1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 165-оят

13:10 / 01.01.2018 3776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир. Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди!

Ҳа, Аллоҳнинг ягоналигини тан олмайдиган, унга ширк келтирадиганлар ҳам бор. Улар Аллоҳга ширк қилган ўша бут ва санамларини худди Аллоҳни севгандек севадилар, уларга муҳаббат қўядилар.

Ҳа, «Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор».

Аммо ҳақиқий иймонли инсонлар бор муҳаббатларини Аллоҳ таолонинг Ўзига қаратганлар ва бу муҳаббатлари жуда ҳам кучлидир. Уларнинг қалбларида Аллоҳдан бошқанинг муҳаббатига ўрин йўқ.

«Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир».

Ояти кариманинг давомида Аллоҳга ширк келтирувчиларнинг ҳоли нима бўлиши баён этилади.

«Зулм қилганлар азобни кўрган чоғларида, албатта, барча қувват Аллоҳга хослигини ва албатта, Аллоҳнинг азоби шиддатли эканини билсалар эди!»

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
3. Жазомукофот кунининг эгасидир.Яъни .У қиёмат кунининг подшоҳидир,.Ушбу ояти каримада қиёмат куни Явмиддийн деб номланган. .Дин, сўзи араб тилида .ҳисоб,, .жазо,, давоми...

3275 18:05 / 20.03.2017
Нимаики нафақа қилсангиз ёки назр этсангиз, Аллоҳ албатта уни биладир. Золимларга ҳеч қандай ёрдамчилар йўқ. Бақара 270. Мўмин киши Аллоҳ таоло унинг ҳар бир давоми...

3485 09:45 / 03.05.2018
.Марям, 31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни тавсия қилди.

3503 03:15 / 08.06.2017
Бақара 277. Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф давоми...

2871 22:48 / 31.05.2017