1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Арафа кунининг фазилатларидан бенасиб қолманг!

06:51 / 18.08.2018 7593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу кун қилинган дуолар энг афзал дуодир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.

Маъноси: “Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодирдир” (Имом Термизий ривояти).

 

Бу кундан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни жаҳаннам оловидан асра!

 

Бу куннинг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

 

Бу кун тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

 

Арафа куни рўзасини тутишни унутманг! Бунда бошқаларга ҳам ўрнак бўлинг.

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади
muslim.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж уч турли бўлади. Улар 1. Ифрод 2. Қирон 3. Таматтуъ. ИФРОД ҲАЖ Ифрод ҳаж деб мийқотдан фақат ҳаж қилиш учун эҳромга киришдир. Ифрод ҳаж қилувчи Маккаи мукаррамага давоми...

4677 05:00 / 16.01.2017
Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.rdquoКавсар сураси 2оятОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар давоми...

6326 20:59 / 31.08.2017
.Ҳажи мабрур, деб мақбул ҳажга айтилади. Унинг аломати ҳар бир қилган гуноҳига тавба қилиб, истиғфор айтиш ва бирор кишининг ҳаққи зиммада қолмаслигидир. Шу билан давоми...

1738 13:00 / 29.06.2022
Биринчи кунЗулҳижжанинг 8куни ҳажнинг биринчи кунидир. Бу куннинг амали шуки, Маккаи Мукаррамада бомдод намози ўқилгандан сўнг Минога йўл олинади. Минода пешин, давоми...

1282 14:00 / 17.06.2023
Аудиолар

120129 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41794 14:35 / 11.08.2021