1446 йил 6 рабиъус сони | 2024 йил 09 октябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (9-қисм)

05:00 / 16.02.2017 4919 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (9-қисм)

НАМОЗ НЕГА ЎҚИЛАДИ

 

Ассалому алайкум, менинг жажжи кичкинтойларим! Бугун сизларга қизиқ бир савол бермоқчиман. Диққат билан қулоқ солиб туринг. Аллоҳ ўзи яратган ер юзидаги жамики ҳайвонлар ва қушларга, ҳашаротлар ва денгиздаги жониворларга, одамлар ва жинларга, хуллас, барча махлуқларга ризқ, яъни овқат-емишлар бериб қўйган. Бирор махлуқни оч қўймаган. Улар ҳам Аллоҳ таолонинг ана шу берган неъматларига жавобан ўз меваларини Аллоҳ буюрганидай ўзлари емай, инсонга тақдим қилишади. Масалан, сигир кўкат ва емларни еб, эвазига сут беради, ундан қатиқ, қаймоқлар, сариёғ ва пишлоқлар олинади. Товуқ тухум беради, асалари асал, қўй-эчкилар сут, жун, гўшт, пилла қурти ипак, денгизлар балиқ беради. Ҳатто дарахтлар ҳам Аллоҳ ёғдирган ёмғирдан, нур сочиб турган қуёшдан озиқланиб, эвазига шириндан-шакар мевалар тортиқ қилади.

Ана шу сут-қатиқларни ичиб, гўштларни еб, ипак ва жундан тўқилган кийимларни кийиб, тухум ва асални мазза қилиб истеъмол қилиб, меваларнинг энг сархилларини тановул қилиб юрадиган инсонлар бунинг эвазига нима беришади? Нима қилишса ана шу берган неъматлари учун Аллоҳ таолони мамнун, хурсанд қилишади? Ахир бирорта одам бошқа бировга шунча овқат-неъматларни текинга бериб қўймайди. Инсон ана шу қарзни қандай қилиб узиши мумкин?

Ана шу саволларни сизларга бермоқчи эдим. Жавоб топишга қийналяпсизми? Майли, жавобини ўзим айтиб қўяқолай: Аллоҳ таолонинг барча берган неъматлари учун, бизни соғ-саломат, хотиржам, бахтли қилиб қўйгани учун фақат бир нарса билан – ибодат, яъни намоз ўқиш, рўза тутиш билан Аллоҳга миннатдорчилик билдириш мумкин. Аллоҳга хизмат қилиш билан Уни рози қилиш, мамнун этиш мумкин. Қолаверса, Аллоҳ таолонинг сиз билан бизларни яратишдан, инсонларга барча жонзотларни, ой-қуёшларни хизмат қилдириб қўйишдан мақсади ҳам бизнинг ибодат қилишимизни кўриш эди, холос. Биз Аллоҳга қанчалик ибодат қилишни кўпайтирсак, У ҳам биздан шунчалик хурсанд бўлаверади. Охират дунёсидаги мукофотларимизни кўпайтириб қўяверади. Ана шу ибодатларнинг энг улуғи эса – намоз ўқиш!

Намоз шунақанги зарур, муҳим ибодатки, агар намоз ўқимасангиз, ҳеч ким сизни чин мусулмон демайди. Сигир қанча серқаймоқ сутлар бермасин, асалари қанча тоза асалларни бермасин, ипак қурти қанча кўп ипак бермасин, барибир, улар ақлсиз ҳайвон. Аллоҳ охиратда уларга жаннат ҳам ваъда қилмаган, савол-жавоб ҳам қилинмайди. Беақл бўлгани учун улардан ҳеч нарсанинг ҳисобини сўрамайди ҳам. Инсонга ақл берилгани учун у энди барча еган-ичганлари, қилган ишлари учун охиратда Аллоҳнинг олдида имтиҳон топширади. Синовдан яхши ўтса, жаннатга кириб роҳат-фароғатда бўлади. Ўтолмаса, дўзахга тушиб, қийноқ-азобларга дучор бўлади.

