1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Агар дунёдан ўтиб кетган ота-онаси учун деб мевали дарахт экса...

15:13 / 26.04.2016 3374 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар дунёдан ўтиб кетган ота-онаси учун деб мевали дарахт экса, кишилар ундан ейишса, бунинг савоби ота-онасига борадими?

Албатта боради, нафақат кишилар ейишса, балки хайвонлар, қуш, қурт, қумурсқалар ейишса ҳам иншааллоҳ савоби етади. Дарахт экиш, кўпчиликка фойда берадиган нарсаларни қилиб ота-онасига бағишлаш бу жуда яхши нарса, суннатда бор нарса, Пайғамбарими с.а.в. рухсат берган нарса. Саад ибн Убода номли улуғ саҳоба Мадинадаги ансорий саҳобаларни икки раҳбарларидан бирлари бўлмиш зот, Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига келдилар. Ва айтдиларки “эй Аллоҳнинг Расули, мен онасига энг кўп яхшилик қиладиган фарзандлардан эдим, аммо энди онам вафот этдилар, айтингчи мен у кишига вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилишим мумкинми” шунда Расулуллоҳ с.а.в. қисқа қилиб “садақа қил” дедилар. Саад ибн Убода дарҳол айтдиларки “эй Аллоҳнинг Расули (с.а.в.), сиз гувоҳ бўлинг Мадинадаги хурмо боғим онам учун садақа бўлсин” дедилар. Бутун бир бошли хурмо боғини вафот этиб кетган оналарига бағишлаб қўйдилар. Ана шу хурмо боғидан модомики инсонлар, ҳайвонлар, қушлар, қурт, қумурсқалар фойда кўрар экан, ундан ҳосил бўлган савоб Саад ибн Убода (р.а.)нинг оналарига етиб борадиган бўлди. Худди шу саҳобийнинг ўзлари яна бир муддатдан кейин келиб Расулуллоҳ с.а.в. га яна аввалги оналарини ортидан яхшилик қилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида саволни берганларида, Расулуллоҳ с.а.в. яна "садақа қил" дедилар. яъни "ўтиб кетган онангни ортидан яхшилик қилмоқчи бўлсанг, садақа қил" дедилар. Шунда Саад ибн Убода (р.а.) бир қудуқ қазиб чиқариб, уни онасининг руҳларига бағишлаб қўйдилар. Ўша қудуқдан кишилар сув ичар эканлар, ҳайвонлар, жонзотлар, қурт, қумурсқалар сув ичар экан ҳосил бўлган барча савоб Саад ибн Убода (р.а.) нинг оналарига етиб борадиган бўлди. Сиз билан биз мўмин-мусулмонлар мана шу таълимотлардан тўғри хулоса чиқаришимиз ва уларга эргашишимиз лозим ва лобуддир. Ўтиб кетган оналаримизга орқаларидан савоб етказиш учун бу саволда келгани каби дарахтлар экиб ўшаларга бағишлаб қўйсак, яна кўпчилик халқ оммасига фойда етадиган, садақаи жория бўладиган хайрия ишларини қилиб борсак ҳаммамиз учун, ўтганларимиз учун ҳам, қолганларимиз учун ҳам фойдали бўлишида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум мухтарам шайх хазратлари.Карикатуралар ҳақидаги ноҳуш ҳодисага маданий йўл билан жавоб берганигиздан ва сайтингизда Оламларга РАҲМАТ давоми...

2680 21:17 / 22.04.2016
Ассалому алайкум Хозирда жойнамозларнинг хам намоз ўқишга ёрдам берадиганлари чиққан. Намоз ўқиганда, сажда, рукуда айтиб туради. Шуни ҳукми қандайquotЗикр аҳлидан давоми...

3049 08:22 / 01.01.2019
САВОЛ Қизимнинг турмуш ўртоғи беш ой олдин узоқ сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр ва хотин олти ой давомида кўришмаса, қайтадан никоҳ ўқитиш давоми...

3377 18:52 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Ҳазрат Саволим жинсини ўзгартирувчилар ҳақида. Маълумки, инсон жинсининг тайин қилиниши Роббимиз томонидан жорий қилинган жуда юкори давоми...

3391 20:09 / 27.04.2016
Аудиолар

120096 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41765 14:35 / 11.08.2021