1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ихлос – Шайтоннинг тузоғидан қутилишнинг ягона йўли

10:50 / 26.06.2018 8106 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳомид Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ “Иҳёу улумуд дин” китобида айтадилар:

Илм ва ибодатсиз саодатга эришиб бўлмайди. Ниятсиз амал қилиш (самарасиз) машаққат чекишдир. Ихлоссиз ният эса, риёдир. У мунофиқликка ўхшайди, Аллоҳнинг амрига бўйсунмасликнинг ўзгинасидир. Сидқидилдан қилинмаган ихлоснинг натижаси сочиб юборилган тўзон каби фойдасиздир.

 “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси 23-оят).

Иблис: “Эй Раббим, менга улар тириладиган Кунгача муҳлат бер, менинг жонимни олмай тур, – деди. Аллоҳ: “Сенга муҳлат берилди”,- деб айтди. Бунга “шукр” сифатида Иблис шундай деди: “Энди мени йўлдан оздирганинг сабаб, мен уларнинг барчасини йўлдан адаштираман, уларга Ер юзида гуноҳ ва маъсиятларни зийнатлаб кўрсатаман, илло булар ичида содиқ, мухлис бандаларинггагина бас кела олмасман, чунки уларнинг иймонлари, Сенга бўлган ишончлари кучли. Шунда Аллоҳ деди: “Менинг зиммамдаги Тўғри Йўл шудир”. Яъни: Эй Иблис, менинг мухлис бандаларимни йўлдан оздира олмаслигинг Менинг ҳикматим, адолатим ва раҳматимдир.

“Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқдир”, яъни: Менинг ихлосли бандаларимни Тўғри Йўлда чалғитишга қудратинг етмайди.

“Илло сенга эргашган гумроҳларнигина(йўлдан оздира олурсан)”. Яъни: Лекин фақатгина адашиб, сенга эргашган одамлар орасидаги иймони заиф бўлган кимсаларнигина Тўғри Йўлдан оздира олурсан (Ҳижр сураси 36-40-оятлар).

Ушбу оятдан малум бўлдики, шайтон васваса, гуноҳ ишларни зийнатли қилиб кўрсатиш орқали ҳаммани йўлдан оздира олиш имконига эга экан, лекин ихлосли мўминларни ҳеч қачон тузоғига илинтира олмаслигини тан олган.

Модомики мўминни шайтон чангалидан фақат унинг ниятининг холислиги ва Аллоҳнинг розилигини истаб қилган амалларигина қутқара олар экан, хўш, ихлоснинг ўзи нима?! Мўмин қандай қилиб унга эриша олади?!

Ихлос – бу амални фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилиш, Ундан бошқа бирор нарсани мақсад қилмасликдир.

Ихлос – бу ибодатларда Аллоҳ таолони яккаю ягона деб билишдир.

Ихлос – бу халқнинг назарини буткул унутиб, хамма вақт Холиқнинг кўриб туришини ҳис қилишдир.

Ихлос – бу амал қабул бўлишининг асосий икки шартларидан биридир.

Сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир (Мулк сураси 2-оят).

Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ояти каримадаги “чиройлироқ амал” дан мурод – бу холисроқ ва шариат ҳукмларига мувофиқроқ амалдир, – деди. У зотдан:

– Эй Абу Али, холисроқ ва шариат ҳукмларига мувофиқроқ амални бизга тушунтириб беринг, –деб сўрадилар.

– Агар амал холис бўлиб, шариат ҳукмларига мувофиқ бўлмаса қабул бўлмайди. Шунингдек, шариат ҳукмларига мувофиқ бўлиб, холис Аллоҳнинг розилиги учун қилинмаса, ундай ҳолда ҳам мақбул эмас, – деди ва Қуръондаги ушбу икки оятни ўқиди.

 “…Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин! (Каҳф сураси 110-оят).

Шариат ҳукмларига мувофиқ қилинмаган амалларнинг “ҳоли” Қуръони Каримда қуйидагича зикр қилинади:

 “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси 23-оят).

Агар банда бир амал қилса (гарчи унинг амали жуда кичик бўлса ҳам…), унга икки қайднома очилади. Биринчиси, “У ушбу амалини нима учун қилди? Аллоҳнинг розилиги учунми ёки бирор дунё матосига эришиш учунми?” Иккинчиси, “У ушбу амалини қандай қилди?” – деган савол бўлади.

Биринчи савол амалнинг сабаби ҳақида бўлади. Бу имтиҳондан муваффақиятли ўтишнинг ягона йўли амални холис Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир.

Иккинчи савол амалнинг кайфияти ҳақида бўлади. Бундан ўтишнинг йўли эса, амални Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ қилмоқликдир.


Тошкент тумани “Холмаҳаммад ота” жоме масжиди

имом хатиби Авазхўжа Бахромов. Манба: fitrat.uz.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менинг умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар дам солишни давоми...

3595 21:57 / 09.04.2018
Васваса1 бандадан қачон кесилиши ҳақида сўрабсан.Мен сенга шунга ўхшаш бир нарсанинг хабарини берурман. Токи менинг бу ҳақдаги жавобим сенинг у ҳақдаги жавобинг давоми...

4983 17:00 / 21.09.2017
Шу кунларда кўп инсонлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларига бўлган раҳмати кўриниши ва насибаси ҳақида сўрашади. Уларнинг бу суриштиришларидан танқид давоми...

3688 16:00 / 09.03.2018
Нафснинг маъсиятдаги улуши зоҳир ва равшандир. Унинг тоатдаги улуши ботин ва махфийдир. Махфий нарсани даволашнинг муолажаси қийиндир.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий давоми...

3613 14:23 / 04.03.2018