1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг зарарлари (11-қисм)

14:29 / 28.04.2018 3054 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирманчи зарар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиқиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғийбат қилишдан қаттиқ қайтарганлар, саҳобийларга бу ҳақда қаттиқ танбеҳлар берганлар. Ҳатто вафотларидан олдинги охирги хутбада ҳам бу борада сўз юритганлар. Ғийбат инсонни ҳалок қилувчи нарса экани ҳақида хабар берганлар. Шундай бўлгач, киши ғийбат қилиш билан мана шу қайтариқларга қарши чиққан бўлади.

Йигирма биринчи зарар: рўзанинг макруҳ бўлиб қолиши.

Агар ғийбат қилаётган одам рўза ҳам тутиб олган бўлса, ғийбат қилиш билан рўза макруҳ бўлиб қолади. «Ашиъатул-ламаъот» китобида айтилишича, Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳнинг наздида ғийбат рўзани бузади ҳам. Чунончи, баъзи ҳадислар мана шу мазмунга далолат қилади.

Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ ҳам айтадилар: «Икки хислат рўзани бузади: ғийбат қилиш ва ёлғон гапириш».[1]

Ҳикоя. Икки киши пешин ёки аср намозини адо қилдилар. Улар рўза ҳам тутган эдилар. Намоздан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шундай дедилар: «Иккингиз таҳоратингизни ҳам (қайтадан қилинг), намозингизни ҳам қайтадан ўқинг. Рўзангизда давом этинглар, лекин ўрнига бошқа куни қазо тутиб беринглар». Иккови: «Эй Аллоҳнинг Расули! Нима учун?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалончини ғийбат қилдингиз», дедилар.[2]

Ҳикоя. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида икки аёл рўза тутди. Кун охирида очлик ва чанқоқлик уларни ҳалок бўладиган даражада қаттиқ қийнаб юборди. Шунда улар рўзаларини очишга изн сўраб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига одам юборишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уларга бир идиш жўнатиб, унга еган нарсаларини қайт қилишни буюрдилар. Улардан бири идишнинг ярмигача қон ва янги гўшт қайт қилди. Иккинчиси ҳам шунга ўхшаш нарса қайт қилиб, идишнинг қолган қисмини тўлдирди. Одамлар бунга ҳайрон бўлишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу икки аёл Аллоҳ ҳалол қилган нарсалардан рўза тутиб (тийилиб), Аллоҳ ҳаром қилган нарсани еди. Бири иккинчисининг ёнига ўтириб, одамларни ғийбат қилишди. Мана бу (идишдаги нарса) улар еган одамларнинг гўштидир», дедилар.[3]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Тўрт нарса рўзани очади, таҳоратни бузади, амални ҳабата (савобини бекор) қилади: ғийбат, ёлғон, чақимчилик ва қараш ҳалол бўлмаган аёлнинг гўзалликларига назар қилиш. Сув дарахт томирларини суғорганидек, бу ишлар ёмонликнинг томирларини суғоради».[4]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш нарса рўзадорнинг оғзини очади: ёлғон, чақимчилик, ғийбат қилиш, ёлғон қасам ичиш, шаҳватли назар қилиш», дедилар.[5]

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қанчадан-қанча рўзадорлар борки, уларнинг рўзаларида очлик ва чанқоқликдан бошқа нарса йўқ».[6]

Эслатма. Рўза уч хил бўлади:

1. Рўза тутувчи емоқ-ичмоқни, жинсий яқинликни тарк этади, лекин ғийбат, ёлғон каби ҳаром ишларни бошқа кунлардагидек бемалол қилаверади. Бу авомнинг рўзасидир.

2. Рўза тутувчи ғийбат ва шу каби ҳаром ишлардан сақланади. Бу рўза хосларнинг рўзасидир.

 

3. Рўза тутувчи ўзини буткул дунё ишларидан узади, қалбини Аллоҳ таолонинг хизматига боғлаб қўяди. Бу рўза комилларнинг рўзасидир.

Ҳанафий мазҳабига кўра, ғийбат ва ёлғон каби гуноҳлар билан рўза бузилмайди, лекин макруҳ бўлиши аниқ. Бироқ комил ва хос одамлар ғийбат қилиш билан ўз рўзаларини бузилган деб ҳисоблайдилар. Ҳанафий уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғийбат билан рўза бузилади деган мазмундаги ҳадисларини ғийбат қилган кишининг рўзаси комиллик даражасига етолмайди, балки ноқис бўлиб қолади ёки савоби ўта камайиб кетганидан худди рўза тутмагандек бўлиб қолади деб тушунтирадилар.

Насиҳат. Замонамиз аҳли ҳатто рўза вақтида ҳам одамларни ғийбат қилиб, уларга озор беришдан тийилмаяптилар. Бунинг сабаби шуки, очлик сабабидан шайтон инсонга ғалаба қилади. Шунинг учун рўзадорнинг ғазаби ҳам тез келади. Рўзадорларимизнинг муборак Рамазонда Қуръон тиловат қилиш билан ишлари йўқ. Аллоҳ таолони зикр қилишга парволари йўқ. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга бошласин! Рўзада Ўзининг зикри билан машғул бўлиб, тилимизни ғийбатдан тийишимизни насиб қилсин!

 

«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Иҳёу улумид-дин».

[2] «Мишкотул масобиҳ»да «Шуъабул иймон»дан нақл қилинган.

[3] «Иҳёу улумид-дин».

[4] «Танбеҳул ғофилин».

[5] «Иҳёу улумид-дин».

[6] «Иҳёу улумид-дин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон фарзанди ўз нафси ва шайтон билан бўладиган жангда мағлуб бўлиб, Аллоҳ таолонинг ҳаққига тегишли бирор гуноҳ қилиб қўйса, яъни нафсининг ва шайтоннинг давоми...

3180 12:31 / 12.06.2018
Учинчи фoйдa рўзaнинг бузилмaслиги.Ғийбaт рўзaни фосид қилувчи амалдир. Чунoнчи, у юқoридa зикр этилди. Қуйидаги ҳикоя ҳам шу маънога далолат қилади.Ҳикoя. Бир киши давоми...

4234 22:46 / 01.05.2018
Шу кунларда кўп инсонлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларига бўлган раҳмати кўриниши ва насибаси ҳақида сўрашади. Уларнинг бу суриштиришларидан танқид давоми...

3655 16:00 / 09.03.2018
Дуодаги илтижога қарамай, бериш муддатининг кечга сурилиши умидсизлигингга сабаб бўлмасин. У Зот сенга Ўзи ихтиёр қилган нарсани Ўзи ирода қилган вақтда ижобат давоми...

6576 10:33 / 15.07.2019
Аудиолар

118756 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40715 14:35 / 11.08.2021