1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Бир дирҳам қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3143 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл фақиҳлардан бирининг олдига келиб: “Акам вафот этди. Ундан 600 дирҳам пул қолди. Ўша молни тақсим қилинганда, менга фақатгина 1 дирҳам тегди” деди. Фақиҳ бир оз ўйланиб турди-да, кейин ҳалиги аёлдан: “Эҳтимол, вафот этган акангнинг хотини, онаси, иккита қизи ва ўн иккита акаси бордир?” деб сўради. Аёл ҳайрон бўлиб: “Ҳа, шундай” деб жавоб берди. Кейин фақиҳ аёлга вазиятни қуйидагича тушунтирди: “Албатта, бу бир дирҳам сенинг ҳаққингдир. Улар сенга зулм қилишмаган. Марҳумнинг хотинига 600 дирҳамнинг саккиздан бери тегади. Бу 75 дирҳам бўлади. Иккита қизига учдан иккиси тегади. Бу 400 дирҳам бўлади. Онасига олтидан бири тегади. Бу 100 дирҳам бўлади. Қолган 25 дирҳам эса, ўн иккита акасига ва сенга бўлиб берилади. Эркак киши аёл оладиган улушнинг икки баробарини олади. Шундай қилиб, ўн икки аканинг ҳар бирига 2 дирҳамдан, сенга эса, 1 дирҳам тегади”. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қалбингни ҳасад билан куйдирма, нафрат ва гинахонлик билан ўлдирма, ғазаб ва кин билан касал қилмаПокиза қалб ва соғлом фикр ила яшаХалойиқни Яратувчига қўйиб бер

1718 08:25 / 26.12.2018
Ҳикоя қилинишича, Сулаймон ибн Ясор раҳматуллоҳи алайҳ ҳаж қилиш мақсадида Мадинадан йўлга чиқдилар. Ёнларида бир ҳамроҳлари ҳам бор эди. Юрибюриб давоми...

2841 05:00 / 11.03.2017
6. Ҳаётда қийинчиликларни бошдан кечирганингда ақлинг ёшингдан кўра каттароқ бўлиб қолади. Бошга тушадиган ҳар бир ташвиш, ҳар бир муаммо пишибетилишнинг янги давоми...

3430 05:00 / 07.03.2017
Омадлиларнинг тилида .алҳазийма, енгилган сўзидаги .ҳа, ҳарфи .ъайн, ҳарфига айланиб, .алъазийма, қатъиятли сўзи ҳосил бўлади.

1437 08:46 / 30.09.2019
Аудиолар

120136 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41800 14:35 / 11.08.2021