1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Чақалоқларни эмлатиш ширк эмасми?

15:01 / 26.04.2016 3037 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чақалоқларни эмлатиш ширк эмасми?

Бу саволни тагида савол бор у дегани нима дегани. Чақалоқни эмлатиш келажакда касал бўлмаслигини олдини олиш ҳисобланади. Ҳамма нарса Аллоҳдан бўлади деган имон, эътиқодга бу нарса тўғри келмайди, шунинг учун чақалоқни эмлатиш ширк эмасми деган савол. Бу маънони баъзи-бир одамлар ўзларига шиор қилиб кўтариб юрадилар. Касаллик Аллоҳдан шифо бериш ҳам Аллоҳдан шунинг учун касал одам таваккал қилиб, Аллоҳга ишониб даъво изламай юриши керак деган тушунчалари ҳам бор. Бунда битта ҳадисни далил ҳам келтиради бу фикрни эгалари унда “умматимдан 80 000 киши саволсиз ҳисоб – китобсиз жаннатга киради улар тамға бостириб даъволамаганлар ва дам солдирмаганлар Раббиларига таваккал қилганлардир” деган маъно бор ўша ҳадисда. Аслида эса у ҳадиси шариф жоҳилият пайтидаги даволаш ва дам солиш ҳақида келган. Кўплаб ҳадиси шарифларда дардни берган Аллоҳ давосини ҳам беришлиги унинг учун инсон давони ахтариши зарурлигини қайта-қайта таъкидланган. Ва жуда кўп жойларда айни шу даво соғлиқни сақлаш бўйича ҳаракатлар бўлган. Бу маънолар “Ҳадис ва Ҳаёт” китобимизнинг 20 жузида “Тиб ва дам солиш” деб аталган китобда батафсил баён қилинган. Дуо қилиб турсаларинигиз Аллоҳнинг ёрдами билан ўша китобни чоп қилганимизда албатта ўқиб алоҳида бир маълумотларни олиш имкони бўлади. Энди эмлатиш ёки касалликка учрашнинг олдини олишга қайтадиган бўлсак, бу ҳам бор. Бошқаларнинг бу маънолар ҳали ҳаёлида ҳам бўлмаган пайтда мусулмонлар буни йўлга қўйган, Пайғамбаримиз с.а.в. баён қилиб берганлар. Мусулмонлар қудуси шарифнинг қадимги аҳолилари билан музокара олиб ормоқчи бўлганларида, у ерни христиан аҳолиси “биз музокарани фақат сизларнинг халифаларингиз Умар ибн Хаттоб билан олиб борамиз” дейишган. Ўшанда ҳазрати Умар (р.а.) келиб улар билан музокараларни олиб бориб мувоффаққиятли бўлиб қайтиб кетганлар. Яна бир шу қудуси шарифга Шомга бир иш билан келганларида ҳазрати Умар (р.а.) ҳали Шомга етмасдан чегара жойга тушганлар. Ўша ерда Шомда вабо, ўлат касали тарқалибди, одамлар кўплаб ўлаётган эканлар, саҳобалардан ҳам кўп киши шу дардга чалиниб вафот этибди деган ҳабар келибди. Шунда ҳазрати Умар (р.а.) хайрон бўлиб ёш саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) га “сен менга муҳожир саҳобаларнинг катталарини жамлаб келгин” деганлар. Жамлаб келганларидан кейин “ўзизга маълум сабабга кўра биз бу ерга келган эдик, лекин ҳозир ҳабар келдики Шомга ўлат касали тарқалган эмиш, кўпчилик ўлаётган эмиш, биз нима қилайлик таваккал қилиб бораверайликми ёки ортимизга қайтайликми” дедилар. Шунда муҳожир саҳобаларнинг катталари бири уни айтди, иккинчилари бошқани айтди, хуллас бир қарорга келаолишмади. Гап кўпайганини кўрган ҳазрати Умар (р.