Инсон ҳам ҳайвонларга ўхшаб индамай Аллоҳ берган тоза овқатларни тўйиб еса-ю, эвазига ҳеч нарса бермай еб-ичиб, ухлаб, ўйнаб-кулиб юраверса, унинг ҳам ҳайвондан фарқи қолмайди-да, тўғрими?! У ошхона билан ҳожатхона орасида чопаверадиган бир машинага айланиб қолади-да! Шундай бўлиб қолмаслик учун нима қилиш керак экан? Ҳа, яшанг, барча неъматлари ва берган умри учун Аллоҳга миннатдорчилик билдириши, унга шукр дейиши керак. Қайси йўл билан шукр айтилади? Ибодат билан, намоз ўқиш билан!

Намоз жуда улуғ ибодат, дедик. Жаноби Пайғамбаримиз «Намоз – диннинг устуни, уни ўқимаган ўша устунни йиқитган бўлади», деганлар. Намоз ўқимасак, динимизнинг биносини бузган бўламиз. Ўша тилсиз, еб-ухлашдан бошқага ярамайдиган ҳайвонларга ўхшаб қоламиз. Шунинг учун Ислом динимизда қиз болалар 9 ёшдан, ўғил болалар 12 ёшдан намоз ўқишга буюрилади. Бундан олдинроқдан ҳам ака-опаларингиздан намозни қандай ўқиш кераклигини ўрганиб турсангиз ёмон бўлмайди. Келгуси машғулотимизда сизларга намоз ўқишни ўргатиб қўяман, бўптими, ширинтойларим?!

 

 

TO’QQIZINCHI SABOQ

NAMOZ NEGA O’QILADI

 Assalomu alaykum, mening jajji kichkintoylarim! Bugun sizlarga qiziq bir savol bermoqchiman. Diqqat bilan quloq solib turing. Alloh o’zi yaratgan yer yuzidagi jamiki hayvonlar va qushlarga, hasharotlar va dengizdagi jonvorlarga, odamlar va jinlarga, xullas, barcha maxluqlarga rizq, ya’ni ovqat-yemishlar berib qo’ygan. Biror maxluqni och qo’ymagan. Ular ham Alloh taoloning ana shu bergan ne’matlariga javoban o’z mevalarini Alloh buyurganiday o’zlari yemay, insonga taqdim qilishadi. Masalan, sigir ko’kat va yemlarni yeb, evaziga sut beradi, undan qatiq, qaymoqlar, sariyog’ va pishloqlar olinadi. Tovuq tuxum beradi, asalari asal, qo’y-echkilar sut, jun, go’sht, pilla qurti ipak, dengizlar baliq beradi. Hatto daraxtlar ham Alloh yog’dirgan yomg’irdan, nur sochib turgan quyoshdan oziqlanib, evaziga shirindan-shakar mevalar tortiq qiladi.

Ana shu sut-qatiqlarni ichib, go’shtlarni yeb, ipak va jundan to’qilgan kiyimlarni kiyib, tuxum va asalni mazza qilib iste’mol qilib, mevalarning eng sarxillarini tanovul qilib yuradigan insonlar buning evaziga nima berishadi? Nima qilishsa ana shu bergan ne’matlari uchun Alloh taoloni mamnun, xursand qilishadi? Axir birorta odam boshqa birovga shuncha ovqat-ne’matlarni tekinga berib qo’ymaydi. Inson ana shu qarzni qanday qilib uzishi mumkin?

