1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Абу Зарр

07:40 / 18.07.2018 2852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинанинг Ҳаррасида* кетаётган эдим, Қаршимиздан уҳуд кўринди. Шунда у зот: «Эй Абу Зарр», дедилар. Мен: «Лаббай, эй Аллоҳнинг расули», дедим. У зот: «Агар мана шу Уҳуд тоғидек олтиним бўлса, унинг менинг ҳузуримда уч кеча бўлса ҳам қолиши хушнуд этмайди. Фақат қарзимга тўламоғим учун етарлисини қолдириб, қолганини Аллоҳ таолонинг бандалари учун ундай ва бундай ҳамда мана бундай қилиб сарф этинглар, деган бўлар эдим», дедилар-да, ўнг ва чап ҳамда орқа томонларига ишора қилдилар, сўнгра йўлга равона бўлиб, «(Дунёни) кўпайтирувчилар (савобини) камайтирувчилардир, лекин мол-дунёсини ундай ва бундай ҳамда мана бундай, яъни ўнг ва чап ҳамда орқаларидан эҳсон қилувчилар ундай эмаслар. Улар кам сонли бўлишади», дедилар, кейин: «Мен келгунимча ўрнингдан жилмай тур», деб тун қоронғусида кўздан ғойиб бўлдилар. Бироздан кейин бир товушни эшитиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор кор-ҳол бўлмасайди, деб қўрқиб, бормоқчи ҳам бўлдим-у,  аммо «Ўрнингдан жилмай тур», деб айтган сўзлари ёдимга тушиб бормадим. Қайтиб келганларидан сўнг: «Бир овозни эшитиб хавотир олдим», деб воқеани эслатдим. У зот: «Ҳақиқатда эшитдингми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. У зот: «Бу Жаброил алайҳиссалом эди. Менга келиб: «Умматларингдан қайси бири Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмай вафот этса, жаннатга киради», деб айтди», дедилар. Шунда мен: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» десам, у зот: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳам», дедилар».

Муттафақун алайҳ. Бу лафз Бухорийники.

* Ҳарра – қотиб қолган лавадан ҳосил бўлган, Мадинани шарқий ва ғарбий томондан ўраб турган қора тошлоқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши бир хотинни ўпиб олди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб хабар берди. Сўнгра давоми...

2892 09:05 / 09.06.2018
. , . . , . . ,.Асмо бинт Язиддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Энг яхшиларингизни айтиб берайми, дедилар..Ҳа,, дейишди..Кўрганингзида давоми...

4728 07:12 / 14.12.2020
. .64110. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки иш орасида ихтиёр берилса, модомики гуноҳ давоми...

1684 08:52 / 23.12.2018
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, жаннат аҳли ва дўзах аҳли маълумми, дейилди. .Ҳа,, дедилар. .Унда амал қилувчилар нима учун давоми...

3551 11:54 / 12.07.2017