1446 йил 6 рабиъус сони | 2024 йил 09 октябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (8-қисм)

05:00 / 16.02.2017 4621 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (8-қисм)

ИЙМОН НИМА ДЕГАНИ

 

Ассалому алайкум, кўрар кўзларнинг нури бўлган дилбандларим! Бугун мен сизларга Ислом динининг бешта устунидан биринчиси бўлган иймон ҳақида гапириб бераман. Иймон дегани, Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ҳамда Жаноби Пайғамбаримиз Аллоҳ таоло тарафидан нима келтирган бўлсалар, ўшанга тил билан иқрор бўлиш ва дил билан тасдиқлаштир. Съҳунга иймон келтирган кишилар «мўмин» дейилади ва улар чин мусулмонлардир.

Мўмин кишилар еру осмондаги ҳамма нарсаларнинг, ҳатто ой, қуёш, юлдузларнинг, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаммасининг хўжайини, эгаси битта – яккаю ягона Аллоҳ таоло эканига ишонадилар. Улар Аллоҳ таолонинг фаришталарига, Пайғамбарларига, китобларига, охират кунига, ўлгандан кейин қайта тирилишга ва қадарга ишонадилар.

Мўмин кишилар ўзларининг қаердан келганларини, нега келганларини ва қаёққа кетишларини тушуниб оладилар. Дунёдаги ҳамма нарса фақат Аллоҳнинг истаги-хоҳиши билангина рўй беришини, барча одамлар Аллоҳ таолонинг олдида жавобгар эканини биладилар. Шунинг учун улар Аллоҳ таоло буюрган яхши, савобли ишларни қилишади. Яъни намоз ўқиб, рўза тутиб ибодатда бўлишади. Ҳалол меҳнат қилишади. Уйлар қуришади, ариқлар кавлаб, йўллар очишади. Фарзандларини яхши тарбиялаб, билим беришади. Бир-бирларига ёрдамлашишади, яхши муомала қилишади. Ана шулар чин иймонли кишилардир. Улар жаннатга киришдай катта мукофот олишади.

Иймонсиз кишилар эса Аллоҳдан эмас, қандайдир ваҳимали воқеалардан ёки одамлардан қўрқишади. Пайғамбар алайҳиссаломнинг айтганларини бажаришмайди. Одамларни алдашади. Ёлғон гапиришади. Уруш-жанжал кўтаришади. Намоз ўқишдан ор қилишади. Ислом динига душманлик кўрсатиб, ўзларини яхшиликка чақирганларни хўрлашади. Бундай одамлар дўзах азоблари билан жазоланишади.

Иймоннинг энг асосий шартлари – Аллоҳ таолони таниш ва ҳамиша Унга бўйсуниш, Ундан қўрқишдир. Аллоҳни таниш қандай бўлади? Ҳамма нарсани Аллоҳ яратган. У нимани хоҳласа қила олади, йўқни бор, борни йўқ қилади. У аввалдан бор бўлган ва мангу бор бўлади. У якка-ёлғиз. Унинг шериги ҳам тенги ҳам ўхшаши ҳам йўқ. У ҳеч нарсага ўхшамайди. У ҳамма нарсани, ҳатто кечаси одамлар уйларининг ичида намоз ўқиётганини ҳам кўриб туради. У ҳамма нарсани, ҳатто «Аллоҳим, мени кечиргин!» деб ичингизда айтсангиз ҳам эшитади. У ҳатто хаёлингизда «Бугун онамга бир яхшилик қилайин» деб ўйласангиз ҳам билиб туради. Унинг амрига ҳеч ким қарши бўла олмайди. Ҳар қандай қудратли, кучли нарса ҳам Аллоҳнинг куч-қудратига тенг келолмайди. Шунинг учун ҳамма мусулмонлар ҳар куни беш марта намоз ўқиётганда бор овоз билан «Аллоҳу акбар» («Аллоҳ улуғдир, буюкдир!») деб қайтаришади. Ана шуларни тушуниб етиш бизнинг Аллоҳни танишимиз бўлади.

