1442 йил 25 Рамазон | 2021 йил 07 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг тақсимлари (6-қисм)

16:17 / 27.01.2018 3124 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғийбатнинг тақсимлари (6-қисм)

Тўртинчи тақсим

6. Гуноҳлар ғийбати. Масалан, фалончи зино қилади, дилида ҳасад ва нафрати бор, ёлғон гапиришга одатланган, ота-онасига ниҳоятда озор етказади, қариндошлари билан алоқани узган, тили ёмон, ҳамиша ароқ ичади, ўғирлик қилади ва ҳоказолар дейиш.

Ҳикоя. Саъдий Шерозий раҳматуллоҳи алайҳ устозига: «Фалончи менга ҳасад қилади», деди. Шунда устози: «Эй болам, сенинг наздингда ҳасад ҳарому, ғийбат ҳалолми? Сен менинг ёнимда уни ғийбат қиляпсан-ку», деди. (Бу ҳикоя ҳам тўртинчи бобда ёритилади, иншааллоҳ).

Аҳли сунна вал жамоа наздида, пайғамбар алайҳимуссаломлардан бошқа ҳеч бир киши маъсум, яъни бегуноҳ эмас. Ҳар бир одамда қандайдир нуқсон ва гуноҳ бўлади. Бирида ҳасад бўлса, иккинчисида нафрат, яна бошқасида ёлғон гапириш ёки ғазаб қилиш бор. Хуллас, ҳеч ким айб-нуқсондан холи эмас. Шунинг учун бирор айб туфайли бошқани ғийбат қилиш ноўриндир. Ғийбат қилувчининг ўзи барча айблардан пок эканми? Инсон бирор гуноҳга мубтало бўлган кишини кўрганда уни айблаб, устидан кулиб, таҳқир қилиш ўрнига Аллоҳ таолодан унинг учун ҳидоят сўраши, ўзини ўша гуноҳдан сақлагани учун У Зотга шукр қилиши лозим. Шу билан бирга, қолган умри давомида ҳам ўша гуноҳдан сақлашини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилсин. Яна бир гап. Биз айблаётган ўша гуноҳкор одам тавба қилган ёки тавба қилишни хоҳлаб турган бўлиши мумкин. Бошқаларнинг айбини ўйлаганимизда аввал ўз гуноҳларимизни кўз олдимизга келтиришимиз лозим. Зеро, гапириш у ёқда турсин, эсласак уялиб кетадиган гуноҳларимиз талайгина.

Ривоят. Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Мусулмоннинг адашиши учун уч нарса кифоя қилади:

1. Ўзи ҳам қиладиган (ёмон) иш билан бошқаларни айблаш.

2. Одамларнинг айбини кўриб, ўз айбларини кўрмаслик.

3. Ҳамсуҳбатига сабабсиз озор етказиш».

Ривоят. Ийсо алайҳиссалом айтдилар: «Эй одамлар, Аллоҳ таолонинг зикри бўлмаган гапни кўпайтирманглар, қалбларингиз қаттиқлашиб қолади. Қаттиқ қалб эса Аллоҳ таолодан узоқдир, лекин сизлар буни билмайсиз. Одамларнинг гуноҳига (қулининг камчилигини доим кузатиб турадиган, бирор айб топса, уни жазолайдиган) қулдорлардек қараманглар. Балки ўз гуноҳларингизга (бирор айб қилиб қўйса, дарҳол хатосини англаб, уни тўғрилашга ҳаракат қиладиган) қуллардек қаранглар. Одамлар икки хил бўлади: баъзилари (гуноҳга) мубтало, яна баъзилари (гуноҳ қилишдан) саломат қолган. Бало аҳлларига (гуноҳга гирифтор бўлганларга) раҳм қилинглар (уларни гуноҳлари туфайли хор тутманг, балки ҳаққига дуои хайр қилинг) ва ўзингиз (гуноҳдан) саломат юрганингиз учун Аллоҳга ҳамд айтинг».

Бирор кишини гуноҳи туфайли хорлаш ёки уни дўзахий деб ўйлаш Аллоҳ таолонинг ризосидан маҳрум қиладиган ишлардандир. Гуноҳкорни гуноҳи сабабидан уялтирган кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади. Агар Аллоҳ хоҳласа, гуноҳкорни кечириб, уялтирувчини хор қилиб қўйиши мумкин.

