1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Раддия

”Иттифоқ ҳудуди” кўп қутбли дунёда тинч бирга ҳаёт кечириш

20:42 / 22.04.2017 3454 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

14-савол. Биз исломни бошқа дунёқарашларга ҳеч қандай  ён беришга йўл қўймайдиган оммавий муросасизлик дини деб ҳисоблаймиз. Агар сизлар бирон бир бошқа давлатга тоқат қилаётган бўлсангиз, фақат у сизни мажбур қилаётгани учундир, лекин ўзингизда кучни сезан заҳотингиз сиз ҳамма жойга ўзингизникини тиқиштира бошлайсиз. Ислом билан бирор нарсада келишиб бўлармиди?

14-жавоб. Бу энг хато фикр! Ислом ўз маъносида шартнома дини, ўзаро алоқалар борасида  ушбу шартнома талабларидан чиқмаслик мажбурияти билан ихтийрий келишувдир. Асосларни асосида Яратган ва У томонидан яратилган озод инсонлар ўртасидаги муносабатлар шаклидаги Шартнома (Аҳд) ётади. Қуръонда айтилади: ”Биз (бу) омонатни (Биз билан Аҳдни) осмонларга Ерга ва тоғларга таклиф этдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар…лекин инсон ўз зиммасига олди” (33:72).

Мана шундан парвардигори олам Аллоҳ билан инсоният ўртасидаги Шартнома (Аҳд)га ўхшаш одамлар ўртасида эркин шартнома ҳам мусулмон уммати ўртасида ва мусулмонмаслар билан алоқаларда ижтимоий ташкил этишнинг энг олий шаклидир.

Шартнома ҳар хил инсонлар ўртасида, уларнинг бирлашмалари, уруғ-аймоқлари, уюшмалари ўртасида мувозанат ва муроса йўлини топишнинг ягона  усулидир, демак шартномасиз ҳар қандай жамият  ва давлатнинг барқарор ривожланиши мумкин эмас. Шунингдек Ислом ўзининг Яратгувчи билан тузилган шартномасини бирон бир муросасозликсиз риоя қилувчи бўлгани каби,  бошқа диндаги одамлар ва уюшмалар билан тузилган шартномани ҳам юқоридан марҳамат қилинган муросанинг ижтимоий-сиёсий шакли деб  қабул қилади. ”Шартномага шартлашилган муддати тугагунча риоя қилинг” (8:58).

Ислом куч ишлатишдан аввал шартнома, сулҳ тузишни афзаллиги  ўрнатади. Пайғамбар Муҳаммад савнинг ўзлари  Ҳудайбияда мушриклар ва кофирлар билан Мадинада яҳудий ва насронийлар билан, Ҳабашистон ва Эрон, Рум каби номусулмон давлатлар билан шартнома ва сулҳ туздилар. Хулафои рошидинлар тўғри йўлдаги халифалар ва улардан кейинги раҳбарлар ҳам Пайғамбар сав намуналарига эргашдилар. Қатор мана шундай шартномалар кейинчалик Мадина конституцияси деб аталди ва  кўп қутбли дунёда ўзаро тинч тотув яшашнинг илк тимсоли бўлиб қолди. 

Ўрта асрларда доимий урушлар даврида илк фиқҳий китобларда ҳуқуқшунослар томонидан ерларни Дорул-ҳарб (уруш ҳудуди) ва дорус-салам (Ислом ҳудуди) бўлиш учраб туради. Шунингдек албатта уруш мусулмонларни номусулмонлардан ҳимоя қилади деган қоидалар ҳам бўлар эди. Бу қоидалар тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршиликлар пайтида тўғри келган ва тўғри келади. Мусулмонлар учун қонун тусини олган шартномалар билан мустаҳкамланган тинчлик шароитига эса умуман алоқаси йўқ.

Халқаро ислом олимлари шўросининг раиси ва Фатволар бўйича Европа шўросининг раиси шайх Юсуф Қаразовий бу тўғрида фатво чиқарди, унда қисмон шундай дейилади:

Енгиллаштириш усулини амалга ошириш учун жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни тан олиш лозим бўлади, уларнинг сабабчиси асрнинг ахлоқий таназзули бўлишига қарамасдан, ҳуқуқшуносларнинг атамаларига биноан, ёки жамиятни ривожланиши ёки энг қийин ҳолатлар пайдо бўлган.

Мана шундан шариат ҳуқуқшунослари вақт, жой, одатлар, шартлар ўзгаришига қараб фатволарнинг ўзгаришига рухсат қиладилар. Бунда саҳобаларнинг, одил халифаларнинг йўлларига ишора қиладилар. Чунки биз Пайғамбар сав буйруқларига биноан амал қилишимиз ва унга тиш тирноғимиз билан ёпишиб заррача ҳам оғишмаслигимиз лозим эди. Бунинг устига Қуръон ва Суннат ҳам шунга далолат қилади.