Аллоҳга бўйсуниб, иймон келтириш қандай бўлади? Аллоҳ буюрган ишларни қилиш, «қилманглар» деганини қилмаслик Аллоҳга бўйсуниш бўлади. Ҳар бир ишда, ҳамма жойда, ҳамма вақт «Аллоҳ кўриб-билиб турган-ку!» деб қўрқиш – Аллоҳга бўйсуниш бўлади. Аллоҳнинг аввалги дарсларда санаб ўтилган барча сифатларига ишониш, Унинг буйруқларини бажариш, Ундан ҳамиша қўрқиб туриш Аллоҳ таолога иймон келтириш бўлади.

Аллоҳ таолога иймон келтирдингизми? Энди Уни хурсанд қилиш учун ибодат қилинг! Уни доимо эслаб туринг, «Субҳаналлоҳ» деб мақтовлар айтиб туринг. «Алҳамдулиллаҳ» деган сўзни ўрганиб олсангиз, Аллоҳ таолога шукр айтган бўласиз. Ахир бизларни ёруғ дунёга келтириб, нафас олсак ҳавони, чанқасак тоза сут ва сувларни, қорнимиз очса минг хил лаззатли овқатларни бериб қўйган, яланғоч юрмасин деб кийимларгача таъминлаган бунақа меҳрибон Зотни мақтамай, унга шукр айтмай бўладими?

Мана иймон нима эканини оз-моз тушуниб олдингиз. Иймонли бўлиш учун нималар қилиш кераклигини ҳам билдингиз. Келаси машғулотимизга «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар» деган сўзларни ёдлаб келасиз ва маъносини тушунтириб берасиз. Келишдикми?

 

SAKKIZINCHI SABOQ

IYMON NIMA DEGANI

     Assalomu alaykum, ko’rar ko’zlarning nuri bo’lgan dilbandlarim! Bugun men sizlarga Islom dinining beshta ustunidan birinchisi bo’lgan iymon haqida gapirib beraman. lymon degani Alloh taoloning yakkayu yagonaligiga hamda Janobi Payg’ambarimiz Alloh taolo tarafidan nima keltirgan bo’lsalar, o’shanga til bilan iqror bo’lish va dil bilan tasdiqlashtir. S’hunga iymon keltirgan kishilar «mo’min» deyiladi va ular chin musulmonlardir.

Mo’min kishilar yeru osmondagi hamma narsalarning, hatto oy, quyosh, yulduzlarning, o’simlik va hayvonlarning hammasining xo’jayini, egasi bitta – yakkayu yagona Alloh taolo ekaniga ishonadilar. Ular Alloh taoloning farishtalariga, Payg’ambarlariga, kitoblariga, oxirat kuniga, o’lgandan keyin qayta tirilishga va qadarga ishonadilar.

Mo’min kishilar o’zlarining qayerdan kelganlarini, nega kelganlarini va qayoqqa ketishlarini tushunib oladilar. Dunyodagi hamma narsa faqat Allohning istagi-xohishi bilangina ro’y berishini, barcha odamlar Alloh taoloning oldida javobgar ekanini biladilar. Shuning uchun ular Alloh taolo buyurgan yaxshi, savobli ishlarni qilishadi. Ya’ni namoz o’qib, ro’za tutib ibodatda bo’lishadi. Halol mehnat qilishadi. Uylar qurishadi, ariqlar kavlab, yo’llar ochishadi. Farzandlarini yaxshi tarbiyalab, bilim berishadi. Bir-birlariga yordamlashishadi, yaxshi muomala qilishadi. Ana shular chin iymonli kishilardir. Ular jannatga kirishday katta mukofot olishadi.

