1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Мусаввир (14)

08:25 / 20.04.2017 14193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг гўзал исмлари. Ал-Мусаввир

Мусаввир – маҳлуқотларнинг сувратини, шакл-шамойилини шакллантирувчи, ҳар бир нарсага ўзига хос суврат берувчи демакдир.

Ушбу исм Қуръони каримда фақат бир ўринда келган: «У Аллоҳ Холиқдир, Бореъдир, Мусаввирдир » (Ҳашр сураси, 24‑оят).

Аллоҳ таолонинг ал‑Холиқ, ал‑Бореъ ва ал‑Мусаввир исмлари бир ғоя устида жам бўлиб, яратиш амалиётини амалга оширади.

Ал‑Холиқ – барча нарсани олдин бўлмаган йўқликдан пайдо қилиб, халқ қилиш сифатидир.

«Энг Гўзал Яратгувчи (яъни йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ Баракотлидир, Буюкдир» уъминун сураси, 14‑оят).

Ал‑Бореъ – халқ қилиш, лекин муайян ва етук ҳикматга биноан яратиш сифатидир. 

«У (барча нарсани халқ қилиб,) яратиб, расо қилиб қўйган Зотдир» (Аъло сураси, 2‑оят).

Ал‑Мусаввир – яратилишнинг учинчи босқичи бўлиб, яратган нарсасига муайян сурат ато қилиш сифатидир.

Бино дастлаб умуртқа, яъни скелетдан иборат бўлади. Кейин унга цемент сувоқ қопланади. Ундан кейин эса унинг ташқи кўринишига ишлов берилиб, турли рангларга бўялади. Демак, ал‑Мусаввир сифати ал‑Холиқ ва ал‑Бореъ сифатларидан кейин намоён бўлади. Шунинг учун бу уч буюк сифат Қуръони каримда ҳам ана шу тартибда келган.

«У Аллоҳ Холиқдир, Бореъдир, Мусаввирдир» (Ҳашр сураси, 24‑оят).

Холиқ – Яратувчидир. Бореъ - Йўқдан бор қилувчидир. Мусаввир – махлуқотларнинг Сувратини шакллантирувчидир.

Гоҳида мактабдаги баъзи дарсликларда инсоннинг мушак‑пай шаклидаги суратига кўзингиз тушиб қолади. Бу манзара ниҳоятда қўрқинчли. Инсоннинг юз териси бўлмаса ҳам жуда қўрқинчли кўринади. Аммо юзига нозик тери қопланган, нафис туклар ўсган, мутаносиб, мукаммал суратдаги инсон чеҳраси ғоятда гўзал кўринишда бўлади.

«Сувратларингизни гўзал яратган Аллоҳ буюк, баракотлидир» уъминун сураси, 14‑оят).

Шунинг учун Набий салллаллоҳу алайҳи васаллам кўзгуга қарасалар, «Аллоҳим! Яратилишимни гўзал қилганингдек, хулқимни ҳам гўзал қилгин», дер эдилар.

 

Ал-Мусаввир исмининг маънолари:

1. Хос, муайян, бетакрор шакл бериш. Масалан, бир ота, бир онанинг бир неча фарзанди бўлса ҳам, ҳар бир фарзанднинг бўй-басти, ранги, юз шакли ўзига хос бўлади. Баъзи фарзандларининг юзи юмалоқ, баъзисиники узунчоқ, баъзисининг сочи қора, баъзисининг эса сариқ бўлади. Аллоҳ таоло уларнинг ҳар бирига хос ва маълум шакл ато қилган.

2. Нарсаларга сурат ато қилишда турли-туманлик, ранг-баранглик, мисли кўрилмаган тафовут. 

3. Тасаввур қилинадиган шаклда сурат ато қилиш. Аллоҳнинг махлуқотларини ҳар қанча тасаввур қилиш мумкин. Аммо илоҳий Зот ҳақида фикрингга келган ҳар қандай нарса хусусида Аллоҳ бунинг акси бўлади: 

«Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида: «Роббим, менга (жамолингни) кўрсатгин, Сенга назар солай», деди. У Зот: «Мени асло кўра олмассан. Лекин сен тоққа назар сол, агар у маконида собит тура олса, шунда Мени кўрасан», деди. Робби тоққа тажаллий қилган эди, уни титилган ҳолга келтирди. Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач, «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг аввалгисиман», деди» (Аъроф сураси, 143‑оят).

4. Махлуқотларни ҳар турли сурат билан тасвирлаш. Ошкор ва махфий, зоҳир ва ботин суратлар бор. Масалан, қўлимизда муздек, мусаффо, чучук, зилол сув қуйилган шиша идиш турибди. Аммо шу сувнинг бир томчисига микроскоп орқали қарасак, унинг ичида миллион‑миллион бактерияларни кўрамиз. Зоҳирда мусаффо кўринган сувнинг ичида миллиардлаб фойдали, ҳаёт учун зарур бактериялар бор.

Шундай бир зоҳирий кўринишлар борки, уни олмаслик лозим. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдаги бир нарсани кўрсалар, «Аллоҳим, фақат охират ҳаёти бор холос», дер эдилар (Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).