Ҳозирги замон бизга ўтган асрлар ҳукмларини, фикрларини, нуқтаи назарларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Мумкин улар ўз замонасига ва ўз шароитига жавоб бергандир. Ўтганларимизни хаёлига ҳам келмаган буюк ўзгаришлар юз берган ҳозирги замон талабларига жавоб беролмай қолди. Бундай фикрлар Исломга ва мусулмонларга зарар келтиряпти, Ислом даъватининг асл башарасини бузиб кўрсатмоқда.

Бундай фикрларга дунёни дорул-ҳарб ва дорул-саломга бўлиш, Мусулмонлар билан номусулмонлар муносабатининг асосини уруш деб ҳисоблаш ва ҳ.к.лар киради. Ислом бутун инсониятни ўзаро танишувини ёқлайди: ”Бир-бирларингиз танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элатлар) қилиб қўйдик” (49:13).

Ислом урушнинг тўхташини марҳамат, неъмат деб билади. Қуръон Хандақ урушининг тугашига шундай баҳо беради: “Аллоҳ кофирларни дарғазаб ҳолда қайтарди. Улар бирор яхшилик (фойда)га эришмадилар.Аллоҳ мўъминларга жанг тўғрисида кифоя қилди” (33:25).

Ислом Худайбия сулҳини Оллоҳнинг Пайғамбари асга берган ғалаба деб баҳолайди. Бу тўғрида Фатҳ (Ғалаба) сурасини нозил қилди: ”(Эй Муҳаммад) Биз Сизга аниқ фатҳ (ғалаба) бахш этдик” (48:1).

Шу суранинг ўзида Парвардигори олам Пайғамбарига ва мўъминларга У мусулмонлар ва мушрикларни жангда тўқнаш келишларига йўл қўймаганини эслатмоқда: ”У (Аллоҳ) Макканинг ичида (Ҳудайбияда) сизларни уларнинг устидан ғолиб қилганидан кейин уларнинг қўлларини сизлардан, сизларнинг қўлларингизни улардан тўсган (сулҳ қилдирган) зотдир. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир” (48:24).

Пайғамбар савнинг уруш (ҳарб) сўзини ёмон кўрар эдилар. Узот айтадилар: ”Энг яхши исмлар Ҳаммам (ҳимматли) ва Ҳарис (деҳқон), энг ёмон исмлар Ҳарб (уруш) ва Мурр (аччиқ)”.

Аввалда подшоҳлар халқлари ўртасида исломнинг тарқалишига қаршилик қилдилар. Шунинг учун Пайғамбар сав уларга хатлар юбордилар. Бу хатларда уларни Исломга чақирдилар, ташқаридан бирон-бир овоза эшитиш йўли тўсиб қўйганлари учун  ўз халқларини адашишлиги масъулиятини уларга юкладилар.Ўз қадр қимматини билиш уларни уйқудан уйғотиб юборади ва улар золимларга қарши - ноқонуний ҳокимиятни эгаллаб олганларга қарши исён қилишларидан қўрқишар эди. Шу сабабдан подшоҳлар Ислом тарғиботчиларини ўлдирардилар, мусулмонларга қарши уруш очардилар ёки мусулмонларни  ўз уйларида тор-мор қилиб йўқотиш учун катта кучларни тайёрлардилар.Ўшанда уруш шароитида шундай қаттиқ бўлиниш пайдо бўлганди.

Ҳозирги кунга келганда исломни тарғиб қилиш учун тўсиқлар йўқ, айниқса кўп фикрлиликни қабул қилган очиқ мамлакатларда бемалол. Мусулмонлар ўз даъватларини нашр ва аудио видео дисклари каби маълумот узатиш жиҳозлари орқали тарқатишлари мумкин. Улар теле-радиотрансляция орқали бутун дунёга ҳар хил тилларда етказишлари ва ҳар бир халқ билан ўз тилида Ислом таълимотни тушунтиришлари мумкин. Лекин ҳақиқатда мусулмонлар бутунлай масъулиятсизлик қилмоқдалар ва Аллоҳ олдида дунё халқларининг Исломни билмасликларига жавобгар бўладилар”.

Афсуслар бўлсинки шундайлар ҳам топиладики –ҳақиқатда улар озроқ – улар тарғиботга ўз шахсий истеъдодларининг йўқлиги, масъулиятсизликларини ўрнини динга норозиларни ҳам мажбурлаб киритиш билан тўлдирмоқчи бўладилар.Бундай ёндошиш Қуръонга ҳам Суннатга ҳам зид ишдир, яъни Исломга ҳам зиддир.

