1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

«Ислом.Уз-1438» танлови якунланди

16:01 / 28.11.2017 4468 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«…Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар»

(Мутоффифун сураси, 26-оят)

Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!

Роббининг пайғомини умматига омонат ила етказган, оламларга раҳмат бўлиб келган Пайғамбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саломларимиз бўлсин!

«Ислом.Уз» портали анъанавий «Ислом.Уз-1438» танлови якунланганини, танлов ғолибларини тақдирлаш маросими рабиъул аввал ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлиди шарифларига бағишлаб ўтказиладиган байрам анжумани дастурига киритилганини ҳам мамнуният ила маълум қилади.

Анъанага кўра, танловимизда иштирок этган барча қатнашчиларга, бу тадбирга хайрихоҳлик қилган, холис дуода бўлган мухлисларимизга ташаккурлар айтамиз. Қимматбаҳо вақтларини, билим ва тажрибаларини, қобилият ва кўникмаларини Аллоҳ таолонинг розилигига йўналтириб, танловга ўз асарларини тақдим этган барча иштирокчиларимизга раҳматлар айтамиз. Келгусида бундай тадбирларимизнинг янада кўпайишини, уларнинг давомий бўлишини, ўзимиз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан илтижо қилиб қоламиз.

Танловимиз низоми ва тартиб-қоидаларига биноан, ҳакамлар ҳайъати «Ислом.Уз-1438» танловига тақдим этилган асарларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлади.

«Ислом.Уз-1438» танлови ҳакамлар ҳайъати:

- порталга ташриф буюриб, танловга тақдим этилган асарларни баҳолашда иштирок этган мухлисларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда;

- барча қатнашчиларга танловда фаол иштирок этганлари учун самимий миннатдорчилик билдирган ҳолда;

- асарларнинг савияси, аҳамияти, сифати ва даражалари ҳамда уларга қўйилган баҳоларни ҳисобга олган ҳолда

 

«ИСЛОМ.УЗ - 1438» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган баҳолар асосида энг юқори натижа олган уч иштирокчимиз ғолиб деб топилди:

  1. Ҳалилов Умиджон (Сийрат) Шеър.
  2. Ҳасанбой Эргашев (Масжид вазифалари) таржима.
  3. Шокир Шарипов (Жаноби... Воқелик) мақола.

Муҳтарам танлов ғолиблари!

Барчангизни Ислом.Уз-1438 танловида ғолиб бўлганлигингиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Барчангизга Ислом.уз порталининг мухлислари, ходимлари, юртимизнинг барча мусулмонлари номидан ташаккурлар изҳор қиламиз.

Танловимизнинг азиз ғолиблари! Мукофотлар Сизларга мунтазир!

Сизларни танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида кутиб қоламиз!

***

«Ислом.Уз-1438» танловининг барча ғолибларидан 2017 йил 9 декабрь куни «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти биносида ўтказиладиган тақдирлаш маросимига ҳозир бўлишларини сўраймиз.

Тақдирлаш маросими соат 10:00 да бошланади

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 20-мавзе, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй. 98, 17-автобусларнинг «Бўрижар масжиди» бекати.

Мўлжал: Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекати, «Бўрижар» («Илонли ота») жомеъ масжиди; «Тош куч» спорт маркази;

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб тили илмлари билимдони улуғ аллома Имом Саккокий ҳақида манбаларда кўп маълумотлар берилмаган. Лекин Имом Замахшарий билан балоғат илмида бирга эътироф давоми...

1234 10:11 / 25.01.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.2чорак mdash моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1068 11:00 / 07.01.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Ким умматимга дин ишлари борасида қирқта ҳадисни муҳофаза қилиб берса, Аллоҳ уни Қиёмат куни фақиҳ қилиб давоми...

909 10:42 / 06.02.2021
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1390 10:20 / 12.05.2022
Аудиолар

118720 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40689 14:35 / 11.08.2021