1440 йил 12 сафар | 2018 йил 21 октябрь, якшанба
Минтақа:
UZ EN RU AR
Тарих

Фаришталар ҳозир бўлган жаноза

05:00 / 11.03.2017 2289 Ўқиш режими + -

Фаришталар ҳозир бўлган жаноза

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саълаба розияллоҳу анҳунинг жанозасида оёқ учида юрган эканлар

 

Саълаба розияллоҳу анҳу бир умр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлган саҳобалардан эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бир юмуш билан бир жойга юбордилар. Саълаба розияллоҳу анҳу бир ансорий яшайдиган уйнинг олдидан ўтаётиб, ногаҳон ичкарида бир аёлнинг ғусл қилаётганига кўзи тушиб, ундан бироз кўзини узолмай қолди. Шу пайт тўсатдан унинг қалбига ваҳима кириб, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор ваҳий нозил бўлишидан қўрқиб кетди. У даҳшат ичида Макка билан Мадина оралиғидаги бир тоққа чиқиб, у ерда қирқ кунга яқин қолиб кетди...

Бир куни Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига тушдилар ва: «Эй Муҳаммад, Роббинг сенга салом йўллаб, шундай деди: «Умматингдан бир киши бир тоғнинг ичида Мендан (гуноҳидан) паноҳ сўраяпти».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсий розияллоҳу анҳумоларга: «Боринглар, менга Саълабани олиб келинглар», дедилар. Улар Саълабани топиб келиб, «Мана у, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Саълаба, нима учун мендан узоқлашдинг?», дедилар. «Гуноҳим туфайли, эй Аллоҳнинг Расули», деди у. У зот: «Гуноҳларингни ўчириб юборадиган бир оятни айтайми?», дедилар. У: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасана, ва фил-ахироти ҳасана, ва қинаа азаабан-наар», дедилар. Саълаба: «Аммо менинг гуноҳим жуда катта», деди. У зот: «Аллоҳнинг каломи барча нарсадан улуғ ва каттадир», дедилар ва уни уйига қайтишга буюрдилар.

Орадан саккиз кун ўтгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: «Юринглар, Саълабанинг олдига борамиз», дедилар. Саълабанинг олдига кириб, унинг бошини муборак тиззаларига қўйдилар. Аммо Саълаба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларидан бошини шартта кўтариб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нега бошингни тиззамдан олдинг?» деб сўрадилар. У: «Чунки бу бош гуноҳларга тўладир», деди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳволинг нечук?» дедилар. У: «Суягим, этим ва терим орасида чумолилар ёпирилиб келаётгандай», деди. У зот: «Нима истайсан?», дедилар. У: «Роббимнинг мағфиратини», деди.

Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб, шундай дедилар: «Эй Муҳаммад! Роббинг сенга салом йўллаб, «Агар бу бандам Менга ер юзи тўла гуноҳ билан келса ҳам, Мен унга ўшанча мағфиратим билан юзланаман», деяпти».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни Саълабага айтган эдилар ҳамки, Саълаба қаттиқ қичқириб, беҳуш йиқилди. Унинг жони узилган эди…

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ювиб, кафанлашга буюрдилар. Жанозани ўқиб бўлгач, оёқ учларида юра бошладилар. Дафн тугагач, у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун боя оёқ учида юрдингиз?», деб сўрашди. У зот шундай дедилар:

«Мени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Саълабани жанозасига ҳозир бўлган фаришталар кўплигидан оёғимни ерга тўлиқ боса олмадим».

 

Маърифатис Саҳоба китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ўзининг «Зуҳд» номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади:«Абу Бакр давоми...

3373 17:10 / 16.03.2017
Асҳима ибн Баҳр ан-Нажоший Ҳабашистон подшоҳининг ўғли бўлган. Худди Мисрда "фиръавн", форсларда "кисро", Византияда "ҳирақл" дейилгани давоми...

624 05:00 / 06.01.2017
(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганиш)Вафодорлик давоми...

1543 05:00 / 07.03.2017
Қуръони карим тарихда ўтган бир неча қавмлар ҳақида хабар беради: "Уларга ўзларидан илгари ўтган кишилар бўлмиш Нуҳ, Од, Самуд қавмларининг ва Иброҳим давоми...

1036 05:00 / 06.01.2017
Топ рейтинг www.uz Openstat