Ana shu savollarni sizlarga bermoqchi edim. Javob topishga qiynalyapsizmi? Mayli, javobini o’zim aytib qo’yaqolay, Alloh taoloning barcha bergan ne’matlari uchun, bizni sog’-salomat, xotirjam, baxtli qilib qo’ygani uchun faqat bir narsa bilan – ibodat, ya’ni namoz o’qish, ro’za tutish bilan Allohga minnatdorchilik bildirish mumkin, Allohga xizmat qilish bilan Uni rozi qilish, mamnun etish mumkin. Qolaversa, Alloh taoloning siz bilan bizlarni yaratishdan, insonlarga barcha jonzotlarni, oy-quyoshlarni xizmat qildirib qo’yishdan maqsadi ham bizning ibodat qilishimizni ko’rish edi, xolos. Biz Allohga qanchalik ibodat qilishni ko’paytirsak, U ham bizdan shunchalik xursand bo’laveradi. Oxirat dunyosidagi mukofotlarimizni ko’paytirib qo’yaveradi. Ana shu ibodatlarning eng ulug’i esa – namoz o’qish!

Namoz shunaqangi zarur, muhim ibodatki, agar namoz o’qimasangiz, hech kim sizni chin musulmon demaydi. Sigir qancha serqaymoq sutlar bermasin, asalari qancha toza asallarni bermasin, ipak qurti qancha ko’p ipak bermasin, baribir, ular aqlsiz hayvon. Alloh oxiratda ularga jannat ham va’da qilmagan, tiriltirmaydi ham. Beaql bo’lgani uchun ulardan hech narsaning hisobini so’ramaydi ham. Insonga aql berilgani uchun u endi barcha yegan-ichganlari, qilgan ishlari uchun oxiratda Allohning oldida imtihon topshiradi. Sinovdan yaxshi o’tsa jannatga kirib rohat-farog’atda bo’ladi. O’tolmasa, do’zaxga tushib, qiynoq-azoblarga duchor bo’ladi.

Inson ham hayvonlarga o’xshab indamay Alloh bergan toza ovqatlarni to’yib yesayu, evaziga hech narsa bermay yeb-ichib, uxlab, o’ynab-kulib yuraversa, uning ham hayvondan farqi qolmaydi-da, to’g’rimi?! U oshxona bilan hojatxona orasida chopaveradigan bir mashinaga aylanib qoladi-da! Shunday bo’lib qolmaslik uchun nima qilish kerak ekan? Ha, yashang, barcha ne’matlari va bergan umri uchun Allohga minnatdorchilik bildirishi, unga shukr deyishi kerak. Qaysi yo’l bilan shukr aytiladi? Ibodat bilan, namoz o’qish bilan!

Namoz juda ulug’ ibodat, dedik. Janobi Payg’ambarimiz «Namoz – dinning ustuni, uni o’qimagan o’sha ustunni yiqitgan bo’ladi», deganlar. Namoz o’qimasak, dinimizning binosini buzgan bo’lamiz. O’sha tilsiz, yeb-uxlashdan boshqaga yaramaydigan hayvonlarga o’xshab qolamiz. Shuning uchun Islom dinimizda qiz bolalar 9 yoshdan, o’g’il bolalar 12 yoshdan namoz o’qishga buyuriladi. Bundan oldinroqdan ham aka-opalaringizdan namozni qanday o’qish kerakligini o’rganib tursangiz yomon bo’lmaydi. Kelgusi mashg’ulotimizda sizlarga namoz o’qishni o’rgatib qo’yaman, bo’ptimi, shirintoylarim?!


Ahmad MUHAMMAD

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ниҳод ярамас хулқли бола. У ўзининг охири йўқ ёмон қилиқлари, уришишлари билан акаукаларига жароҳатлар етказарди. Онаси унинг бу ҳолидан қаттиқ ранжиб кўнгли давоми...

2657 05:00 / 16.02.2017
ОЛТИНЧИ САБОҚПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМАссалому алайкум, менинг ширинданшакар болажонларим Иккинчи машғулотимизда сизларга .Ла илаҳа иллоллоҳу давоми...

2958 05:00 / 15.02.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар давоми...

11040 18:01 / 22.11.2017
Ота дарсни АЛЛОҲга ҳамду сано, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту салом айтишдан бошлади. Сўнгра аҳли оилага тинчлик тилаб, Қуръони каримдан, давоми...

4421 09:26 / 23.12.2017
Аудиолар

131376 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51868 14:35 / 11.08.2021