Ҳикоя. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: «Бану Исроил қавмида икки киши дўст тутинган бўлиб, бири ҳамиша гуноҳ иш қилар, иккинчиси эса астойдил ибодат билан машғул эди. Обид фосиқнинг гуноҳ қилаётганини кўриб, доим унга: «Гуноҳдан тийилгин», деб насиҳат қиларди. Бир куни у дўстини яна гуноҳ устида кўриб, «Гуноҳдан тийилгин», деди. Дўсти: «Мени тинч қўй, сен менга кузатувчи қилиб юборилганмисан?» деди. Шунда обид: «Аллоҳга қасамки, У сени кечирмайди (бошқа бир ривоятда: «У сени жаннатга киритмайди»)», деди. Иккови ҳам вафот этгач, оламлар Роббининг ҳузурига келтирилдилар. Аллоҳ таоло обидга: «Сен Менинг ҳақимда хабардормидинг ёки Менинг қўлимдаги нарсага қодирмидинг?» деди ва гуноҳкорга: «Бор, раҳматим ила жаннатга кир», иккинчисини эса: «Уни дўзахга олиб боринглар», деди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ўша одам биргина (ножўя) гап гапириб, дунё ва охиратини барбод қилди».

Ҳикоя. Одам алайҳиссалом Аллоҳ таоло ман қилган дарахт мевасидан еганларидан сўнг баданлари қорайиб, ерга туширилдилар. Аллоҳ таоло у зотга: «Байтуллоҳни қургил ва уни тавоф қилгил, шунда Мен сени мағфират айлаб, тавбангни қабул қиламан», деб буюрди. Одам алайҳиссалом Каъбани қурдилар. Жаброил алайҳиссалом жаннатдан ҳажари асвадни (қора тошни) олиб келдилар. Ўша вақтда у тошнинг ранги ниҳоятда оқ бўлиб, нури узоқ-узоқларга етарди. Одам алайҳиссаломнинг тошга кўзлари тушгач, жаннат роҳатлари ёдларига келиб, безовта бўлдилар, кўзларидан ёш оқди. Шунда жаннатдан туширилган ҳажари абяз (оппоқ тош): «Сиз Аллоҳ таолога осийлик қилиб, ўзингизни хор қилдингиз», деди. Бу сўзларни эшитиб, Одам алайҳиссалом ғамгин бўлдилар ва Аллоҳ таолога: «Роббим, гуноҳим сабабли ҳамма нарса мени ёмон кўряпти, ҳаттоки жаннатдан чиққан тош ҳам маломат қилмоқда», дедилар. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга раҳми келди ва у кишининг қоралигини тошга берди. Шундай қилиб, у қора тошга айланди. Тошнинг оқлигини эса Одам алайҳиссаломга берди, шунда у кишининг жисмлари яна асл ҳолига қайтиб, оппоқ бўлди.

«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


 1. Имом Молик, «Муватто», 1789-ҳадис.

 2. «Сунани Абу Довуд», 4901-ҳадис, Аввоманинг нусхасида 4865-ҳадис.

 3. Сафурий, «Нузҳатул мажолис».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳни сендан У билан бирга бир мавжудот борлиги тўсгани йўқ. Ўзи У Зот билан бирга ҳеч нарса йўқ. Лекин Ундан сени У билан бирга мавжудот борлиги ҳақида пуч хаёл давоми...

3089 20:20 / 09.09.2017
4691. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Истиғфорнинг саййиди ndash .Аллоҳумма Анта Роббии. Лаа илааҳа илла анта. давоми...

4655 16:57 / 13.10.2017
Ҳузур топмаган амалингнинг қабул бўлишидан ноумид бўлма. Гоҳида амал қабул қилинадию, самарасини тезда кўрмайсан.ndash Амалнинг турига қараб унинг самараси ҳам давоми...

3045 18:55 / 05.08.2017
Кишилар орасида .Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг қадарини белгилаб қўйган бўлса, касбнинг нима кераги бор, дейдиганлар ҳам бор.Яна .Аллоҳ таолога таваккул қиладиган давоми...

3021 15:40 / 13.09.2017
Топ рейтинг www.uz Openstat