1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Энг гўзал сўз

21:32 / 20.02.2018 5338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган кишидан кўра гўзал сўзли ким бор?!

Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таолонинг йўлига чақирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Аллоҳ таолога чақирувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳақиқатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қуруқ чорловнинг ўзи етмайди. Балки шу билан бирга, солиҳ амал ҳам бўлиши ҳамда

«Албатта, мен мусулмонларданман!» – дейиши керак. Ана ўшандагина у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.

Демак, ҳар бир мусулмон чорловчи Аллоҳга даъват қилиш ила энг яхши сўзни айтаётгган бўлади ва ўзи энг яхши инсонлар сафига қўшилган бўлади.

Ана ўша сифат ўзида қолиши учун у, аввало, солиҳ амал қилмоғи, бошқача қилиб айтганда, ўзи чақираётган нарсага ҳаммадан аввал ўзи амал қилмоғи лозим.

Иккинчидан, мазкур даъват йўлига кирган одам ўта камтар бўлмоғи лозим. Одамлар унга ҳавас қилсалар, уни гўзал сўз ва гўзал ахлоқ соҳиби сифатида эҳтиром қилсалар, «Албатта, мен мусулмонларданман!» – дейиши керак. Яъни «Агар менда бирор яхшилик кўрсангиз, бу менинг мусулмон бўлганимдандир», дейиши лозим. Ана ўшандагина у энг гўзал сўзли киши бўлади.

Шу билан бирга, Аллоҳга чақирувчи билиши ва амал қилиши зарур бўлган бошқа ишлар ҳам бор.

Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил. Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур.

Аллоҳнинг йўлига чақирувчи ўз сўзининг қадрини яхши билиши, сўзни ҳис этиши керак. Чунки

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас».

Аллоҳ таолонинг йўлига чақирувчининг иши яхши иш, сўзи яхши сўз, унинг иши бошқаларнинг ишидан устун, унинг сўзи бошқаларнинг сўзидан устун. Шунинг учун ҳам

«Яхши бўлган нарса ила даф қил».

Ҳар қанча ёмон гап эшитиб, ҳар қанча ёмон муомала кўрсанг ҳам, фақат яхши нарса ила қайтар, эй Аллоҳнинг йўлига чақирувчи! Ҳеч қачон ёмонлик қилма! Ана ўшанда

«Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур».

Бу Исломга чорловчилар учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган чорловчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.

 Унга сабр қилганлардан бошқа ҳеч ким эришмас. Унга улуғ насиба эгаларидан бошқа ҳеч ким эришмас.

Ҳар қандай ёмон сўзни яхши сўз билан қайтариш, ҳар қандай ёмон ишни яхши иш билан қайтариш сифатига

«...сабр қилганлардан бошқа ҳеч ким эришмас».

Сабр қилмаса, ёмон сўзга дарҳол ёмон сўз қайтаради. Ёмон ишга ёмон иш қайтаради. Бу эса Аллоҳнинг йўлига чорловчига ҳеч фойда бермайди. Кишиларни Аллоҳнинг йўлига, Аллоҳнинг динига чақириш осон иш эмас. Аллоҳнинг динига чорловчи шахс кишиларнинг ҳавойи нафсларига, ўрганиб қолган одатларига, уларнинг шахсий манфаат деб ўйлаб юрган баъзи бир нарсаларига қарши гапириши керак. Шунингдек, бундай одам кишиларни ўзлари билмаган эътиқод, ибодат ва амалларни бажаришга чақириши керак. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг йўлига чорловчи одам атрофдан турли-туман маломат, иғво, бўҳтон, ёлғон гаплар, сўкишлар, озорлар эшитади. Турли ноҳақ тасарруфлар ва зулмлар кўради. У шуларнинг ҳаммасига сабр қилиши лозим. Ана шундагина юқорида айтилган даражага эришади.

«Унга улуғ насиба эгаларидан бошқа ҳеч ким эришмас».

Насибаси улуғ бўлмаганлар эриша олмайди. Демак, Аллоҳнинг йўлига чорловчи бўла олмайди.

Демак, Аллоҳнинг йўлига чорловчи ушбу машаққатли йўлда турли ҳолатларга учраши мумкин. Бунда эса, албатта, Аллоҳдан ёрдам сўраши керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Аҳмад алМуқрий ўзининг .Алмухтор мин навадирил ахбор, номли китобида келтиради.Бир куни Умора ибн Ҳамза халифа Абу Жаъфар Мансурнинг ҳузурига кирди. давоми...

751 16:00 / 06.11.2022
1. Балони даф қилади.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф давоми...

1175 10:38 / 25 март
Ким яхшилик қилувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у .ишончли арқон,ни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур.Ким Аллоҳга юз тутса, яъни давоми...

3383 18:45 / 27.02.2018
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ дунёни яхши кўрган одамига ҳам, яхши кўрмаган одамига ҳам беради. Динни эса фақат яхши кўрган одамига беради,, давоми...

7280 09:29 / 12.09.2018