1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Доим вақти йўқлар учун

09:49 / 04.10.2017 5638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Менинг вақтим йўқ». Бу ҳаётимизда энг кўп ишлатадиган ибораларимиздан. Кимлар учундир – бу бир баҳона. Уларнинг бекорчи нарсаларга вақти топилади, аммо энг кераклигига келганда тугаб қолади.

Кимлар учундир аслида ҳам шундай. Ундай инсон фойдали ва кўп яхши амалларни бажаради.

 Вақт етишмаслигининг олдини олиш мумкин! Биз мусулмонлар учун бу ва бошқа масалалар учун динимизда ечим бор.

Дуо қилайлик. Баракани зиёда қилувчи, Сахий Зот ягона Аллоҳ таолодир. Аллоҳ таолодан сиз ва атрофимиздагилар учун баракали ҳамда фойдали вақт беришини, ундан унумли фойдаланишни насиб қилишини сўрайлик. Ниятларимизни янгилаб турайлик. Ҳар куни ўзинмизга савол бериб, тергаб турайлик: «Қандай ҳаётда яшамоқчимиз?», «Ҳаётда нимага интилиб яшаяпмиз?». Ниятларимиз вақтдан унумли фойдаланишимиз учун ҳаётимиздаги энг катта туртки бўлсин.

Мақсад. Инсон ҳаёти давомида узоқ муддатли мақсадга муҳтождир. Унинг қиладиган ишлари мақсадига боғлиқ. Асосий ва узоқ муддатли мақсадларимизни аниқлаб олганимиздан сўнг кичик мақсад ва вазифаларимизни белгилайлик ҳамда уларни амалга оширишга харакат қилайлик.

Ёдимизда бўлсин!  Муваффақият ва устунлик ўз-ўзидан келиб қолмайди. Улар тиниқ фикрлаш ва аниқ режаларнинг натижасидир.

Хаёлимизни тартибга келтириб олайлик. Вақтдан иложи борича унумли фойдаланиш учун тартиб бўлмоғи керак. Диққат ва эътиборли бўлиш учун кундалик ишларни ёзиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ибодатимизни, хулқ-атворимизни, маҳоратимизни оширайлик. Тонгги ибодатимизни вақтида адо қилайлик. Тонг намозида Алллоҳнинг марҳамати, ҳиммати бор. Тонгда вақт ҳам ўзгача марҳаматлидир. Ким бомдод намозини адо қилса, кун давомида фойдасини ҳис қилади. Ҳар бир ишмизни Аллоҳнинг номи ила бошлайлик. Биз мусулмонлар «Бисмиллаҳ» калимасида Аллоҳнинг қанча марҳамати яширинганини аниқ англаб етишимиз лозим. Ишларимизни Аллоҳ номи ила бошлар эканмиз, Ўзига ҳавола қиламиз, Ўзига таваккул қиламиз ва ишларимизда Унинг барокатини топамиз.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

«Аср билан қасам.  Албатта, инсон зиёндадир.  Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно».


Оиша Биби таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Америкалик бева аёл ҳолати аъло даражада бўлган мерседес автомашинасини бир долларга сотиши ҳақида эълон берди. Кўпчилик буни ҳазил деб ўйлаб, ушбу эълонга давоми...

4875 17:00 / 09.08.2022
Ислом маданиятида мусулмонларнинг покиза бўлиш билан бирга юксак дидли бўлиш ва атрофмуҳитни ифлос қилмаслик ҳамда кишилар соғnotлиғига зарар етказувчи давоми...

2169 05:00 / 01.03.2017
Исломда инсон ўзиниўзи толиқтириши ман қилинган. Агар бу толиқтириш ибодат орқали бўлса ҳам мумкин эмас. Мисол учун биров нафл намозни ҳаддан ташқари кўп ўқиб давоми...

2769 05:00 / 01.03.2017
quotБеморлардан нимадан афсусланаётганларини ва имкон бўлганда нимани ўзгартиришни хоҳлашлари тўғрисида сўраганимда деярли бир хил жавоб эшитар эдим...quotБу давоми...

4463 12:49 / 13.08.2017