1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Баракотнинг асоси

12:00 / 29.03.2019 7644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик.

Инсоният ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсонларга осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни инсон иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда унга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир.

«Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик».

Бу ҳақиқатга каттаю кичик – барча инсонлар ҳар бир соҳада гувоҳ бўлишлари мумкин. Инсонлар ҳақиқий иймон ва тақво соҳиби бўлган чоғларида уларга баракотлар осмонлар ва ердан очиб қўйилганига тарих шоҳид. Шу ўринда баракот деганда, фақат озиқ-овқат, кийим-кечак ва моддий фаровонликкина кўзда тутилмаслигини ҳам эслатиб қўйишимиз лозим. Албатта, бу нарсалар ҳам баракот тизимига киради. Лекин моддапарастлар ўйлаганларидек, баракот фақат шулардагина эмас. Худди шу моддий ҳодисалар ҳақида гапирсак ҳам, иймон ва тақво баракотнинг асоси эканини исботлаш осон. Иймонли ва тақводор шахсни ҳамда иймонсиз бетавфиқ кимсани кўз олдингизга келтиринг. Баъзи ҳолларда даромади ўта чегараланган бўлишига қарамай, иймонли ва тақводор шахснинг егани ўзига ош бўлиб, бола-чақаси билан фаровон турмуш кечираётганига гувоҳ бўламиз. Иймонсиз ва бетавфиқ киши эса даромади ҳисобсиз бўлса ҳам, етказа олмай, ўзини турли ҳаром-хариш йўлларга уриб юрганини ким кўрмаган?!

Худди шу ўринда айримларда «Иймон ва тақво баракотнинг асоси бўлса, нега воқеъликда мусулмонларни қашшоқлик ва ночорликда, кофирларни эса фаровонлик ва айшу ишратда кўряпмиз?» деган савол пайдо бўлиши турган гап.

Аввало, мусулмонлар ҳақиқий иймон ва чинакам қуръоний тақво талабларига тўла жавоб бера олмаётирлар. Агар айрим шахсларда иймон ва тақво шартлари мужассам бўлса ҳам, иймон ва тақво талабларига жамоат шаклида жавоб бериш имкони йўқ. Мусулмонлар Аллоҳ томонидан келган ҳақ динга, Қуръонга, шариатга соҳиб бўла туриб, иймон ва Ислом ҳамда тақводан шунчалар узоқлашиб кетганларки, улар қилган ва қилаётган ишлар олдида бугунги кўраётган жафолари ҳам оз.

Иккинчидан, кофирларнинг фаровон ҳолати фақат бир тарафлама, холос. Аввалги оятда зикр қилинганидек, ҳозирги давр Аллоҳ уларга ёмонлик ҳолатини яхшилик ҳолатига алмаштириб қўйган даврдир. Қолаверса, кофирлар фаровон турмуш учун омил қилиб қўйилган моддий сабабларни вужудга келтирганлар. Уларнинг иймон ва тақволари бўлмаса ҳам, ушбу моддий фаровонлик соҳасида иймонли ва тақводор шахслардан талаб қилинадиган илм, жаҳд, тиришқоқлик, қаттиқ меҳнат ва изланиш каби хислатларни касб қилиб олганлар. Қани энди, бу фаровонлик эгалари иймон келтириб, тақво қилсалар эди, мукаммал баракот ичида яшар эдилар. Аммо, афсуски, бундай қилмадилар:

«Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик».

"Тафсири ҳилол" китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг бошига Ибн Мулжим томонидан қилич билан зарба берилди. Али розияллоҳу анҳу ҳушларига келгач .Мени урган одамни нима давоми...

3335 07:40 / 04.04.2019
Ўшал Кунда бир чеҳралар қўрқувчидирhellipБу чеҳралар бу дунёда куфр, ширк, нифоқ, гуноҳ ва исён билан ўтган кимсаларнинг чеҳраларидир. Уларга дўзахга тушишлари аён давоми...

3618 14:40 / 01.05.2019
Бақоийдан ривоят қилинади .Ибн Аттор гўзал вафот топди. У доимо Аллоҳ таолони жаҳрий зикр қилар эди. Жаҳрий зикр қилишдан ожиз қолганида зикрларни ичида айтадиган давоми...

2232 08:15 / 07.06.2020
Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусий қўшнисидан маслаҳат сўради. Қўшниси .Во ажабо Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен бўлса мендан маслаҳат давоми...

2079 07:10 / 19.07.2019
Аудиолар

120110 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41777 14:35 / 11.08.2021