1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг рухсат этилган турлари (4-қисм)

16:59 / 17.02.2018 3445 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3. Уялтириш мақсадида ғийбат қилиш. Айтайлик, бир киши қандайдир гуноҳ иш қилишга одатланиб қолган. Аммо унинг шундай ҳурматли кишиси борки, бу гуноҳни қилиб юрганини ўша одам эшитиб қолишини истамайди. Агар унинг гуноҳ қилганини ўша ҳурматли киши эшитиб қолганини билса, ундан уялганидан ҳам бу гуноҳини тарк этиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда айтаманки, бир кишининг қандайдир гуноҳ қилганини унинг учун ҳурматли бўлган одамига (ўша одамдан уялиб, гуноҳини тарк қилармикин деган мақсадда) эшиттириб қўйиш дуруст ғийбат ҳисобланади. Чунончи, баъзи ҳадис ва ривоятлар шунга ишора қилади.

ҲикояБир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, қўшнисининг устидан шикоят қилди. У зот уни (қўшнисининг озорларига) сабр қилишга буюрдилар. У киши иккинчи ёки учинчи маротаба яна ўша шикоят билан келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Боргин-да, уй анжомларингни кўчага олиб чиқиб ташла», дедилар. У киши уй анжомларини кўчага олиб чиқиб қўйиб, сўраганларга ўртада бўлиб ўтган ишларни (яъни қўшнининг етказган озорларини) айтиб тураверди. Буни эшитган одамлар: «Аллоҳ уни ундай қилсин, бундай қилсин», деб лаънатлай бошлашди. Шунда қўшниси келиб: «Уйингга қайт, энди мендан озор кўрмайсан», деди.[1]


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Сунани Абу Довуд», 5153-ҳадис; «Иҳёу улумид-дин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир,.1Эслатма. Бу сатрлар соҳиби айтади .Мусулмон давоми...

3248 22:40 / 07.04.2018
Аввалги суҳбатимизда гуноҳи кабираларнинг мағфират қилинишига доир шартларни айтиб ўтган эдик. Бу сафар эса гуноҳи кабираларнинг ўзини санаб ўтамиз, чунки давоми...

3675 19:45 / 23.03.2018
Тўртинчи тақсим5. Ибодат ғийбати. Ибодатларни ғийбат қилиш деганда ундаги нуқсон ва камчиликларни гапириш, масалан, фалончи намозни яхши адо қилмайди ёки таҳажжуд давоми...

3421 19:39 / 19.01.2018
Ортидан зорланиш ва ҳожатмандлик қолдирган маъсият ортидан иззатталаблик ва манманлик қолдирган тоатдан яхшидир.Ушбу ҳикматда ундан аввалги ҳикматдан пайдо давоми...

3662 19:27 / 13.05.2018