берган ва тўла мукаррам айлашлик билан хослаган вақтлардан Рамазон ойики, субҳанаҳу уни бошқа ойлардан афзал қилди. Ва унинг охирги ўн кечаларики, У Зот уларни бошқа кечалардан афзал қилди. Ҳамда қадр кечасики, уни Ўзининг наздидаги зиёда фазилати ва Ўзининг ҳузуридаги улкан ўрни боис минг ойдан яхши қилди. Унда муттақинларга ҳидоят, мўминлар учун фурқон, ҳамда оламларга зиё, нур ва раҳмат ўлароқ очиқ-ойдин ваҳийси, улуғ Каломи ва ҳикматли танзили нозил бўлган вақтда унинг (қадр кечасининг) ишини буюк, шаънини олий ва ўрнини юқори қилди. Аллоҳ таоло деди:

 «Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантирувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилур…Биз томонимиздан бўлган амр ўлароқ. Албатта, Биз расул юборувчи бўлдик…Роббинг томонидан раҳмат ўлароқ. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир. У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Агар аниқ ишонувчи бўлсангиз. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота-боболарингизнинг Роббидир.» (Духон: 3-8). Субҳанаҳу деди:

 «Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. Қадр кечаси не эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббларининг изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунича салом бўлиб турадир.» (Қадр сураси). 

Эй Аллоҳ! Бу қандай ҳам улуғ, олий ва мукаррам бир кеча. Баракаси қандай ҳам мўл:

Бир кеча минг ойдан яхши!! Бунинг маъноси, у ўттиз минг кечадан яхши.

Минг ой саксон уч йилдан зиёдадир. Демак, у агар мусулмон унинг барини Аллоҳ азза ва жалланинг тоатида ўтказса узун бир умр экан. Қадр кечаси, у бир кеча бир инсон умридан яхши. Бу улкан фазлдир.

Ушбу мукаррам, муборак тунда баракаси кўп бўлгани боис фаришталарнинг нозил бўлиши ҳам кўп бўлади. Фаришталар Қуръон тиловати вақти ва зикр ҳалқаларига нозил бўлганлари каби барака ва раҳмат нозил бўлиши билан ҳам нозил бўладилар.

Ва у тонг отгунча саломатликдир. Яъни, унинг бари хайр. Унда тонг отгунча ёмонлик йўқ.

Ушбу мукаррам, муборак кечада барча пухта-аниқ ишлар айрилур-(белгиланур). Яъни, ўша йили бўладиган нарсалар Азиз, Ҳаким Аллоҳнинг изни билан тақдир қилинади. Тақдир қилинишидан мурод, яъни, йиллик тақдирдир. Умумий тақдирга келсак, у лавҳул маҳфузда ва у саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлганидек осмонлар ва ерни яратишдан эллик минг йил олдин ўтиб бўлгандир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан қадр кечасининг фазилати ҳақида шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким қадр кечасида иймон ва (ажрни Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади». (Бухорий) 

Қадр кечаси муборак Рамазон ойида экани қатъийдир. Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига биноан:

 «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган.» (Бақара: 185).

Аллоҳ таолонинг ушбу қавли билан:

 «Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.» (Қадр: 1).

У Рамазоннинг охирги ўн кунлигида экани эҳтимоли энг умид юқоридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу қавлларига биноан: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн (кун)идан талаб қилинглар». (Бухорий)

Уни ўн кунликнинг тоқ (кеча)ларида талаб қилишлик таъкидлироқдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу қавлларига биноан: «Уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигида изланглар. Қадр кечаси тўққизинчи (кеча)да, еттинчи (кеча)да қолади, бешинчи (кеча)да қолади…».(Бухорий)

Ибн Ҳажар «Фатҳ»да «Қадр кечасини охирги ўн кунликнинг тоқ (кечалар)ида излашлик ҳақидаги боб» остида шундай дедилар: «Ушбу сарлавҳада қадр кечаси Рамазонга сўнг унинг охирги ўн кунлигига сўнг эса унинг муайян кечасига эмас тоқ кечаларига чекланган эканининг рожиҳлигига ишора бор. Ана шу, бу борада ворид бўлган хабарлар мажмуаси далолат қиладиганидир».

Дарҳақиқат, уламолар уни яширинганлиги ва ҳужжатларда таъйин қилинмаганининг ҳикматларидан: мусулмонлар ўн кунликнинг барчасида таҳажжуд, Қуръон қироати ва эҳсон қилишлик билан Аллоҳга тоат қилишда ўтқазишлари, ҳамда шу билан яхшилик талабидаги фаол-тетик ва жидду-жаҳд қилувчи беҳафсала дангасадан ажралиб маълум бўлсин. Чунки одамлар уни қайси кечага таъйин қилинганини билсалар, албатта, кўплари бошқасини қўйиб айнан унда қоим бўлишга чекланардилар. Агар уни қайси кечага таъйин қилинганини билсалар комил имтиҳон юз бермасди дея зикр қилдилар.

