1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

«Ақл юритмайсизларми?»

18:41 / 15.02.2018 4218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва сизга берилган нарсалар бу дунёнинг матоҳи ва зийнати, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийроқдир. Ақл юритмайсизларми?

Сизга бу дунёда берилган моддий фаровонлик ва омонлик ҳам, руҳий хотиржамлик ва бошқа матоҳлар ҳам – ҳамма-ҳаммаси ўткинчидир. Улар бу дунёнинг ортиқча зебу зийнатидир. Сиз уларга ўч бўласиз, шулар учун Аллоҳнинг динини тарк этасиз. Ҳолбуки,

«Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийроқдир».

Беш кунлик дунё ҳирсига кўнгил қўймай, Аллоҳнинг йўлида юрган инсонлар учун унинг ҳузурида дунё маишатига берилган одамлар эришадиган нарсадан кўра яхшироқ ва боқий неъматлар бор. Иймонлилар икки дунёда ҳам саодатманд бўладилар.

«Ақл юритмайсизларми?»

Демак, иймонли ва иймонсизлар орасидаги фарқни билиш учун ақл ишлатиш керак. Ақли бор одам бу фарқни дарҳол тушунади ва Ислом йўлида юради. Ақлсизлар бу фарқни тушуна олмайдилар. Шунинг учун ўзларига фойдали амални қўйиб, зарарли йўлни танлайди.

«Қосос» Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эришувчи киши дунё ҳаётининг матоҳини берганимиздан сўнг, қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!

Бу ояти каримада мўмин билан кофир бир-бирларига солиштириб кўрсатилмоқда. Бир томонда мўмин киши.

«Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эришувчи киши...»

Унга Аллоҳ таоло мўминлиги учун бу дунёда гўзал яшашни, у дунёда гўзал жаннатга эга бўлишни ваъда қилган.

Иккинчи томонда кофир киши.

«...дунё ҳаётининг матоҳини берганимиздан сўнг, қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши...»

Аллоҳ таоло унга ҳаёти дунёнинг озгина матоҳини берган. Кейин у дунёда азоблаш учун тайёрлаб қўяди. Хўш, шу икки кишини ўзаро тенг дея оламизми? Албатта, йўқ!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳкелишувсиз, давоми...

4699 05:00 / 07.12.2016
Калом масаласида айтилган гаплар ўнтага етади. Уларнинг ҳаммасини зикр қилиб, гапни чўзиб ўтирмаймиз. Фақат Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдасини зикр қилиш ила давоми...

5187 11:00 / 18.03.2019
. . . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масжиднинг шифти хурмо ғўлалари устига ёпилган эди. Набий соллаллоҳу давоми...

2677 19:49 / 31.05.2022
.Модомики, ақл ҳис қилиш доирасидаги илм билан чегараланар экан, ўша доирадан ташқаридаги олам ndash ғайбий оламнинг маълумотлари ҳақидаги илмни қандай қилиб давоми...

2344 18:37 / 18.10.2018
Аудиолар

120147 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41810 14:35 / 11.08.2021