1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 71-оят

09:00 / 22.09.2017 3658 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У: «Албатта, У Зот: «У – минилмаган, ер ҳайдаш, экин суғоришда ишлатилмаган, айблардан саломат, чипори йўқ сигир», – деяпти», – деди. Улар: «Ана энди ҳақни келтирдинг», – дедилар. Бас, уни сўйдилар. Сал бўлмаса, қилмас эдилар. Бақара 71.

Қайта-қайта сўрайверганлари эвазига қари ҳам эмас, ёш ҳам эмас, ўрта ёш, кўрганни хурсанд қиладиган даражада чиройли, ер ҳайдаш ёки суғоришда ишлатилмаган, айблардан саломат, ранги бир хил сап-сариқ, бошқа ранг мутлақо аралашмаган сигирни топиб, сўйишга буюрилдилар ва уни қийналиб-қийналиб топиб, сўйдилар.

Хўш, шу билан Аллоҳнинг амрини адо этдиларми? Аллоҳ нима учун уларни сигир сўйишга буюрган эди ўзи? Бу саволларга жавоб кейинги оятларда келади.

Қуръони Каримда бадиий услубнинг турли хиллари ишлатилган бўлиб, ушбу қиссада воқеанинг бошланиши охирига сурилган ва бу билан ўқувчи ва эшитувчиларнинг эътиборини жалб қилиш, қиссанинг таъсирчанлигини ошириш ва яна оддий инсоннинг ақли етиши қийин бўлган бошқа кўпгина ҳикматлар кўзланган. Асосий сабабларидан бири эса – бу жойда Аллоҳ таоло Бану Исроилнинг жиноятларини бир-бир эсга солмоқда. Шу руҳ қиссанинг ушбу шаклда келишини тақозо этади. Яъни бунда уларнинг жиноятлари иккита экани кўринди. Биринчиси, Аллоҳнинг амрини истеҳзо қилиб, уни адо қилишга шошилмаётганлари бўлса, иккинчиси одам ўлдирганларидир. Аксинча бўлганида, битта жиноят қилганга ўхшаб қолар эдилар.

Аслида воқеа бундай бўлган эди. Бану Исроил қавмидан кимдир бировни ўлдириб қўяди. «Ким ўлдирди?» деган савол пайдо бўлади. Шунда биринчи тараф айбни иккинчи тарафга қўяди ва ўзидан жиноятни инкор этади. Иккинчи тараф ҳам, ўз навбатида, айбни биринчи тарафга қўяди ва ўзини айбсиз қилиб кўрсатади. Аксига олиб, воқеанинг тепасида ҳеч ким бўлмаган, гувоҳ йўқ. Аллоҳ таоло сирни фош қилиш учун ўлдирилган шахсни гапиртирмоқчи бўлди ва Бану Исроилга бир сигир топиб, сўйишга ва ўша сўйилган сигирдан бир бўлак олиб, у билан ўликни уришга буюрди. Шунда ўлик Аллоҳнинг иродаси билан тирилиб туриб, қотил ким эканини айтиб бериши лозим эди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана давоми...

3999 09:05 / 07.04.2018
4. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.Бизда .ибодат, деганда, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар давоми...

4161 18:10 / 20.03.2017
Ёки «Албатта, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлоди яҳудий ёки насоро бўлган», дейсизларми «Сизлар билимдонроқми ёки Аллоҳми» дегин. Ўз ҳузуридаги давоми...

2662 15:10 / 07.12.2017
67. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас..Ўзинг неъмат берганлар,дан мурод пайғамбарлар, сиддиқлар, давоми...

3158 23:51 / 22.03.2017