1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг гуноҳлиги ҳақида (3-қисм)

19:41 / 31.03.2018 3778 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насиҳат. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одам боласи билан доим бирга бўладиган фаришталар бор. Бир инсон биродарини яхшилик билан эсласа, ўша фаришталар унга: «Сенга ҳам худди шундай бўлсин», деб турадилар. Бир киши биродарини ёмонлик билан эсласа, фаришталар: «Эй Одам боласи, усти ёпилган кишининг авратини очдинг. Ўзингга қайт, сенинг авратингни (айбингни) яширган Аллоҳга ҳамд айт», дейдилар».[1]

Эслатма. Ғийбат қилиш билан айбни очиш орасидаги фарқ шуки, ғийбат деб бировнинг айбини уни пастга уриш мақсадида, унинг ўзи йўқлигида, агар у эшитиб қолса хафа бўладиган тарзда баён қилишга айтилади. Хоҳ ўша айб одамларга аввалдан маълум бўлсин, хоҳ одамларнинг бу айбдан хабари бўлмасин, фарқи йўқ. Айбни очиш деганда эса одамларга билдириб қўйиш мақсадида илгари уларга маълум бўлмаган айбни айтиш тушунилади. Масалан, бенамозлиги ҳаммага маълум ва машҳур бўлган кишини ўзи йўқлигида уни пастга уриш учун бенамоз дейилса, бу иш ғийбат бўлади. Уни айб очиш демаймиз, чунки унинг намоз ўқимаслиги ҳаммага аён.

Ҳадис. Жобир ибн Сулайм розияллоҳу анҳу[2] айтдилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Фойдаланишим учун менга бир яхшилик ўргатинг», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Яхшиликнинг бирортасини ҳам кичик санама. Ҳатто (бу яхшилик) қудуқдан сув олмоқчи бўлган одамнинг идишига ўз челагингдан сув қуйиб бериш ёки биродарингни очиқ юз билан қарши олиш бўлса ҳам. У сенинг ёнингдан кетгач, уни ҳаргиз ғийбат қилма».[3]

 

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Танбеҳул ғофилин».

[2] Ҳужайм қабиласига мансуб, Абу Журай куняси билан машҳур бўлган саҳобий. У кишининг номини баъзилар Сулайм ибн Жобир деса, яна баъзилар Жобир ибн Сулайм дейдилар. Имом Бухорий иккинчи гуруҳ томондалар (Ал-Исоба»).

[3] «Иҳёу улумид-дин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Зот қачон сени махлуқотларидан узоқлаштирса, билки, сенга Ўзига яқинлашиш эшигини очишни ирода қилибди.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳининг ушбу давоми...

3877 19:41 / 13.05.2018
Насиҳат. Тобеъинлардан бири айтади .Биз кўрган салафи солиҳлар, яъни саҳобалар ибодатни намозу рўзадагина эмас, балки одамларнинг обрўсидан тийилишда деб билар давоми...

3229 22:25 / 03.04.2018
Бешинчи фoйдa ҳaрoмдaн сaқлaниш.Ғийбaтнинг ҳaрoмлиги oят вa ҳaдислар иттифоқи билaн собит бўлгaн. Пaйғaмбaримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўминнинг қони мўмингa ҳаром. давоми...

2920 15:41 / 05.05.2018
У Зот сенга ўзинг сазовор бўлмаган мақтовни жорий қилса, сен У Зотни Ўзи сазовор бўлган нарса билан мақтагин.Ушбу ҳикматда одамларнинг мақтовига қандай давоми...

3238 16:57 / 06.05.2018
Аудиолар

120345 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41980 14:35 / 11.08.2021