1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Эрам шаҳри

05:00 / 07.03.2017 3314 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

90-йилларнинг бошида дунёдаги энг йирик газеталарнинг биринчи саҳифалари ғоят муҳим археологик топилмалар ҳақидаги хабарлар билан тўлиб-тошди. Археологик қазилмалар пайтида қадимги араб шаҳри топилган эди. Бу топилма тарих фани учун ниҳоятда муҳим бўлди, чунки бу шаҳарнинг мавжудлиги кўпгина мунозараларга сабаб бўлиб келарди. Энг муҳими - бу шаҳарнинг номи Қуръони Каримда ҳам, кўпгина тарихий қўлёзмаларда, йилномаларда зикр қилинган эди. Бу шаҳарда Од қавми яшаган эди.
Арабшунос ва ҳужжатли кино продюсери Николас Клэпп қадимги Арабистон тарихини ўрганар экан, қизиқарли бир китобга дуч келади. Бу китоб “Аравия Феникс” деб номлаган бўлиб, 1932 йилда англиялик тадқиқотчи Бертран Томас томонидан ёзилган эди. Николас Клэпп йўқолиб кетган бу шаҳарнинг ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлганлигига қатъий ишонч ҳосил қилиш учун дарҳол тадқиқотларга киришади. Клэпп НАСА агентлигига мурожаат қилиб, Томаснинг китобида кўрсатилган жойларни аэрокосмик фотосуратларга олишни сўрайди. Ернинг сунъий йўлдошидан туриб олинган фотосуратларда Ердан кўринмайдиган қадимги илонизи йўллар яққол кўриниб турарди...
Тез орада у янги эранинг 2000 йилида миср-юнон географи Бланус томонидан тузилган харитани ҳам топишга муваффақ бўлди. Бу харитада шаҳар ва унга олиб борувчи ҳамда унинг марказида кесишувчи қадимий йўллар аниқ белгилаб қўйилган эди. Харитадаги йўллар НАСА агентлиги томонидан олинган аэрофотосуратларда яққол кўриниб турган йўлларнинг айни ўзи эди! Бу суратлардаги катта бир ҳудудда кўплаб йўллар кўриниб турар, уларнинг барчаси битта нуқтада бирлашар эди...
Узоқ давом этган қазилмалар натижасида Клэпп ўзининг гуруҳи билан бирга тупроқ остидан қадимий харобаларни топишга муваффақ бўлди. Дастлабки топилмалар қазиб олингандаёқ, уларнинг барчаси Қуръони Каримда зикр қилинган Од қавмига тегишли эканлиги маълум бўлди. Археологларнинг кўз ўнгида Эрам шаҳрига хос бўлган баланд устунлар гавдаланди. Олимлар замонавий уч ўлчамли тасвир технологиялари ёрдамида бу минораларнинг чизмаларини тиклашга муваффақ бўлдилар.
Олиб борилган қазилмаларга раҳбарлик қилган тадқиқотчилардан бири доктор Заренс бу шаҳар бошқа барча археологик объектлардан ўзининг баланд миноралари билан фарқ қилишини айтиб, топилган шаҳар Қуръони Каримда номи зикр қилинган, Од қавми истиқомат қилган Эрам шаҳрининг айни ўзи эканлигини тасдиқлади.

Парвардигорингиз (бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган, баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Ирам (шаҳридаги) Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми? Фажр сураси, 6-8-оятлар

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг келиб чиқиши ва ўлгандан кейин қайта тирилиши ҳақида маърузаҚуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган давоми...

5765 05:00 / 09.03.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда осмон гумбазининг яна бир ажойиб хусусиятига эътиборимизни қаратади Биз осмонни сақланган қулаб тушмайдиган том қилиб қўйдик. Улар давоми...

7768 05:00 / 09.03.2017
Қуръони Каримда фиръавндан ташқари унинг яқин хизматкорларидан бири Ҳомоннинг исми ҳам тилга олинади. Аммо қизиғи шундаки, Тавротда, Мусо алайҳиссалом ва у давоми...

3442 05:00 / 07.03.2017
Мўъжизалар оламиТошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош давоми...

3239 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

120037 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41709 14:35 / 11.08.2021