1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Исломнинг муҳташам кутубхоналари

19:10 / 19.04.2018 2898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг асосий қоидаларидан бири шу: билим олиш жинсидан қатъи назар ҳар бир мусулмоннинг бурчи. Ўзининг 14 асрлик тарихи давомида Ислом ҳеч қачон илмга душманлик қилмаган. Аксинча, илмий изланишлар қўллаб-қувватланган ва рағбатлантирилган.

Бунга энг муҳим тарихий ҳужжатлардан бири кутубхоналардир. Аллоҳнинг дини тарқалган барча ҳудудларда улар жуда кўп ва бой.

Бари Қуръони Каримдан бошланди. Илк мусулмонлар томонидан Аллоҳнинг каломига бўлган эҳтиром унинг мусҳафларга жойланиб нашр этилиши ва тарқатилишига сабаб бўлди. Кейинроқ табиий ва гуманитар фанлар ҳақидаги илмий ишлар пайдо бўла бошлади.

Ўрта асрларда Ислом олами минглаб китобларни ўзида жамлаган йирик китоб фондларига эга эди.

Кутубхоналар ўзига хос лойиҳа бўйича қуриларди. Ички деворлар ё мармар билан қопланар, ё оқланарди, кутубхона марказида эса катта гумбазли улкан ўқув зали бўларди. Ерларига гиламлар тўшалган бўлиб, китобхонлар шу ерга ўтириб мутолаа қиларди. Китоблар ёғочдан ясалган жавонларда ва ички деворларга ёпиштириб ишланган токчаларда сақланган. Нашрлар мавзулар ва бошқа белгиларга кўра тизимланиб, уларнинг рўйхати махсус каталогларга жойланган.

8–9 асрларда халифалик қоғоз ишлаб чиқариш бўйича жаҳон марказига айланди. Қоғоз пергаментга нисбатан қулай ва арзон хомашё эди. Самарқанд, Қоҳира, Дамашқ ва бошқа мусулмон шаҳарларида қоғоз саноатининг ривожланиши Ислом оламида ноширчиликнинг мисли кўрилмаган даражада гуллаб-яшнашига олиб келди.

Ҳукмдорлар ва бадавлат кишилар, улар орасида аёллар ҳам бўлган, бой шахсий кутубхонага эга бўлишни обрўли бир иш деб билганлар. Хусусий кутубхоналарда устига чарм қопланган, матни қимматбаҳо шойига олтин ёки кумуш иплар билан тикилган китоблар ҳам бўлган.  

Ҳукмдорларга тақлидан араб зодагонлари ҳам бой хусусий кутубхоналар ярата бошлади. Бунга ёрқин мисол сифатида вазир Ибн Аббода (385/995 йилда вафот этган Буид вазири Ас-Соҳиб Исмоил ибн Аббода)нинг кутубхонасини келтириш мумкин. У ўз даврининг йирик адиби эди, аввал расмий хатларда, кейин эса насрий адабиётнинг турли жанрларида саъж (насрий қофия) усулини жорий этган.

Ибн Аббода ўз атрофига сўз санъатининг энг сара вакилларини жамлаган, машҳур олимлар ва ёзувчилар билан ўзаро мактуб ёзишар эди. У тартиб берган кутубхонада 170 минг китоб бўлган.

Кўплаб кутубхоналарда мажлислар учун махсус хоналар ҳам жорий этилган. У ерда йирик олимлар ва уламолар иштирокида илмий баҳслар бўлиб турган. Кутубхоналар ҳақиқий тадқиқот марказларига айланган. Китоблардан нисбатан эркин фойдаланиш имкони ва қизиқарли баҳс майдонининг мавжудлиги бутун Ислом оламидан олимларни бу ерга чорларди.

Алалоқибат, ушбу кутубхоналарда Европа Уйғониш даврининг уруғи қадалди.

Ислом дунёсида китобларга муҳаббат нафақат зодагонлар, балки оддий халқ орасидан чиққан китоб мухлислари учун ҳам яхши хулқ намунаси саналарди.

Билимга интилиш ва китобларга муҳаббат мусулмон дунёқарашининг ажралмас қисмидир. Ахир Аллоҳ томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган қилинган биринчи сўз «ўқи» (إقرأ) эди – Алақ сурасининг биринчи ояти шу сўз билан бошланади. «Саҳиҳи Бухорий»га кўра, Оиша розияллоҳу анҳодан келтирилган ҳадиси шарифда айтилишича, илк ваҳийга ишора Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тушларида маълум бўлган. Шундан сўнг ул зот ёлғизликни истаганлар, тоат ва тафаккурга шўнғиганлар.

Ўша замонлар у киши Хиро ғорида тунларни ўтказиб, ёлғиз қолганлар, ўзларини тақвога бағишлаганлар, токи Аллоҳ таоло фариштаси Жаброил орқали ваҳий юбормагунча. Унинг айтган биринчи сўзи шу бўлди: «Ўқи!». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўқишни билмайман» дедилар. Кейинги воқеаларни эса Пайғамбаримизнинг ўзлари айтиб берганлар.

«Шундан сўнг фаришта мени шу қадар қаттиқ қисдики, аҳволим оғирлашди. Кейин мени қўйиб юборди ва деди: «Ўқи». Мен яна ўқишни билмаслигимни айтдим. У мени аввалгидан ҳам қаттиқроқ қисди ва деди: «ЎҚИ», мен яна ўқишни билмайман дедим. Фаришта мени учинчи марта қисди ва деди:

«Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Роббинг Карамлиларнинг карамлисидир...» (Алақ, 1–5)

Бу биринчи келган оятлардир, айнан улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уммати қайси йўлдан кетиши кераклигини кўрсатиб берди.

Ё Аллоҳ, барчамизга Ўзингнинг амрингдан чиқмаслик ва Расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган йўлдан юришимизда ёрдам бер! Омин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Ислом динида бешта фарз бор. Яъни, Ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. давоми...

1310 09:00 / 29.04.2023
Ислом молия тизими, исломий молиявий технологиялар билан бир қаторда, сўнгги йилларда, айниқса, коронавирус пандемияси авж олган даврда муваффақият қозонган давоми...

1192 19:00 / 12.01.2022
Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни, улар учун Ўзи рози давоми...

3490 18:31 / 26.02.2018
Ва улардан баъзилари .Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин,, ndash дейдир.Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. давоми...

5303 16:30 / 19.10.2017
Аудиолар

120099 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41767 14:35 / 11.08.2021