Барчамизга вожиб бўлгани, унинг савоби ила бахтга эришиш, яхшилигини ғанимат билиш ва ажрларини қўлга киритишимиз учун ушбу муборак кечани талаб қилиш-(излаш)га тўла ҳарис бўлишимиздир. Чунки маҳрум киши мағфират мавсуми ўтиб кетсада савобдан қуруқ қолган ҳамда ғафлат, юз ўгириш ва бефарқлилиги сабабли гарданига гуноҳларини юклаган ҳолда қолиб кетган кимсадир.

Бу кечада бахтлилар мусобақасига эришган ҳамда унда қоим бўлиш ва гўзал амал қилишлик билан солиҳлар йўлидан юрган кишига шодлик бўлсин.

Ушбу кечаларда раҳмат эшикларидан қувилган, унда кўзи олдига ҳижоб тортилган ҳамда маъсият ва гуноҳлар билан машғул, орзу-умид ва хом ҳаёлларга алданган, тунларнинг яхшиси ва кунларнинг афзалини зое қилган ҳолида ушбу тун ўтиб кетган кимсага вайл бўлсин.

Кимда-ким ушбу улуғ кечада фойда қилмаса қайси вақт фойда қилади?! Кимки ушбу шарафли вақтда Аллоҳга тавба-тазарру қилмаса қачон тавба-тазарру қилади?! Кимда-ким унда яхшиликларга мудом бефарқ бўлса қай вақт амал қилади?!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дарҳақиқат, ушбу ой сизларга ҳозир бўлди. Унда минг ойдан яхши кеча бор. Ким ундан маҳрум қолса, дарҳақиқат, яхшиликни баридан маҳрум қолибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумгина мосуво бўлади». (Ибн Можа)

Мусулмонга унда кўп-кўп дуо қилишлиги мустаҳаб бўлади. Чунки унда дуо қилишлик мустаҳабдир. Дуонинг серқирралисини ихтиёр қилсин.

Ибн Можжа Оиша розияллоҳу анҳодан шундай деганликларини ривоят қилади: «Эй Аллоҳнинг Расули, Қадр кечасига мувофиқ келиб қолсам нима деб дуо қилишимни тўғри деб биласиз?» У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай дейсан: «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул аъфва фаъфу аънний» (Аллоҳим, албатта, Сен афв қилувчисан. Афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил!)»» - дедилар». (Ибн Можа)

 Ушбу дуонинг маъноси улкан, далолати чуқур ва у ушбу кечага ғоятда муносибдир. У шундай кечаки, унда ҳар бир аниқ-(пухта) иш белгиланади. Ва унда бандаларнинг амаллари бошқа қадр кечасигача тўла бир йил учун тақдир қилинади. Кимга ушбу кечада офият берилса ва Роббиси уни афв қилса, дарҳақиқат, ғоятда нажотга эришибди. Кимгаки бу дунё ва охиратда офият берилса, батаҳқиқ, нажот топибди. Офиятга бирор нарса тенг келмайди. Ушбу кечанинг яхшилиги ва баракасини фарз намозларга риоя қилиш, қиём-(тунги намоз)нинг кўплиги, закотни адо этиш, садақаларни сарфлаш, рўзани сақлаш, тоатларни кўпайтириш, маъсият ва гуноҳлардан четлашиш, гуноҳ ва хатоларга надомат чекиш ва тавба қилиш, ҳамда кўп-кўп Аллоҳни зикр қилиш ва Қуръон қироат қилиш билан излайлик.

Эй Аллоҳ! Бизни қадр кечасини қоим қилишга муваффақ айла. Бизни, уни иймон ва (ажрни Сендан) умид қилган ҳолда адо этадиганлардан қил ва бизни афв айла. Албатта, Сен авф қилувчи, саховатлисан.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаrdquoги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг давоми...

2670 21:41 / 08.04.2021
Биринчи аломат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлишича, қадр кечасининг аломати .Қуёш тонгдан нурсиз бўлиб чиқишидир,. Имом Муслим ривояти. Иккинчи давоми...

6115 07:30 / 08 апрель
Олти йилдан бери кўнгил кундалигимга ёзиб келинаётган, лекин қоғозга туширишга журъатим етмаган, ҳаётимда аниқ ва тиниқ содир бўлган ушбу воқеаларни бугун ёзишни давоми...

3082 17:00 / 22.04.2022
.Лайлатул қадр,ни фақат 27 кечада, деб эътиқод қилиб, охирги ўн кунликнинг бошқа кечаларида ибодатда қоим бўлмаслик, кўпгина хайрдан маҳрумлик аломатидир. давоми...

1380 14:10 / 01 апрель
Аудиолар

120149 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41811 14:35 / 11.08.2021