1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Инфоқ қилинг

16:32 / 30.01.2018 7149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин инфоқ қилинг. Ва кофирлар – ўшалар золимлардир.

Ушбу оятда Аллоҳ Ўз бандаларига яна уларга ёқадиган сифатлар ила:

«Эй иймон келтирганлар!» – деб хитоб қилмоқда. Бу сифат бандаларни Роббларига боғлаб турадиган сифатдир. Чақириқ эса мол-дунё сарфлашга, нафақа қилишга қаратадир. «Нафақа» сўзининг моҳиятида уни қаёққа сарфлаш маъноси ҳам жо этилгандир, яъни нафақа деганда, молни Аллоҳ кўрсатган жойларга сарфлаш тушунилади. Шунинг учун бу ерда нимага нафақа қилиш масаласига алоҳида урғу берилмаган. Лекин нимадан нафақа қилиш эслатилмоқда:

«Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан…»

Демак, Аллоҳ таолонинг Ўзи берган нарсадан баъзи қисми Ўзи кўрсатган жойга сарфланар экан. Ҳамда нафақанинг вақти таъкидланяпти:

«…на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин…»

Яъни қиёмат бўлмасдан бурун нафақа қилиб қолинглар. Бугун сизларда бундай имконият бор. Чунки қиёмат кунида савдо-сотиқ қилиб, мол-дунёни кўпайтиришга ҳожат қолмайди, ошна-оғайничилик асосида иш битириб бўлмайди, ўртага воситачиларни шафоатчиларни қўйиб ҳам иш битирилмайди. Бу ерда кўпроқ кичик қиёмат – ўлим ҳақида сўз боряпти. Ким ўлса, унинг қиёмати қоим бўлади. Шунинг учун ўлимдан олдин мол-дунёни нафақа қилиб, кўпроқ савоб ишлаб олиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Урўзани қийналиб тутадиганлар зиммасида мискин таоми фидя бордир, ояти қари чол ва қари кампирга тегишли давоми...

13264 10:36 / 29 март
Аллоҳ таоло .Албатта, садақалар Аллоҳ томонидан фарз ўлароқ фақирларга, мискинларга, узакот ишида ишлайдиганларга, қалблари улфат қилинадиганларга, қулларни давоми...

3039 03:09 / 04 апрель
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт Закот беришни ният қилишдир. Чунки, Исломда ҳеч бир ибодат ниятсиз бўлмайди. Қачон рўза тутилса давоми...

7245 13:00 / 27.04.2021
Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан олинган фойда орқали мол боқаётганлардан кўпроқ бой бўлаётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир давоми...

2828 05:00 / 14.01.2017
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021