1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 201-оят

08:10 / 08.02.2018 6948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни олов азобидан сақлагин», – дейдир. Бақара 201. 

Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар. Чунки Ислом дини икки дунёнинг ободлигига чақиради. Динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифаларга ўхшаб, фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.

Бу дуода юксак одоб ҳам ёрқин кўриниб турибди. Сўраладиган нарсани тайин қилиб, номини айтмасдан, умумий қилиб «яхшилик» деб айтилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади.

Имом ибн Касийр: «Ушбу дуо дунёдаги барча яхшиликларни ўзида жамлаб, ёмонликларни четлатган», – деганлар.

Ибн Мурдавайҳ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Байтуллоҳнинг бурчагидан ҳар ўтганимда, «Омин» деб турган фариштани кўрдим. Унинг ёнидан ўтсангиз, «Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қийна азабаннаар»ни ўқинглар», – деганлар.

Бу дуо Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаломнинг кўп қиладиган дуолари эди.

Ибн Аби Ҳотим Абу Толутдан қилган ривоятда айтилади:

«Анас ибн Моликнинг ҳузурида эдик. Собит у кишига:

– Биродарларингиз дуо қилишингизни сўрашяпти, – деди. Анас ибн Молик «Роббана атина...»ни ўқидилар. Бир муддат гаплашиб ўтирдилар. Турмоқчи бўлишганда:

– Эй Абу Ҳамза, биродарларингиз туришмоқчи, уларни бир дуо қилсангиз, – деди. Шунда Анас ибн Молик:

– Сизларга ишларни майдалаб беришимни хоҳлайсизми?! Агар Аллоҳ сизга бу дунё ва охиратнинг яхшилигини бериб, дўзахнинг азобидан сақласа, яхшиликнинг ҳаммасини берган бўлади-ку, – деди».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёки шифтлари устига қулаган шаҳардан ўтган кишига ўхшашни билмадингми У .Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтираркин, ndash деди. Бас, Аллоҳ уни юз йилга ўлдирди, давоми...

4344 16:11 / 09.04.2018
Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан тўлов қабул қилинмайдиган, унга шафоат фойда бермайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг давоми...

3221 05:45 / 20.11.2017
Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва давоми...

6037 23:55 / 24.01.2018
Бақара 177. Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, давоми...

3176 22:39 / 31.05.2017