1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Дин насиҳатдир» китоби қайта нашр этилди

15:06 / 23.04.2018 4266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир» деб номланган китоблари.


МУҚАДДИМАДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиламизнинг биринчи ва иккинчи рисолаларида Мужтаҳид уламолар томонидан Исломнинг мадори деб тан олинган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита ҳадиси шарифларини имконимиз борича ўрганган эдик. Ушбу рисолада Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда аввал бошлаган ишимизни баҳоли қудрат давом эттириш ниятидамиз. Бу ожизона ишимизда Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиланинг аввалги икки рисоласида «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» ва «Ҳалол очиқ-ойдиндир» ҳадислари ба қадри имкон шарҳ қилинди. Мазкур икки ҳадиси шариф ҳам ўзида мусулмон банда ҳаётининг жуда кўп соҳаларини қамраб олгани учун уларда фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа соҳаларда сўз юритишга тўғри келди. Жамият ҳаётидаги турли ҳолатларга оид масалалар юзасидан баҳслар олиб борилди. Ушбу рисоламиздан ўрин оладиган ва сиз азизлар билан бирга ўрганмоқчи бўлиб турган ҳадиси шарифлардаги баҳс юритиладиган мавзулар аҳамият жиҳатидан аввалги икки ҳадиси шарифнинг савиясига яқин бўлса ҳам, қамров жиҳатидан ҳар бир ҳадиснинг мавзуси билан чекланади. Мисол учун, ушбу рисоладаги биринчи ҳадис насиҳатга, яъни холисликка бағишланган. Бошқалари ҳам шунга ўхшаш.

Кўпчилик катта имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар Исломнинг мадори деб атаган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб «Дин насиҳатдир» деб номланади. Мазкур ҳадиси шарифнинг матни қуйидагича:

Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин насиҳатдир», дедилар. 

«Ким учун?» дедик. 

«Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун», дедилар». 

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

 

 
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-4448-5-0
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 8213-сонли хулосаси ила чоп этилган.

 

МУНДАРИЖА

Тамим Дорий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоли

Тамим Дорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ривоятлари

«Насиҳат» сўзининг маъноси ва таърифи

Насиҳат ҳақидаги оятлардан

Насиҳат ҳақидаги ҳадислардан

«Дин насиҳатдир» ҳадиси шарҳининг давоми

Жаброил ҳадиси

Насиҳат ким учун?

Аллоҳ учун насиҳат

Аллоҳнинг Китоби учун насиҳат

Аллоҳнинг Расули учун насиҳат

Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат

Мусулмонлар оммаси учун насиҳат

Насиҳатнинг аҳамияти

Насиҳат талаб қилиш

Насиҳатнинг вожиблиги

Фарз ва нафл насиҳат

Насиҳат одоблари

Насиҳат қилувчининг одоблари

Насиҳат қилинувчининг одоблари

Насиҳат тинглаш одоблари

Насиҳатга амал қилишнинг фойдаси

Қул хожасига насиҳат қилса

Набавий насиҳатлардан намуналар

Улуғ зотларнинг насиҳат ҳақида айтган гапларидан намуналар

Насиҳатнинг фойдаларидан

Иккинчи ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари

«Киши Исломининг ҳусни» ҳадиси ҳақида уламоларнинг фикрлари

«Киши Исломининг ҳусни» ҳадисининг шарҳи

Киши Исломининг гўзал 

бўлиши нимани тақозо қилади?

Аллоҳдан ҳаё қилиш мақоми

Аллоҳдан ҳаё қилиш нимани тақозо қилади?

Аллоҳдан ҳаё қилишнинг бардавомлиги

Беҳуда ишларни тарк қилиш киши 

Исломининг ҳуснидандир

Тил офатлари

Каломнинг офатлари

Фатво сўраш одоблари

Оз сўзлаш киши Исломининг гўзаллигидандир

Киши Исломининг гўзал бўлиши барча турдаги аҳамиятсиз нарсаларни тарк этиши биландир

Исломи гўзал бўлганларнинг мукофотлари

Хулоса

Амалдан кейин ҳисоб-китоб қилишнинг моҳияти


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб .Мўминнинг қалқони муфассал рўза китоби, деб номланган китоблариМуаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

3257 14:00 / 02.07.2021
.Иймон, китоби қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Иймон, деб номланган китобнинг иккинчи нашри қайта чоп давоми...

3773 05:00 / 02.02.2015
quotОлтин силсилаquot китобининг 2жузи сотувга чиқдиБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ. Алҳамдулиллаҳ, .Олтин силсила, мажмуасининг иккинчи жузи ҳам китобхонларимизга давоми...

2978 05:00 / 02.02.2015
Хадисы и Жизнь2 Ислам и Ийман

2712 05:00 / 02.02.2015
Аудиолар

118776 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40727 14:35 / 11.08.2021