Гоҳида инсон дабдабали уй, муҳташам машина, чиройли манзара, мазали овқатларни кўриб, уларга маҳлиё бўлиб қолади. Мана шу ҳолатда мўмин кишининг жасорати уларнинг зоҳирига эмас, балки ҳақиқатига, моҳиятига, аслига қараб муомала қилишдадир, яъни бу гўзал ва ҳашаматли нарсаларга ўткинчи дунёнинг ҳою‑ҳаваси деб қарашдадир. Мўминнинг ҳақиқий диёри охират диёридир.

Гўзаллик ҳам бир насибадир. Гоҳида инсоннинг ҳусни, бўй-басти, қадди-қомати  диққатни ўзига тортадиган даражада гўзал бўлади. Аммо инсонга берилган барча неъматлар бу дунёдаги имтиҳон учун берилган бўлади. Қиёматда бу неъматларга қандай муносабатда бўлганига қараб жазо ёки мукофот олади. Ҳақиқий бойлик, ҳақиқий камбағаллик, чинакам гўзаллик ва чинакам хунуклик Аллоҳ таолонинг ҳузурида намоён бўлади. 

Бутун халойиқнинг саййиди Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан уйларида намоз ўқимоқчи бўлсалар, завжалари ухлаётгани учун хона торлигидан намоз ўқий олмаганлар. 

Баъзи одамларга беҳисоб ризқ берилади, улар ниҳоятда бой-бадавлат бўладилар. Аммо кимдир бир бурда нонга ҳам зор бўлади. Кимдир соғлом, кимдир бемор, кимдир кўркам, кимдир бадбашара бўлади. Кимдир зийрак, кимдир содда бўлади.

«Баъзиларини баъзиларидан қандай афзал қилиб қўйганимизга назар сол. Албатта, охиратдаги даража ва афзаллик буюкроқдир» (Исро сураси, 21‑оят).

Бу дунёда баъзи одамларга кўпроқ неъмат тегса, бошқалардан афзал бўлиб юраверадилар. Аммо уларнинг бу ҳолати ҳақиқий афзаллик, чинакам юксак мартаба эмас. Ҳақиқий даража ва афзаллик охиратдадир, чунки охиратдаги даража ва афзалликлар абадий қолажакдир. Ўзини билган одамлар ана ўша афзалликка, ана ўша даражага эришиш учун ҳаракат қиладилар.

Дунёнинг мартабаси ўткинчидир, охиратники эса абадийдир.

Аллоҳ бир кишига келишган қомат, калла, қулоқ, кўз, оғиз, тил ва бурун ато қилса, у Аллоҳнинг мукаммал неъмати учун У Зотга ҳамду сано айтиши лозим. Хилқати мукаммал болани кўрсак, бу ҳам Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматидан деб қарашимиз лозим.

Ал‑Мусаввир исмининг маъноси ана шу гўзал суратни берувчи Зот деган маънони англатади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, гўзал юзли киши солиҳ бўлади, ёмон юзли одам ёмон кимса бўлади.

Аллоҳ барча нарсага сурат ато этган деганда фақат ташқи шакл, сурат эмас, балки мукаммал тузилиш назарда тутилади.

«Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик» (Тийн сураси, 4‑оят)

Ал‑Мусаввир – узунасига ҳам, энига ҳам, чуқурлигига ҳам мукаммал шакл берувчи, деган маънодадир. Чумолининг ҳам ўзига хос сурати бор. Фил, кит, инсон ва барча махлуқотларнинг ўзига хос шакли ва сурати бор. 

«У сизларни бачадонда хоҳлаган сувратга соладиган Зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. У Азиздир, Ҳакимдир» (Оли Имрон сураси, 6‑оят).

Демак, ал‑Мусаввир исмининг маъноси шуки, Аллоҳ Ўз махлуқотларининг суратини яратиб, уларни Ўз ҳикматига биноан зийнатлайди, ҳар бир махлуқотга ўзига муносиб сурат ато қилади.

Аллоҳ таоло барчамизга чиройли сурат ато этиб, хилқатимизни гўзал қилганидек, хулқимизни ҳам гўзал қилиб, Ўзининг ҳузурига ёруғ юз билан боришимизни насиб айласин

 

(Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида Анвар Аҳмад таржимаси). 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва ҳар бир киши ўзи учун осон нарсани қилади ва ўзи учун халқ қилинган нарсага юзланади. Шарҳ Ҳар бир киши ndash мўмин ҳам, кофир ҳам ўзи учун осон бўлган нарсани давоми...

3853 13:30 / 22.04.2019
951. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жаноза олиб ўтилди, шунда у зот.Роҳат топган ва ундан давоми...

5453 17:55 / 13.07.2017
Шафоат ndash Аллоҳ таолога илтижо қилиб, баъзи осий мўминларни афв қилишини сўрашдир. Ёки баъзи мўминларни икром қилиб, жаннатга ҳисобкитобсиз киритишини сўрашдир. давоми...

1459 19:00 / 08.08.2023
Аллоҳ таоло .Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритармиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирармиз. давоми...

4577 19:18 / 02.12.2016
Аудиолар

118787 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40737 14:35 / 11.08.2021