1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?

08:15 / 21.12.2017 3139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши келиб қолди. Унда сафар асорати кўринмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди ҳам. Ҳатто у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтириб, икки тиззасини икки тиззаларига тиради, икки кафтини икки сонлари устига қўйиб, «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом бу – «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», деб гувоҳлик бермоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дедилар. У киши: «Рост гапирдингиз», деди. Биз эса ундан сўраб яна тасдиқлагани учун ажабландик. Ҳалиги киши: «Менга иймон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга иймон келтирмоқлигингдир», дедилар. У киши яна: «Рост гапирдингиз, менга эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эҳсон – Аллоҳни гўёки кўриб тургандек ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сени кўради», дедилар. У киши: «Менга Қиёмат ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дедилар. У киши: «(Ундай бўлса) Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чўри ўз хожасини туғмоғлиги, ялангоёқ, ялан­ғоч, камбағал чўпонларнинг бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишларини кўрмоғинг», дедилар. 

Сўнгра у қайтиб кетди. Бас, мен бирмунча вақт ғойиб бўлдим. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва расули билувчироқ», дедим. Шунда у зот: «Бу Жаброил эди. Сизларга динингизни таълим бериш учун келдилар», деб айтдилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1 . ,. . Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт давоми...

1589 09:36 / 29.10.2019
Абу Абдуллоҳ Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Кечаларнинг бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот Бақара давоми...

6416 11:15 / 02.02.2018
. , . .6586. Абу Марям алАздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Муовия розияллоҳу анҳуга .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1865 08:43 / 10.01.2019
.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Дўстингизни енгилроқ севинг, бир кун келиб душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват давоми...

2994 15:09 / 10.11.2022
Аудиолар

118792 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40743 14:35 / 11.08.2021