1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 164-оят

08:20 / 31.12.2017 3412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада, Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтириши ва унда турли жонзотларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бор. Бақара 164. 

Ушбу оятларда зикр қилинган ҳолатларни доим кўриб, уларнинг ичида яшаб юрамиз. Шу қадар кўникиб кетганмизки, уларга алоҳида эътибор бермай қўйганмиз. Ҳолбуки, буларнинг ҳар бири Аллоҳ таолонинг борлигига катта бир далилдир. Мисол учун:

«...осмонлару ернинг яратилишида»ги ҳақиқатларни бир ўйлаб кўрайлик. Дарҳақиқат, инсоф билан, ақлни жойига қўйиб, бир ўйлаб кўрайлик-чи: осмонлару ерни ким яратган? Осмонларнинг чегарасини ҳали биров чегаралаб билгани йўқ. Ундаги бор нарсалар, ҳамма-ҳаммасини ким яратган? Аллоҳнинг борлигини инкор қилаётган худосизларми? Ёки бошқа бирорта яратувчи борми? Осмонлар-у, улардаги улкан сайёраларни қўйиб туринг, энг яқин осмондаги энг кичик сайёра бўлмиш ерни олиб кўрайлик. Уни ким яратган, ундаги инсон ва жонзотлар ҳаётига зарурий нарсаларни ким мослаштирган? Ҳавосини, сувини ва ҳоказоларни ким ҳозиргидек қилиб қўйган? Аллоҳнинг борлигини инкор қилаётган худосизларми ёки яна бирорта бошқа яратувчи борми?

«...кеча ва кундузнинг алмашиб туришида…»

Ҳар куни икковлари алмашиб туради. Бири узайса, иккинчиси қисқаради. Биз уларни бошимиздан ўтказиб, умримизнинг ҳисобини шу кеча ва кундузлар ила ўлчаймиз, аммо уларнинг шундай алмашиб туришини ким жорий қилгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Кечанинг ўзига хос қанчадан-қанча хусусиятлари бор, кундузнинг ўзига хос қанчадан-қанча хусусиятлари бор. Агар улар бўлмаса, ер юзида ҳаёт бўлиши қийин.

«...одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада...»

Буни кемага тушганлар яхши билишади. Кемада сафар қилган, денгиз ўртасида, мовий рангли чексиз сувликда, бўронлару довулларда қолган инсон Аллоҳнинг қудратига қойил қолади. Уни фақат Аллоҳнинг Ўзи қудрати ила сақлаб турганига ишонч ҳосил қилади.

«…Аллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтириши ва унда турли жонзотларни таратишида...» ҳам ақлни ишлатганлар учун улкан аломат-белгилар бор.

Агар Аллоҳ осмондан сув туширмаса, ерни тирилтирмаса, ер юзида ҳаёт бўлиши мумкинмиди? Ана шу қудратини эсга солиш учун баъзи диёрларга бир муддат сув туширмай қўйганда, ўсимликлардан тортиб, ҳайвонлар ва ниҳоят, одамларгача ҳалокатга учрашининг хабари бизларга тез-тез етиб турибди-ку, шунда ҳам ўзимизга хулоса чиқариб олмаймиз.

«…шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун...»

Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида кўпдан-кўп белгилар бор. Бу шамол ва булутларнинг борлиқда Аллоҳ жорий қилган қоидаларга итоат этиши, ўзига юклатилган вазифани сўзсиз бажариши, улардан келадиган манфаат ёки зарар – буларнинг тасарруфотини ягона яратувчи ва бошқарувчи Аллоҳ қилмаса, ким қилади?!

Ушбу аломатларни кўра-била туриб, улардан мўл фойдаланиб туриб, яна Аллоҳни инкор этадиган инсон, агар уни инсон деб аташ мумкин бўлса, заррача ҳам ақли йўқ инсон бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва ҳақни ботилга аралаштирманг ва ўзингиз билиб туриб, ҳақни беркитманг. Бақара 42. Яҳудийлар ўзларининг узоқ тарихлари давомида доимо ҳақни ботилга аралаштириб давоми...

3349 10:10 / 24.08.2017
Агар улар иймон келтириб, тақво қилганларида, агар билсалар, Аллоҳнинг ҳузуридаги савоб яхши эди. Бақара 103. Лекин улар иймон келтириш ўрнига куфр келтирдилар, давоми...

3689 09:25 / 29.10.2017
.Нисо, 162. Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон давоми...

2800 14:42 / 02.06.2017
Ва устингизга булутни соябон қилдик, сизга манн ва беданаларни туширдик. .Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар,. Бизга зулм қилмадилар. Лекин давоми...

2871 09:05 / 05.09.2017
Аудиолар

120146 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41809 14:35 / 11.08.2021