1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 190-оят

09:05 / 28.01.2018 2897 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас. Бақара 190. 

Аллоҳ таоло ушбу оятда мусулмонларга ўзларига қарши урушаётганлар билан Аллоҳнинг йўлида жанг қилишни амр қилмоқда:

«Сизга уруш қилаётганларга қарши Аллоҳнинг йўлида уруш қилинг».

Бу ерда икки нарсага алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Биринчиси – қарши урушаётганлар билан жанг қилиш. Яъни қарши урушмаётганларга тегмаслик. Иккинчиси – Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш. Бошқа йўлда эмас.

Жангу жадал одатда одамни тавозиндан чиқариб, тажовузкор бўлишига олиб келади. Урушнинг қийинчилигини бошидан ўтказган одам баъзи ҳолатларда тажовузкорликни ҳам оддий ҳолат деб тушунади. Аллоҳ таоло ўшандай тажовузкорлик мусулмонларга умуман тўғри келмаслигини англатиб:

«…ва тажовузкорлик қилманг. Албатта, Аллоҳ тажовузкорларни севмас»,  демоқда. Урушдаги тажовузкорлик – душманни қийнаб ўлдириш, ўлгандан сўнг аъзоларини кесиш, аёл кишилар, ёш болалар, қари одамларни ўлдириш, ҳайвонларни бекорга ўлдириш ва дарахтларни ҳожатсиз кесиш каби ишлардан иборатдир.

Имом Муслим Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:

«Аллоҳнинг йўлида ғазот қилинг. Ким Аллоҳга куфр келтирса, уни қатл этинг. Ғазот қилинг, ҳаддан ошманг, алдамчилик қилманг. Қийнаб ўлдирманг. Болаларни ва ибодатхоналарда ибодат қилаётганларни ўлдирманг», – деганлар.

Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадиларки:

«Ғазотлардан бирида Набий алайҳиссалом ўлдирилган аёл кишини кўриб, ачиндилар ва аёл кишиларни, ёш болаларни ўлдиришни ман қилдилар».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳудийлар .Насоролар ҳеч нарсада эмаслар,, ndash дедилар. Насоролар ҳам .Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар,, ndash дедилар. Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар. Худди шу давоми...

3404 08:25 / 10.11.2017
Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга ndash ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг ndash барчанинг лаънати бўлгай. Бақара 161.

2505 08:25 / 28.12.2017
Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарганимизни эсланг Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов давоми...

2578 09:06 / 29.08.2017
Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин У Зот унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. Бақара давоми...

3075 10:10 / 18.08.2017
Аудиолар

120100 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41768 14:35 / 11.08.2021