1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 265-оят

12:25 / 20.04.2018 3417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди. Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради. Агар кучли ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир. Бақара 265. 

Бу ҳақиқий мўмин кишининг васфи. У садақани риё учун эмас, Аллоҳнинг розилиги учун қилади. Унинг қалби силлиқ тошдек қотиб қолгани йўқ, балки иймон билан тўла, яхшилик умиди билан обод:

«Молларини Аллоҳнинг розилигини истаб, ўзларидаги ишонч билан сарфлайдиганлар худди тепаликдаги боққа ўхшайди».

Тепаликка жойлашган боғ баҳаво бўлади.

«Унга кучли ёмғир ёғса, мевасини икки баробар беради».

Яъни у ёққан ёмғирдан тўла фойдаланади. Тўла ишонч билан, Аллоҳнинг розилигини тилаб қилинган садақа ҳам шундай, эгасини кўп савобга эриштиради. У боғнинг меваси кўпайиши учун доимо кучли ёмғир ёғиши шарт эмас.

«Агар кучли ёмғир ёғмаса, майдалаб ёққани ҳам бўлаверади».

Майдалаб ёққан ёмғир билан ҳам унинг меваси кўпаяверади. Шунингдек, мўмин банданинг риёсиз, миннатсиз ва озорсиз, ихлос билан қилган нафақаси оз бўлса ҳам, кўп ажр-савобга сабаб бўлаверади.

«Ва Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир».

Аллоҳ ким нима қиляпти, садақани ким риё учун қиляпти, ким Аллоҳнинг розилиги учун қиляпти – ҳамма-ҳаммасини кўриб туради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, у сизларни фақат ёмонликка ва фаҳшга ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир. Бақара 169.Аллоҳ таоло ўтган оятда .Эй одамлар, давоми...

3413 14:15 / 07.01.2018
Агар улар иймон келтириб, тақво қилганларида, агар билсалар, Аллоҳнинг ҳузуридаги савоб яхши эди. Бақара 103. Лекин улар иймон келтириш ўрнига куфр келтирдилар, давоми...

3701 09:25 / 29.10.2017
Бас, шайтон уларни ундан тойдирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва .Бирбирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача давоми...

3195 10:10 / 17.08.2017
Агар очиқойдин ҳужжатлар келганидан кейин ҳам тойилсангиз, билингки, албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Бақара 209. Шунчалик тушунтиришлар, ҳужжат, давоми...

2911 16:20 / 16.02.2018