1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 247-оят

09:55 / 30.03.2018 3285 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набийлари уларга: «Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб юборди», – деди. Улар: «У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин?! Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унга кўпроқ мол ҳам берилмаган», – дедилар. У: «Албатта, уни сизларга Аллоҳнинг Ўзи танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини Ўзи хоҳлаган кишига беради. Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир», – деди. Бақара 247. 

Бану Исроилнинг талабига биноан, уларнинг Аллоҳ йўлида қиладиган урушларига раҳбарлик қилиш учун подшоҳ ихтиёр қилинди.

«Набийлари уларга: «Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб юборди», – деди».

Шунда Бану Исроил ўзининг бузғунчилигини яна бир бор кўрсатди. Подшоҳ талаб қилган ўзлари эди, шу талаб инобатга олиниб, Толут уларга подшоҳ этиб тайинланганида, улар уни ризолик ила қабул қилишнинг ўрнига Аллоҳнинг амрига исён қилишди. Аллоҳ тайин қилган Толутнинг подшоҳ бўлишини инкор этишди. Унинг подшоҳликка тайинланишини хато, деб эълон қилишди. Нега?

«Улар: «У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин?! Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Қолаверса, унга кўпроқ мол ҳам берилмаган», – дедилар».

Демак, Толутнинг подшоҳлар авлодидан эмаслиги уларнинг инкорига сабаб бўлган экан. Қолаверса, уларнинг фикри бўйича, подшоҳ бўладиган одамнинг мол-дунёси кўп бўлиши керак экан. Толутда бу ҳам йўқ. У қандай қилиб подшоҳ бўлади?

Бану Исроилнинг ушбу нотўғри мавқифига қарамай, набийлари Аллоҳ нима учун Толутни уларга подшоҳ қилиб тайинлаганини баён қилди:

«У: «Албатта, уни сизларга Аллоҳнинг Ўзи танлади ва илмда, жисмда кенглигини зиёда қилди. Аллоҳ подшоҳлигини Ўзи хоҳлаган кишига беради».

Бану Исроилнинг пайғамбари сабр билан, қизишмай, уларга ҳақиқатни тушунтиришга уринди. У айтдики, «Аввало, сиз инкор қилаётган Толутни подшоҳ қилиб Аллоҳнинг Ўзи танлади. Мен ёки бошқа бирор киши танлагани йўқ. Иккинчидан, Аллоҳ унинг илмда ва жисмда кенглигини зиёда қилиб қўйди. Подшоҳликка энг керакли нарсалар шулар. Сиз айтгандек, бой бўлиши эмас. Қолаверса, Аллоҳ подшоҳлигини кимга хоҳласа, ўшанга беради. Ўзи эга, Ўзи билиб тасарруф қилади. Сизлардан сўраб ўтирмайди.

«Ва Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир», – деди».

Ҳамма нарсани, шу жумладан, сиз билан бизни ва биз талашаётган масалани ҳам қамраб олган Зот Ўзи билиб тасарруф қилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

3181 08:20 / 16.06.2017
Одамлар бир уммат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм давоми...

2772 23:50 / 20.02.2018
Нимаики нафақа қилсангиз ёки назр этсангиз, Аллоҳ албатта уни биладир. Золимларга ҳеч қандай ёрдамчилар йўқ. Бақара 270. Мўмин киши Аллоҳ таоло унинг ҳар бир давоми...

3484 09:45 / 03.05.2018
Бақара 277. Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф давоми...

2871 22:48 / 31.05.2017