а.) “туринглар жўнанглар мени олдимдан деб” уларни чиқариб юбордиларда, Абдуллоҳ ибн Аббосга энди “ансорийларни катталарини жамлаб келгин” дедилар. Ансорий саҳобаларни катталари ҳам келиб ҳудди аввалги муҳожир саҳобаларга ўҳшаган ҳолатга тушдилар. Уларни ҳам турғазиб юбориб турганларида Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) келиб қолдилар. “Нима гап” деб сўраганларида "мана шундай бўлди, бу ерга келганимиз ҳаммамизга маълум Шомда вабо ўлат касали тарқалибди энди таваккал қилиб Шомга кирайликми ёки орқамизга қайтиб кетайликми деган масала тушди, бу гуруҳлардан сўрасак бир маслаҳатга келаолишмаяпти, хайронмиз" деган эканлар. Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) айтибдиларки "буни хайрон бўладиган жойи йўқ мен Расулуллоҳ с.а.в. нинг ўзларидан эшитганман у зот бу ҳақида айтганларки ким бир диёрда вабо тарқалганини эшитса ўша ерга кирмасин ва у ерда турганлар ташқарига чиқмасин" деганлар. Шунда ҳазрати Умар (р.а.) дарҳол жарчи чақирдики "мен эртага Мадинага қайтаман, ким қайтмоқчи бўлса мен билан қайтсин" дедилар. Шунда Шомнинг вориси ҳисобланган Убайда ибн Жарроҳ (р.а.) айтдиларки "нима Аллоҳнинг қазои қадаридан қочиб кетмоқчимисан" дедилар. Шунда ҳазрати Умар (р.а.) "шу гапни сен айтмасанг бўлар эди, майли энди айтиб қўйдинг мен ҳам айтай ҳа мен Аллоҳнинг қазои қадаридан, Аллоҳнинг қазои қадарига қочмоқдаман" дедилар. Демак касал юқишни олдини олишга уруниш ширк бўлмайди. Балки Пайғамбаримиз с.а.в. нинг ҳадисларига амал қилинган ҳолат бўлади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бу дунёдаги барча ҳодисаларни сабабият қонунига боғлаб қўйган. Бир нарсани сабаби вужудга келса ўзи ҳам вужудга келиши бор. Лекин буни ўзи бўлаяпти деб эътиқод қилиш ман қилинган, балки ҳаммаси Аллоҳнинг изни билан, яратиши билан ҳал қилиши билан бўлади деб тушуниши керак. Эмлатган чақалоқларни эмлатиш шариатда бор, Аллоҳнинг иродаси нима бўлса шу бўлади лекин сабабият қонунига тўғри келадиган иш деб тушунишлари керак. Чақалоқни эмлатиш Аллоҳ хохласа ҳам хохламаса ҳам фойда беради деган эътиқодга мутлақо бормаслик керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Туғмаган аёлга туғсин деган мақсадда чиллаёсин ўқитиш мумкинмиБу савол ҳам аввалгига ўхшаган гаплардан ҳисобланади. Чиллаёсин дегани quotҚуръони Каримнинг ёсин давоми...

3100 14:50 / 26.04.2016
Бойиб кетиш учун .Мулк, сурасини ҳар кечада ўқиб туриш керак, дейишди. Баъзилар эса .Воқеа, сурасини ҳар куни ўқишни таклиф қилишди. Ўзи қайси сурани ёки дуони ўқиб давоми...

5984 16:26 / 27.04.2016
Ўз ҳаётимиз давомида тезтез тўй маросимларига, меҳмонга борамиз ёки кўча ва бозорларда овқатланишга тўғри келади. Ўша еяётган таомимиз халолҳаромлиги бизга давоми...

2818 21:21 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Агарда пойабзалда намоз ўқийдиган бўлсам, таҳорат олаётганда уни ечиб ювайми ёки устидан масҳ тортсам кифоямиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиndash давоми...

2073 11:25 / 02.12.2018
Аудиолар

120124 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41790 14:35 / 11.08.2021