Шундай қилиб, Суннат асосида мусулмонларнинг бошқа дин жамоалари билан ва номусулмон давлатлар билан битимлари, келишувлари тимсоли бўладиган  “Шартнома ҳудуди” – дорул-иттифоқ тушунчасини киргизиш мумкин.

Давлат- ижтимоий гуруҳларнинг ягона ҳудудда, ягона сиёсий- ҳуқуқий ва иқтисодий тизимда умумий меъйорларда биргаликда яшаш тўғрисида тузилган шартноманинг натижаси сифатида пайдо бўлади. Давлат қонунлари – ижтимоий шартнома шакли бўлиб, унда  мумкин бўлган энг юқори мувозанатга эришилади ва турли   ижтимоий, иқтисодий, диний гуруҳларнинг  талаблари тенглиги ўрнатилади.

Фуқароликни қабул қилиш, қонун чиқариш органларига сайловларда, референдумларда иштирок этиш у ёки бу номусулмон давлатнинг ижтимоий шартномасини – бу мамлакатнинг қонунлари ва конституциясини уммат томонидан қабул қилингани, шартномага кирилгани ва  унга амал қилиш мажбуриятини  ўз зиммасига олганликни билдиради: ”Шартномага шартлашилган муддати тугагунча риоя қилинг” (8:58).

 Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва озодлигини ҳимоя қиладиган қонун амалда турган шароитда,  ўз давлати қонунчилик меъйорларига фуқаролар ўртасидаги олий шартнома сифатида амал қилиш, ҳар бир мусулмон учун нафақат фуқаролик балки диний мажбурият ҳамдир: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюрар, ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтарур” (16:90).

Шу билан бирга ҳар қандай давлат тузумида ва ҳар қандай сиёсий тузумда инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинлиги кафолатланган бўлиши лозим, яъни ҳокимият ўзи ижтимоий шартномага риоя қилиши лозим. Конституциявий асослар йўқотилганда, қонуний давлат ҳокимияти институтлари ҳаракати тўхтатилганда ва қандайдир золим тузум ўрнатилганда, халқ бундай ҳаракатларни мазкур сиёсий режимни ижтимоий шартномадан чиққан деб ҳисоблаш хуқуқига эга.

Халқ, мусулмонларни ҳам қўшганда инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан давлатни назорат қилиш ҳуқуқига эга, мусулмонлар учун бу ҳуқуқларга риоя қилиш -Аллоҳнинг иродасига бўйсуниш имкониятини амалий кафолатлайди.

Шундай қилиб, давлатнинг асосий ижтимоий шартномаси – конституция, асосий қонун – ўзининг мусулмон фуқароларининг ва мусулмонлар жамоасининг диний эркинли ҳуқуқларини, шу жумладан ўз эътиқодига мувофиқ яшаш ҳуқуқларини ва диний эқтиқодларидан воз кечмаган ҳолда ўзларини  юртнинг содиқ ватанпарвари ҳис қилишларига имконият яратса ва кафолатласа мусулмонлар Аллоҳ  Мадинада яратган жамият каби, умматга эга бўлибдилар.  Ўша пайтда, биринчи мусулмон давлати тузилганда, аввалда уларнинг сони умумий аҳолининг 10 %ини ташкил қилар эди холос.

Бу жамият уларга ўз ҳаётларида Парвардигори оламнинг иродасини тўла бажарган ҳолда эркин диний тузум ичида қаршиликка учрамай истиқомат қилиш имкониятини беради. У фақат бир нарсани – бу диний тузумнинг маъноларини тушунмайдиган ва уни қабул қилишга тайёр бўлмаган бошқа одамларга нисбатан куч ишлатиш ҳуқуқини  бермайди. Бундай куч ишлатишни Аллоҳ таъолонинг Ўзи  ҳам ман қилган. Мадина мисоли – бу барча диндорлар учун Суннат! Шунинг учун Аллоҳ ман қилган, норозиларни мажбурлашга асосланган, куч ишлатиш йўли билан қандайдир махсус сохта диний давлат-империя яратишга ҳеч кимнинг ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ.

“Муҳаммад сав Мадина номусулмонларини буйсундуришга интилмадилар. Улар узотни на Худонинг Элчиси сифатида ва на ўз ҳукмдорлари сифатида тан олмадилар. Шунинг учун улар билан ўзаро муносабатлар ва шаҳарни бошқариш, истисно тариқасида  уларнинг талабларини инобатга олган ҳолда муҳожирлар, ансорлар ва яҳудийлар томонидан имзоланган уч томонлама шартнома асосида бўлиши мумкин эди холос. Кимгадир бу мантиққа зид нарсага ўхшаб туюлиши мумкин, лекин бу ҳақиқат: яҳудийлар биринчи ислом давлатининг конституциявий шериклари эдилар...

