1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Бола ота-онасига нима ила оққ бўлади?

05:00 / 15.02.2017 3904 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-онага оққ бўлиш оғир гуноҳ эканини кўпчилик билади. Аммо оққ бўлишнинг чегараси, ўлчови, оққ бўлишга сабаб бўладиган нарсалар айнан нималардан иборат экани ҳақида кўпчилигимизда илмий асосланган далил ва ҳужжат йўқ. Кўп нарсалар умумий маълумотлардан нарига ўтмайди. Ушбу сарлавҳа остида келадиган маълумотлар орқали бу мавзудаги маълумотларни қўлдан келганича ўрганишга ҳаракат қиламиз.

 

82. (109). Саъид ал-Мақбурийдан, У ас-Салулийдан Навфал ибн Мусоҳиқга ҳадис айтаётганини эшитди.

«У Каъбул Аҳбордан сўради:

«Аллоҳнинг китобида қайси нарсалар ота-онага оққ бўлиш ҳисобланади?».

«Мен сенга хабар бераман: агар у қасам ичса, бола унга амал қилмаса, сўраса, бермаса, омонат қўйса, қайтармаса ва Аллоҳга ундан кўрган нарсаси ҳақида шикоят қилса, ўшаларнинг ҳаммаси оққлик бўлади», – деди».

Шарҳ: Ушбу ривоятда боланинг ота-онага бола оққ бўлиб қолишига сабаб бўладиган амаллардан баъзилари зикр қилинмоқда:

1. Ота-она боласи ҳақида қасам ичса, бола унга амал қилмаслиги.

Яъни, ота-она боласини ўртага қўйиб қасам ичди. Уларнинг қасамхўр бўлмаслиги учун бола қасамдаги ишни қилиши лозим. Агар бепарво бўлиб, мазкур амални қилмай, ота-онани танг ҳолга солиб қўйса, уларга оққ бўлади.

2. Ота-она боласидан бирор нарсани сўраса, бола имкони бўлиб туриб бермаслиги.

Ота-она ҳожатманд бўлибми, кўнгли тусабми ёки бошқа бир сабабданми боласидан бирор нарсани беришни сўради. Бола ўша нарсани дарҳол, хурсандчилик билан ота-онасига бериши керак. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида айтилганидек, боланинг ўзи ҳам, моли ҳам отаникидир.

Агар бола ўзидан ота-онаси сўраган нарсани бермаса, уларга ёмонлик қилган ҳисобланади ва бу ёмон иши ила ота-онасига оққ бўлади.

3. Ота-онасининг омонатига хиёнат қилиши.

Ота-она боласига бир нарсани омонат қилиб топширса-ю, у омонатга хиёнат қилса, ота-онасига оққ бўлади. Бегона, ҳатто ғайридин одамнинг омонатига хиёнат қилиш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Бас, шундай экан, ота-онанинг омонатига хиёнат қилиш уларга оққлик бўлмай, нима оққлик бўлар эди.

4. Боланинг ота-онаси унинг ҳақида Аллоҳга шикоят қиладиган иш қилиши.

Яъни, боланинг бир қилмишлари борки, ота-онаси уларга чидай олмасдан Аллоҳга ёлвориб: Аллоҳим, болам мени шундай қилди, деб шикоят қилса, ўша бола ҳам оққ бўлади.

5. Ота-онага қилиш лозим бўлган яхшиликни қилмаслик «салбий оққ бўлиш» деб аталади. Улардан бирортасини қилмаган одам ота-онасига ўша соҳада оқ бўлаверади.

6. Ота-онага оққ бўлиш амалий ва каломий қисмларга бўлинади. Ота-онага гап-сўз билан озор етказганлар уларга каломий оққ бўладилар. Ота-онага бир қилмиши ила озор берганлар амалий оқ бўлади.

Буларга ота-онани малол олиш, уларга дўқ қилиш, ғазаб кўрсатиш, тик қараш каби нарсалар киради.

7. Ота-онага оққ бўлишнинг умумий ўлчови шуки, бегона кимсага қилинса кичик гуноҳ бўладиган амаллар ота-онага нисбатан бўлганда катта гуноҳга айланади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Яхшилик ва силаи раҳм китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Никоҳrdquo сўзи луғатда қўшишrdquo, яқинликrdquo, боғланишrdquo маъноларини англатади. Никоҳдан асосий мақсад ndash зурриёт қолдириш ва ҳаромдан сақланиш, асосий давоми...

4490 05:00 / 15.02.2017
Аёл ndash аввало онамиз, қолаверса, жуфти ҳалолимиз, опасинглимиз, қизимиздир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, демак, жамият соғлом бўлади. давоми...

4240 05:00 / 04.03.2017
Мусулмон одам ҳар доим иффатли, ҳаёли бўлмоғи лозим. Айниқса, муҳаббат масаласида. Масалан, бир йигит бир бегона қизни яхши кўрсаю, турли сабабларга кўра айтайлик, давоми...

3501 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин. Тенги чиқса, текинга давоми...

4245 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

120081 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41747 14:35 / 11.08.2021