1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (29-қисм)

23:10 / 19.04.2017 4312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

146. Аллоҳ уч нарсани "Чиройлилик" билан васф қилди:

1. Чиройли сабр.

2. Чиройли ҳажр (тарк этиш).

3. Чиройли кечириш.

Бас, шикоят қилмасдан сабр қил.

Озор бермасдан тарк эт.

Танбеҳ бермасдан, койимасдан кечир.

147. Одамлар бахтсизлигининг ярми ўзларида бўлмаган нарсани кўрсатишга уринишларидан келиб чиқади.

148. Насибангда бўлмаган, сенга насиб қилмаган шахснинг ичингда яшаши балонинг турларидан биридир.

149. Агар Аллоҳга дуо қилмоқчи бўлсанг ва вақт зиқ бўлиб, ҳожатларинг тиқилиб кетган бўлса, қиладиган дуоингнинг ҳаммаси Аллоҳдан сени афв қилишини сўраш бўлсин! Чунки, агар Аллоҳ сени афв қилса, сен сўрамасанг ҳам ҳожатларинг раво бўлади.

150. Сенга доим аҳамият берадиган шахсга нисбатан ўзингни билмаганликка олма. Агар шундай қилсанг, тошни тўплаш билан машғул бўлиб, олмосни қўлдан бой берганингни бир кун келиб англаб етасан.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломни яхши ўрганиб, шу билан бирга Исломнинг руҳий тарбия қисми бўлган тасаввуфни ҳам илмий асосда ўрганишни йўлга қўйиш бизнинг энг биринчи вазифамиз бўлиши давоми...

4468 14:40 / 02.11.2019
иккинчи мақолаРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларни бир қанча сифатлар билан сифатлаганлар. Улардаги ҳусни хулқни баён қилиб берганлар. . ,. давоми...

1471 13:00 / 14.11.2020
давомиБаъзи кишиларда .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи салавот айтиб турса, Унинг фаришталари салавот айтиб турса, мўминларнинг давоми...

2409 12:04 / 01.12.2018
Қиёмат куни одам энг олдин намоздан сўроқ беради. Агар намозини яхшилаб ўқиган бўлса, намози ва бошқа эзгу амаллари қабул қилинади. Намозини яхшилаб ўқимаган давоми...

4191 19:02 / 07.11.2018