1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг зарарлари (1-қисм)

17:47 / 11.04.2018 3139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълум бўлсинки, ғийбат сабабли дунёда ҳам, динда ҳам жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги «Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берди»[1] оятининг маъноси тўғри келиб қолади. Қуйида ғийбат қилиш натижасида пайдо бўладиган зарарларни санаб ўтаман.

Биринчи зарар: дуонинг қабул бўлмаслиги.

Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат чекади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди.

Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ «Танбеҳул ғофилин»да шундай ёзади: «Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси – ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси – кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси – мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши».

Ҳикоя. Одамлар Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳдан: «Нима сабабдан дуоимиз ижобат бўлмайди, ҳолбуки, Аллоҳ таоло «Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан», деган-ку?!» деб сўрашди. Иброҳим ибн Адҳам: «Чунки сизларнинг қалбингиз ўлик», дедилар. Одамлар: «Қалбимизни нима ўлдирган?» деб сўрашган эди, у киши шундай жавоб бердилар: «Қалбингизни саккиз нарса ўлдирган. Аллоҳ таолонинг ҳаққи қандай буюклиги, нақадар кўплигини биласизлар, лекин Унинг ҳаққини адо қилмайсизлар. Қуръонни ўқийсизлар, лекин унинг амр ва тақиқларига амал қилмайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз дейсизлар, лекин у зотнинг суннатларига амал қилмайсизлар. Ўлимдан қўрқамиз дейсизлар, лекин унга тайёргарлик кўрмайсизлар. Аллоҳ таоло: «Албатта, шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинглар»,[2] деган, бироқ сизлар гуноҳ қилишга шайтон билан келишиб олгансизлар. Дўзахдан қўрқамиз дейсизлар, лекин (гуноҳ қилиш билан) ўз жисмларингизни дўзахга улоқтирасизлар. Жаннатни яхши кўрамиз дейсизлар, лекин унга кириш учун амал қилмайсизлар. Ухлаб тургач, ўз айбларингизни ортга ташлаб (унутиб) юборасизлар, бироқ одамларнинг айбларини олдингизга ёйиб (кун мавзуси қилиб) оласизлар».[3]

Бу ҳақда ҳазрат Жалолуддин Румий раҳимаҳуллоҳ ҳам «Маснавий»да шундай деган:

Ғофил-анд ин қавм аз худ сар ба сар,

Ло жарам гўянд айби ҳам дигар.

Назмий маъноси:

Ўзидан ғофил бу эл бошдин-оёқ,

Бир-бирининг айбини сўзлайди, боқ.

 

Насрий баёни: Бу қавм бошдан-оёқ ўзидан бехабардир, шунинг учун фақат бир-бирининг айбини гапиради.

 

«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] Ҳаж сураси, 11-оят.

[2] Фотир сураси, 6-оят.

[3] «Иҳёу улумид-дин»; «Тазкиратул авлиё».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Еттинчи зарар қиёматда ҳасрат ва надоматга қолиш.Саъдий раҳимаҳулоҳ айтади Сар аз жайби ғафлат баровар кунун,Ки, фардо намонад ба ҳасрат нигун.Назмий маъносиСен давоми...

3171 21:16 / 18.04.2018
.Эй иймон келтирганлар Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради, ёмонликларингизни ўчиради ва сизни мағфират қилади. Аллоҳ буюк фазл эгасидир, давоми...

4635 15:44 / 02.06.2018
Араб тилида .ражо, сўзи умидсизликнинг тескариси, .умидворлик, маъносини англатади. Фақат ражода умидга хавф ҳам аралашган бўлади.Уламолар ражони қуйидагича давоми...

4157 20:27 / 16.07.2017
Икки неъмат бор. Ҳар бир мавжуд иккисидан чиқмас ва ҳар бир бор қилинганга иккиси лозимдир йўқдан бор қилиш неъмати ва мадад бериш неъмати. У Зот сенга аввал йўқдан давоми...

5173 13:30 / 26.06.2018
Аудиолар

120099 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41767 14:35 / 11.08.2021