1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Бугун шундай улуғ кунки...

05:00 / 07.03.2017 3230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй сен мўмин, эй мўмина, эй подшоҳ, эй ғулом!

Бугун шундай улуғ кунки, еру осмон титрамиш,

Яратгувчи Парвардигор, ҳамду сано Ўзингга,

Ибодатга бошин эгиб, мўминларинг жамланмиш.

 

Бугун шундай улуғ кунки, қуёш ранги ўзгача,

Кўз югуртир дунё узра, қулоқ тутгин самога,

Ҳайвоноту наботот, сергак турар тонггача,

Нега жимсан, осий банда, илтижо қил Худога.

 

Бугун шундай улуғ кунки, дуолар ерда қолмас,

Ахир бугун яратилмиш ҳазрати Одам Ато,

Қандай ғафлат босди энди, Холиқу Ҳақ биз учун,

«Кел мўминим, бандам», дея, жаннатни қилса ато.

 

Бугун шундай улуғ кунки, Одам Ато бўлди афв,

Маъсиятдан холи бўлиб, халифаи Ҳақ бўлди,

Ё Раббано! Ё Илоҳо! Мағфиратинг чеки йўқ,

Жаннатингга ул Одамни қайтармоғинг ҳақ бўлди.

 

Бугун шундай улуғ кунки, Аллоҳ азза ва жалла

Раҳматини тўкиб чексиз, кечар қулларин шу тоб,

Ҳар соатда қурбонлик бор, кимга қўчқор, ким туя,

Бир амалчун дафтарингга ёзилармиш ўн савоб.

 

Бугун шундай улуғ кунки, Аллоҳ зикрига шошинг,

Салавоту салом айтинг Муҳаммад Мустафога,

Фаришталар шоду хуррам, лафзингиздан чиққан он,

Саломингиз етказармиш тўғри ўшал Мавлога.

 

Бугун шундай улуғ кунки, унда «пуфлаш», «қичқириқ»,

Қасам Ҳаққа, айнан шу кун, бутун борлиқ «қабз» ўлар,

Чиммат тутган келинчакдек, тайёр туринг ўлимга,

Қиёматга «сур» ҳам чунки жума куни чалинар.

 

Бугун шундай улуғ кунки, таърифига сўз ожиз,

Мискинларнинг ҳажи бугун, кўринг лутфи Худони,

Раҳмлилар Раҳмони Ҳақ, раҳматига ғарқ жаҳон,

Унутмайдир ҳеч бир шоҳу ҳеч бир мискин, гадони.

 

Бугун шундай улуғ кунки, унда сирли бир он бор,

Ул соатда истагингга овоз берар осмон‑ер,

Ижобати шубҳасиздир, ишон менга биродар,

Фаришталар, кавну макон бу дуога «Омин!» дер.

 

Бугун шундай улуғ кунки, Аллоҳ учун жамланинг,

Ўтар оний лаҳза учун, нега керак тафриқа?!

Ибодат  деб яшанг доим,  яшанг ибодат учун,

Аллоҳумма аъинна ъала зикрика ва шукрика.

 

Тоҳира Тўлаганова

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЎРИНБОСАР БЎЛКулгингдан айланай, дилбандим маним,Азиз жигарбандим, фарзандим маним,Унутма шул эрур дил пандим манимМардликда Темурга ўринбосар бўлБолам, давоми...

4512 05:00 / 07.03.2017
ИККИНЧИ ФАСЛОврўподаги миллатчилик Черковнинг мағлубияти мутаассиблик, миллатчилик ва ирқчиликнинг кучайишига сабаб бўлдиМиллатчилик, ирқчилик, халқ ва давоми...

3240 05:00 / 11.03.2017
Тўртинчи фаслИнсониятнинг маънавий йўқотишлариОврўпо мустамлакачиликлари даврида Ҳозир биз Осиёдаги шарқий халқларнинг сиёсат, иқтисод, савдоshy сотиқ ва саноат давоми...

2948 05:00 / 11.03.2017
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин давоми...

4174 09:00 / 14 февраль