1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳақида эътироф

06:28 / 16.07.2018 6099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг фазлу карами ила, яқинда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаш бахти каминага насиб этди. Тамомлаш жараёнида, битирув малакавий ишим мавзуси “Имом Абу Ҳафс Нажмиддин Насафийнинг “Тилбатут талаба” асари фиқҳда муҳим манба” тўғрисида эди. Китоб ҳақида ўтган мақолаларда “Фиқҳда луғатга оид биринчи китобни биласизми” рукни остида батафсил маълумот берилганди.

Китоб ҳанафий фиқҳига бағишланганлиги учун, уни ўқиш ва ўрганиш мобайнида мазҳаб имомлари ва уларнинг Аллоҳ таолонинг китоби ва Расулининг суннатини нақадар идрок этганликлари ҳақида ривоятлар ва эътирофларга гувоҳ бўлинди. Шулардан бири, мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тўғриларида бўлиб, у китобнинг рўза бобида рамазон ҳақидаги баҳс шарҳида зикр қилинган.

Имом Абу Ҳафс Насафий раҳимаҳуллоҳ рамазон тўғрисида қуйидаги ҳадиси шарифни келтиради:

"من أدرك رمضان فلم يغفر له، فأبعده الله" (أخرجه الطبراني في معجمه الكبير)

Маъноси: “Кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин”.

“Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” сўзи тўғрисида “Аллоҳ уни ўзининг раҳмати ва кароматидан узоқ қилсин” деган  шарҳни келтиради. Шу ўринда бир савол туғилади? Қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини бу каби дуоибад қилдилар. Ахир, У зот оламларга раҳмат ўлароқ юборилганларку? Доимо умматларининг осийлари ҳаққига дуои хайр қилардилар ва гуноҳи кабира қилганларига Қиёмат куни ўзларининг шафоати бўлажаклигини хабарини берардилар.

Бу саволга жавоб тариқасида, Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзининг машойихларидан эшитганини келтиради:

“Шайхим имом, хатиб, устоз Исмоил ибн Муҳаммад Нуҳийдан эшитдим. У киши Шамсул аимма шайх Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалавонийдан эшитган. Шамсул аимма Ҳалавоний Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан шундай ҳикоя қилади:

“Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисда зикр қилинганларни дуоибад қилдилар. Ҳолбуки, У зот раҳмат пайғамбари бўлсалар?”. Имоми Аъзам: “Уларни дуоибад қилмадилар. Нимага асосланиб, дуоибад қилганлар, демоқдасизлар”. Улар: “У зот “Аллоҳ таоло уни узоқлаштирсин” дедиларку”, деб ҳадиснинг зоҳирини далил қилдилар. Имом Аъзам сўрадилар: “Аллоҳ таоло у бандани нимадан узоқ қилсин, деб тушундингиз”. Улар: “Аллоҳ таоло у бандани ўзининг раҳмати ва карамидан узоқ қилсин, деб тушундик”, дейишди. Шунда, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ улардан айтган сўзларига далил сўраганди, сукут қилдилар ва буюк имомдан бу сўзнинг маъносини тушунтириб беришини сўрадилар. Уммат имомининг жавоби “Аллоҳ билгувчидир” дея бошланди:

“Маъноси шуки, “кимки рамазонга етсаю, (уни ғанимат билмагани учун) рамазон сабабли унинг гуноҳи мағфират қилинмаса, батаҳқиқ, Аллоҳнинг иқобига ҳақли бўлади. Аллоҳ таоло бу бандани ўзининг иқобидан узоқ қилсин” деганидир. Бу эса, умматнинг ҳаққига дуоибад эмас, аксинча дуои хайрдир”.

Бугунги кунда ҳанафий мазҳабига таъна тоши отадиганлар суннати муҳаммадийяни Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ англаганидек англай олармикан?!     

Сўзимизнинг хулосаси шуки, Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатига эргашмоқ уларни тўғри англаш билан бўлади. Бу борада буюк имомларимиз биздан пешқадам бўлишди ва Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меросхўрлари бўлишди. Бизларга эса, уларга яхшилик ила эргашиш қолди. Аллоҳ таолодан бизларни Ўзининг каломи ва Расулининг суннатига эргашиш ва жамоатни лозим тутишга муваффақ қилишини, натижада, Охират куни нажот топувчилардан бўлишимизни насиб қилишини сўраймиз. Омин!

Халилуллоҳ  ЮСУФ


Манба: Azon.uz


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир одам келиб, .Ҳазрат, ўғлимга сизнинг исмингизни қўйдим, сизга ўхшаган инсон давоми...

3016 13:49 / 23 январь
Муҳаммадхон махдум Мулла Рустам домла ўғли 1900 йилда Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси собиқ Тельман кўчасида зиёли оилада дунёга келди. Отаси мулла Рустам домла давоми...

1895 17:00 / 14.03.2022
Бир киши Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига келди ва у зотга Менинг пулларим зое бўлди. Уларни бир жойга кўмиб қўйгандим. Ёмғир ёғиб, сел келиб, пул давоми...

3372 22:25 / 27.04.2017
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби имомларидан энг улуғи, Ислом миллатининг фақиҳи Имом Абу Ҳанифа ҳижратнинг саксонинчи йили Ироқнинг Куфа шаҳрида туғилганлар. Бир давоми...

4563 22:16 / 27.04.2017
Аудиолар

120377 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7045 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42007 14:35 / 11.08.2021