1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса

20:37 / 17.05.2017 3009 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, бирортангиз Исломини чиройли қилса, унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн мислидан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилади. Қилган ҳар бир ёмон амали эса ўз мислича ёзилади», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«Фақат Аллоҳ уни кечиб юборса (ёзилмайди)», дейилган.

Икки шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида биз умматларини мухлис мусулмон бўлишга тарғиб қилмоқдалар. Чунки ўта мухлис мусулмон бўлмай туриб, ҳеч ким ўз Исломини чиройли қила олмайди. Ўтган ҳадисларнинг бирида киши Исломининг чиройли бўлиши ичдан ҳам, устдан ҳам Исломнинг ҳамма талабларига жавоб бера оладиган бўлиши билан амалга ошишини ўрганган эдик.

Инсон ўз Исломини чиройли қилганда эса катта ва улкан мукофотга сазовор бўлар экан. Бу мукофот эса икки томонлама бўлади:

1. Унинг қилган ҳар бир яхши амали ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб ёзилар экан.

2. Унинг қилган ҳар бир ёмон амали ўз мислича, кўпайтирилмасдан ёзилар ёки Аллоҳ хоҳласа, кечириб юборилар экан. Бу эса албатта, мўмин банданинг олий даражаларга эришишидан далолат беради.

Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар очиқ-ойдин кўриниб турибди. Фақат Исломимизни чиройли қилишга уринишимиз қолди, холос.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
573 . , . , . , . ,. . ., .5733. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиКамбағал муҳожирлар Расулуллоҳ давоми...

2071 07:26 / 15.10.2018
Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз билан бир уловга мингашиб кетишаётган эди. У зот .Эй Муъоз,, дедилар. Муъоз .Лаббайка давоми...

3025 08:25 / 21.05.2018
Ағар ибн Ясар алМузаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Эй инсонлар, Аллоҳга тавба қилиб истиғфор айтинглар. Чунки мен давоми...

3031 08:40 / 15.10.2017
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Беш вақт намозларнинг мисоли сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммолим бўлиб давоми...

2871 08:35 / 03.06.2018