1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбaтнинг сaбaблaри вa ундан қутулиш учун муoлaжaлар (10-қисм)

15:15 / 06.06.2018 2804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саккизинчи сабаб: мазах қилиш.

Одамларни мазах қилиш, уларнинг устидан кулиш ғийбатнинг сабабларидан биридир.

Муолажа. Шуни билиш лозимки, дунёда мазах қилган, бировнинг устидан кулган кишининг устидан ҳам охиратда куладилар. Агар сиз одамларни кулдириш учун бир кишини масхара қилган бўлсангиз, у ҳам маҳшар куни бутун халойиқ олдида сизнинг устингиздан масхара қилиб кулади.

 

Тўққизинчи сабаб: бадгумонлик.

Инсон одатда биров ҳақида ёмон гумонга бориб қолса ҳам, унинг айбларини гапириб, устидан шикоят қила бошлайди.

Муолажа. Бир инсон ҳақида ёмон гумонга бориб, уни ғийбат қилиш ман этилган. Зеро, бирор асоссиз ёмон гумон қилиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас, чунки асл воқеликни билмайсиз. Эҳтимол сиз гумон қилаётган нарса ўша мусулмонда йўқдир.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қилинган гумон хато ҳам чиқади, тўғри ҳам келади», деб марҳамат қилдилар.

Кимдир бир мусулмоннинг айбини гапиргани сабабли сизда ўша мусулмон ҳақида ёмон гумон пайдо бўлиб қолса, ўзингизни қуйидаги сўзлар билан ислоҳ қилинг: «Айбловчининг гапи рост экани менга маълум эмас-ку. Ахир унга ваҳий келмаган бўлса! Эҳтимол у ёлғон гапираётгандир? Бундан ташқари, мусулмоннинг ёмон сифатини нақл қилиб, уни ғийбат қилган киши фосиқ бўлади. Фосиқнинг сўзи эса эътиборга олинмайди».

Бировнинг катта гуноҳ қилганини ўзингиз кўрганингиз сабабли унга нисбатан ёмон гумон пайдо бўлган тақдирда ҳам, бу гумонни шундай деб даф қилиш керак: «Балки у тавба қилгандир? Шайтон унга бир марта ғолиб келган бўлса, кейинги сафар у шайтоннинг устидан ғалаба қилгандир?»

Бир кишининг гапирган гапи сабабли сизда ёмон гумон туғилса, уни шундай деб кетказинг: «Эҳтимол, бу киши айтган гапидан бошқа бирор яхши нарсани назарда тутгандир? Чунки гапдан бирор дуруст маъно чиқариш имкони бўлатуриб, ундан хато ва нотўғри маъно чиқариб олишимнинг ўзи нотўғри».

Ривоят. Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Биродаринг (оғзи)дан чиққан гапни яхши маънога йўйиш имкони бўлатуриб, у ҳақда ёмон гумонга борма».

Ўнинчи сабаб: султон ва ҳокимлар наздида обрўсини ошириш.

Баъзи кишилар султон ва ҳоким ҳузурида бошқаларни ёмонлаш эвазига обрў қозониш ниятида ғийбатчига айланади.

Муолажа. Султон ёки ҳокимнинг олдида бир мусулмонни ёмонлаб, хорлаб, шу йўл билан обрў олган одам ҳеч қандай фойда топа олмайди. Чунки бу обрў ва иззат дунёникидир. Дунё эса бир кун завол топадиган нарса. Дунёнинг орому роҳати ҳар қанча давом этса ҳам, барибир фонийликка юз тутади. Кейин Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги қаттиқ ҳисоб-китоб ва шиддатли азоб бошланади.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ва мени Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик берадиган кишига ўз уйи кенг бўлсин ҳамда ўз гуноҳига йиғласин. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган киши фойда топиши учун яхши гапни гапирсин ёки саломат бўлиши учун сукут сақласин».

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки бир мусулмоннинг эвазига (яъни уни ғийбат қилиш, ёмонлаш ёки унга озор бериш билан) бир луқма таом еса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан ўшанинг мислини едиради. Кимга бир мусулмоннинг эвазига (яъни уни ғийбат қилгани, ёмонлагани ёки унга озор бергани сабабли) бир кийим кийгизилса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан ўшанинг мислини кийгизади».

 

«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ағёрлардан фориғ бўлишни кутма Чунки бу У Зот сени қоим қилиб қўйган нарсанинг муроқабасидан сени кесиб қўяди. ndash .Ағёр, .ғияр,нинг жами бўлиб, Аллоҳ таолодан ўзга давоми...

3336 06:51 / 28.11.2017
Сатр икки қисмдир маъсиятдан сатр қилиш вамаъсиятни сатр қилиш. Авомлар мартабалари махлуқотнинг назаридан тушишидан қўрқиб Аллоҳдан маъсиятни сатр қилишини давоми...

3161 17:29 / 15.04.2018
Тақво билан вараъ орасидаги фарқлар қуйидагилар1. Тақво ҳимояга тайёргарликдир. Вараъ шубҳани даф қилишдир.2. Тақво сабаби аниқ нарсадир. Вараъ сабаби гумон давоми...

3900 12:53 / 07.03.2018
Исрофгарчиликка йўл қўйишнинг бир неча сабаблари бор. Келинг, улардан баъзиларини эслаб ўтайлик.1. Исрофчининг исрофнинг барча кўринишларини ман қиладиган диний давоми...

3020 14:39 / 28.03.2018
Аудиолар

120142 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41806 14:35 / 11.08.2021