1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Бойлик ва фақирликнинг таърифи (38-тавсия)

16:31 / 26.09.2017 8276 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Зарр, молнинг кўплигини бойлик деб ўйлайсанми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот: «Молнинг камлигини камбағаллик деб ўйлайсанми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. У зот шундай дедилар: «Ҳақиқий бойлик қалбнинг бойлигидир, ҳақиқий камбағаллик эса қалбнинг камбағаллигидир. Кимнинг қалби бой бўлса, дунёда дуч келган нарсаси (қийинчиликлари) унга зарар қилмайди. Кимнинг қалби камбағал бўлса, дунёни қанча кўп тўпламасин, фойда бермайди. Зиқналиги унга зарар етказади, холос».

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

 

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, балки қалбнинг бой бўлиши, нафснинг Аллоҳ берган ризққа қаноат қилишидадир. 

2. Ҳақиқий фақирлик мол-дунёнинг озлигида эмас. Қалбни фақирлиги Аллоҳ берган ризққа қаноат қилмасликдадир.

3. Қалби бой одам дунёнинг машаққатларига, етишмовчиликларига парво қилмайди, чунки у Аллоҳ ажратган ризққа қаноат қилади, шунга рози бўлади, ризқни берувчи ҳам, уни тортиб қўювчи ҳам Раззоқнинг Ўзи эканига қаттиқ ишонади.

4. Қалби фақир кимса эса Қоруннинг хазиналари берилса ҳам қаноат қилмайди, ҳаётидан нолийди, норози бўлади, боридан ҳам кўпроғини хоҳлайди, чунки у бу бойликларга ўз меҳнатим билан эришдим деган фикрга бориб қолади, Аллоҳ асрасин. Бундай одамнинг зиқналиги бошига етади.

 

Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдиларда, бошларининг олд қисмига, саллаларига ва икки давоми...

2055 19:00 / 19.04.2023
Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам бериш 4тавсияИбн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмон мусулмоннинг давоми...

6702 17:00 / 08.04.2016
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон ndash мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир. давоми...

4981 13:50 / 28.08.2019
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўн нарса фитратдан соф табиатдандир мўйлабни қисқартириш, давоми...

2223 19:00 / 15.03.2023