Мадина битими тамомила конституция сифатида ҳам қабул қилиниши мумкин. Ўз вақтида бу битим биринчи ислом давлатининг асосий ҳужжати деб саналарди. Шунинг учун биз Мадина битими икки ёқлама  вазифа: ижтимоий шартнома ва конституция вазифасини бажаради деб айтишимиз мумкин.

Шуниси қизиқки, Мадина битимида Ваҳий билан конституция орасидаги ўзаро алоқа тўғрисида ҳам гапирилади. Муҳаммад сав агар ҳоҳлаганларида Аллоҳ у зотга кашф этган нарсани бизга ҳикоя қилиб беришлари ва бу Мадина Конституцияси шаклида ифода этилиб, бошқа дин одамларига ҳам кенг ёйилиши мумкин эди. Лекин бу Пайғамбар сав фақат ўзларининг муқаддас вазифаларига суяниб, номусулмонлар талабини инобатга олмай бошқараётганларини англатар эди. Шунинг учун Пайғамбар сав бугунги кунда у кишига эргашганини даъво қилаётганлардан кўпининг ҳокимиятпарастлик ҳирсларига зид равишда, Худо томонидан узотга кашф этилган абадиий қонунлар асосида конституцияни туздилар ва умумий  ҳамжиҳатликни изладилар.

Соддароқ қилиб айтганда, Мадинада ташкил топган биринчи ислом давлати ижтимоий шартномага асосланган эди. У асл моҳияти билан конституциявий эди ва бу давлатнинг бошлиғи бошқаришни барча шаҳарликларнинг ҳужжатда ёзма қайд этилган розилиги билан бошқаришни амалга оширар эди...Мана шу ҳужжатга мувофиқ мусулмонлар ҳам номусулмонлар ҳам ислом давлатининг тенг ҳуқуқли фуқаролари эдилар. Исломга  эътиқод қилмайдиган жамоалар эса, диний мустақиллик ҳуқуқига эга эди.

Охиргиси- динга эътиқод қилиш эркинлигидан кўра анча кенг ва муҳим тушунча. Мадина Конституцияси қонунлари олдида барча тенг, хилма хил эътиқодлар давлати - жамоалар жамиятини  барпо қилади. Шундай қилиб тенглик принциплари, келишилган бошқариш ва хилма хил фикрлик принциплари Мадина битимида уйғунлик билан бирикиб кетган.

Бу демак ҳозирги замонда биз Муҳаммад савга тақлид қилиб бугунги дунё шароитига мувофиқ келадиган, Яратгувчининг абадий қонунларига асосланиб, лекин номусулмонлар билан  мувозанат топган ҳолда замонавий конституцияларни туза олар эканмиз. Ва намуна сифатида эса Мадина битимидан фойдаланишимиз мумкин экан”.

Агар табиий ва тинчлик йўли билан одамлар, гуруҳлар, халқ оммасининг ўз ихтиёрий келишуви орқали диндорларнинг сиёсий бирлашувига эришилса – бу худога хуш келадиган йўлдир. Ислом давлат дини деб тан олинган кўплаб давлатлар бор ва улар ўзларининг бирлашишлари билан гўзал намуна кўрсатишлари мумкин эди. Лекин норозиларни навбатдаги золимона ҳукмронликда ва диктатурада  яшашга мажбурлаш – бу Аллоҳнинг иродасига қарама-қарши йўлдир.


Али Вячеслав Полосин



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
21савол. Насронийлар Европасида аллақачон қулдорликни бекор қилинди, мусулмон оламида эса ҳали ҳам баъзи жойларда қулдорлик гуллаб яшнамоқда, сизларнинг давоми...

4891 20:47 / 22.04.2017
Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлса, маънан миллий қадриятларга, маърифатга шунчалик эҳтиёж сезади.Бу давоми...

1619 15:01 / 12.09.2020
19савол. Ислом ndash уруш, жиҳод динидир. Сизлар китобларингиз ва тарихларингиз бу тўлалигича жиҳоддан иборат бўла туриб қандай мунофиқларча ўз тинчликсеварлигингиз давоми...

12497 20:46 / 22.04.2017
14савол. Биз исломни бошқа дунёқарашларга ҳеч қандай ён беришга йўл қўймайдиган оммавий муросасизлик дини деб ҳисоблаймиз. Агар сизлар бирон бир бошқа давлатга давоми...

3454 20:42 / 22.04.2017
Аудиолар

120127 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41792 14:35 / 11.08.2021