1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (9-дарс)

10:45 / 06.12.2017 3792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳмуд отаси билан масжидга аср намозига борди. Улар уйга қайтганларида Маҳмуднинг онаси ва Фотима уларни кутиб турардилар. Шунда яхшилик ва барака дарси бошланди.

Ота: «Маҳмуд, масжид имоми бизга айтган ҳадиси шариф эсингдами?» деди.

Маҳмуд: «Ҳа, отажон, уни яхши эслайман. АЛЛОҲга ҳамд бўлсинки, уни ёдлаб олганман», деди.

Ота: «Сенга АЛЛОҲнинг баракаси бўлсин, ўғлим», деди.

Она: «Уни сендан эшитмоқчимиз, Маҳмуд», деди.

Маҳмуд деди: «Хўп бўлади, онажон. Усмон ибн Аффон розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Яхшиларингиз Қуръон ўрганиб, ўргатганларингиздир». 

(Имом Бухорий ривояти.)

Ота: «Ҳақиқатда... Улуғ Аллоҳнинг ҳузурида мусулмонларнинг яхшиси ва афзали Қуръони кариймни ўрганиб, ёд олиб, тиловатини мукаммал қилиб, маъноларини тушунганларидир. Сўнгра Қуръонни ёдлатса, ўргатса, ана у АЛЛОҲнинг ҳузурида инсонларнинг яхшиси ва афзалидир ҳамда жаннатдаги ўрни энг баланддадир», деди.

Маҳмуд: «Эй оламлар Роббиси бўлган Аллоҳим, мени ўшалардан қилгин», деди.

Ота: «Мусулмон биродарларингни дуоингда эсдан чиқармагин, Маҳмуд», Дея эслатди.

Маҳмуд: «Мени, ота-онамни, синглимни ва барча мусулмонларни ўшалардан қилгин, эй оламлар Роббиси бўлган Аллоҳим!» деди.

Ота деди: «Суюклиларим, Қуръони кариймга боғлиқ одоблар бордир. Роббимизнинг каломига нисбатан ўша одобларга риоя қилишимиз зарур. Улар:

1) Қуръон ўқиганимизда таҳоратли бўлишимиз ва одоб, виқор ила ўтиришимиз;

2) Қуръон эшитганимизда бутунлай жим қолиб, одоб ва хушуъ билан эшитишимиз;

3) Уни ўқиш ва эшитишимиз билан улуғ Аллоҳнинггина розилигини мақсад қилишимиз;

4) Қироатни бошлашдан аввал «Аъузу биллаҳи мишаш шайтонир рожийм» («АЛЛОҲдан қувилган шайтондан паноҳ (беришини) сўрайман»), дейишимиз керак.

Мана бу гўзал шеърни тингланг:

Қуръон – Аллоҳнинг каломи,

Қанчалар гўзал, қанча ёқимли!

Қуръон – бу Фурқон,

Ботил ва иймон орасида.

Қуръон – бу дастур,

Инсонларга нурли йўл.

Бор ҳаётим белгиловчи,

Бор ҳаётим қувончи».

Фотима: «Бунчалар гўзал сўзлар, отажон! Бугун тонгги ва кечки зикрлардан қайсисини ёдлаймиз?» деди.

Ота деди: «Бугун, фарзандларим, муҳим бир зикрни ёдлаймиз. Инсон уни уйғоқ ҳолда қалб ила тонгда уч маротаба айтса, унга озор ёки ёқимсиз нарса етмайди, шайтон ҳам кечга қадар унга зарар етказа олмайди. Ва кечки пайт уч марта айтса, унга ёмонлик тонггача етмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг кирганда ушбу дуони айтар эдилар:

 

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

 

“Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайъун фил арзи ва ла фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм”.

(Маъноси: «Исми ила осмону ерда ҳеч нарса зарар қилмайдиган АЛЛОҲ номи ила ва У Зот эшитувчи ва билгувчидир».)

(Абу Довуд ривояти.)

Маҳмуд: «Ҳақиқатда бу улуғ зикр экан, отажон! Улуғ Аллоҳнинг исми ила ҳеч нарса зарар қила олмайди. Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёд оламиз, отажон?» деди.

Ота: «Аллоҳнинг гўзал исмларидан Самийъ (ҳар бир нарсани эшитувчи), Басийр (ҳар бир нарсани кўрувчи), Ҳакам (ҳукм қилувчи), Мубийн (очиқ-ойдин, зоҳир, У Зот ҳақ билан ноҳақ орасини ажратиб берувчи) бордир», деди.

Шу вақт шом намози азони эшитилди. Ҳаммалари хурмо солинган идиш атрофига ўша хурмолар билан оғиз очиш учун ўтирдилар.

Шунда ота деди: “Бисмиллаҳ” дейишни эсингиздан чиқарманг ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғиз очишда айтганларидек айтинглар:

ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ العُرُوقُ وَثَبَتَ الأَجْرُ إنْ شَاءَ اللهُ

“Заҳабаз замау вабталлатил ъурувқу ва сабатал ажру иншааллоҳ”

Маъноси: “Чанқоқ кетди, тана ҳўлланди, савоб собит бўлди, иншааллоҳу таъала”.

 (Абу Довуд ривояти.)

 

Бундан сўнг Маҳмуд ва отаси турдилар, масжидга намозга чиқдилар. Кейин кечки овқат учун уйга қайтдилар.


Абу Абдураҳмон

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ОЛТИНЧИ САБОҚПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМАссалому алайкум, менинг ширинданшакар болажонларим Иккинчи машғулотимизда сизларга .Ла илаҳа иллоллоҳу давоми...

2782 05:00 / 15.02.2017
ЎН ИККИНЧИ САБОҚИЛМ ЎРГАНИШ mdash ФАРЗАссалому алайкум, менинг суюкли дўмбоқчаларимБугундан бошлаб машғулотларимизда сизларга мусулмон болаларнинг бурчлари, давоми...

2546 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 1қисмУшбу китобча болаларни ахлоқодобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. давоми...

4728 05:00 / 16.02.2017
Ота Маҳмуд ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш ила дарсни бошлади. Сўнгра АЛЛОҲнинг китоби ndash Қуръони каримдан ёд олганларини давоми...

4762 20:19 / 26.11.2017
Аудиолар

118793 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40743 14:35 / 11.08.2021