1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Гуноҳингиз кечирилишини хоҳлайсизми?

22:15 / 31.03.2018 4840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар. – Гуноҳларни Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? – Ва билиб туриб, қилган ишларида бардавом бўлмаслар.

Маълумки, тақводорлик мўминларнинг олий даражаси ҳисобланади. Ҳозир ўрганаётган ояти каримамизда тақводорларга улкан даражалар ваъда қилинмаётир. Лекин ушбу оятда фаҳш иш ёки ўзига зулм қилган одамлар ҳам тақводорлар сафидан ўрин олиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу нимага далолат қилади? Бу Ислом динининг бағри кенглигига далолат қилади. Бу Исломда инсоннинг табиатини ниҳоятда чуқур билиб, ўзига яраша муомала қилинишидан далолат беради. Инсон нима бўлганда ҳам, инсондир. Ҳаёти давомида турли қийинчиликларга, иғво ва чалғитишларга учрайди. Баъзи вақтларда заифлиги тутиб, ҳавойи нафсининг сўзига кириб қўяди. Бундай пайтда дарҳол ўзига келиб, ояти каримада зикр этилаётгандек,

«…Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар».

Хўш, буларга қандай муносабатда бўлиш керак? «Сен фалон ишни қилиб қўйдинг, бўлди, энди умидингни узавер», дейиладими? Йўқ!

Ислом тавба эшигини кенг очиб қўйган. Бандалиги, ожизлиги тутиб, баъзи гуноҳларни қилган бўлса ҳам, тақводорлар сафига қўшилиш имкони бор. Фақат бир шарти бор, у ҳам бўлса:

«…Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар».

«... Ва билиб туриб, қилган ишларида бардавом бўлмаслар».

Ана шундагина улар тақводорлар сафига қўшилиш имкониятидан маҳрум бўлмайдилар. Аммо тавба қилмасалар ва билиб туриб, яна гуноҳларида давом этаверсалар, бу имконият уларга ҳеч қачон берилмайди.

Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлиги тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида мағфират бобидаги барча оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида «Тавба қилдим», деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом:

«Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», – деганлар.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
13. Луқмон ўғлига ваъзнасиҳат қилиб айтганларини эсла .Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир,.Боласига панднасиҳат қилиш отанинг давоми...

5511 05:00 / 23.01.2017
Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади .Агар сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ, уларга бир оз бўлсада, мойил бўлишингга оз қолар эди. Шундай бўлган тақдирда давоми...

5529 21:40 / 31.12.2018
Қуръони Карим мўъжиза эканининг яна бир далили mdash унинг маъносини тушунмасада, дунёда юз минглаб кишилар ёд олганидир. У 600 саҳифадан кўп бўлиб, уни ёдлаган давоми...

15275 10:31 / 14.01.2022
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтишади. Эй иймон келтирганлар, унга салавот айтинглар ва салом йўлланглар. Аллоҳга ва Унинг Расулига озор давоми...

13424 05:00 / 23.01.2017