lymonsiz kishilar esa Allohdan emas, qandaydir vahimali voqealardan yoki odamlardan qo’rqishadi. Payg’ambar alayhissalomning aytganlarini bajarishmaydi. Odamlarni aldashadi. Yolg’on gapirishadi. Urush-janjal ko’tarishadi. Namoz o’qishdan or qilishadi. Islom diniga dushmanlik ko’rsatib, o’zlarini yaxshilikka chaqirganlarni xo’rlashadi. Bunday odamlar do’zax azoblari bilan jazolanishadi.

lymonning eng asosiy shartlari – Alloh taoloni tanish va hamisha Unga bo’ysunish, Undan qo’rqishdir. Allohni tanish qanday bo’ladi? Hamma narsani Alloh yaratgan. U nimani xohlasa qila oladi, yo’qni bor, borni yo’q qiladi. U avvaldan bor bo’lgan va mangu bor bo’ladi. U yakka-yolg’iz. Uning sherigi ham, tengi ham, o’xshashi ham yo’q. U hech narsaga o’xshamaydi. U hamma narsani, hatto kechasi odamlar uylarining ichida namoz o’qiyotganini ham ko’rib turadi. U hamma narsani, hatto «Allohim, meni kechirgin!» deb ichingizda aytsangiz ham eshitadi. U hatto xayolingizda «Bugun onamga bir yaxshilik qilayin» deb o’ylasangiz ham bilib turadi. Uning amriga hech kim qarshi bo’la olmaydi. Har qanday qudratli, kuchli narsa ham Allohning kuch-qudratiga teng kelolmaydi. Shuning uchun hamma musulmonlar har kuni besh marta namoz o’qiyotganda bor ovoz bilan «Allohu akbar» («Alloh ulug’dir, buyukdir!») deb qaytarishadi. Ana shularni tushunib yetish bizning Allohni tanishimiz bo’ladi.

Allohga bo’ysunib, iymon keltirish qanday bo’ladi? Alloh buyurgan ishlarni qilish, «qilmanglar» deganini qilmaslik Allohga bo’ysunish bo’ladi. Har bir ishda, hamma joyda, hamma vaqt «Alloh ko’rib-bilib turgan-ku!» deb qo’rqish – Allohga bo’ysunish bo’ladi. Allohning avvalgi darslarda sanab o’tilgan barcha sifatlariga ishonish, Uning buyruqlarini bajarish, Undan hamisha qo’rqib turish Alloh taologa iymon keltirish bo’ladi.

Alloh taologa iymon keltirdingizmi? Endi Uni xursand qilish uchun ibodat qiling! Uni doimo eslab turing, «Subhanalloh» deb maqtovlar aytib turing. «Alhamdulillah» degan so’zni o’rganib olsangiz, Alloh taologa shukr aytgan bo’lasiz. Axir bizlarni yorug’ dunyoga keltirib, nafas olsak havoni, chanqasak toza sut va suvlarni, qornimiz ochsa ming xil lazzatli ovqatlarni berib qo’ygan, yalang’och yurmasin deb kiyimlargacha ta’minlagan bunaqa mehribon zotni maqtamay, unga shukr aytmay bo’ladimi?

Mana, iymon nima ekanini oz-moz tushunib oldingiz. Iymonii bo’lish uchun nimalar qilish kerakligini ham bildingiz. Kelasi mashg’ulotimizga «Subhanalloh», «Alhamdulillah», «Allohu akbar» degan so’zlarni yodlab kelasiz va ma’nosini tushuntirib berasiz. Kelishdikmi?


Ahmad MUHAMMAD

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
БЕШИНЧИ САБОҚПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДААссалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғил қизларим Хўш, ўтган машғулотда берилган уй вазифасини бажариб давоми...

2856 05:00 / 15.02.2017
ЎН ИККИНЧИ САБОҚИЛМ ЎРГАНИШ mdash ФАРЗАссалому алайкум, менинг суюкли дўмбоқчаларимБугундан бошлаб машғулотларимизда сизларга мусулмон болаларнинг бурчлари, давоми...

2789 05:00 / 15.02.2017
Маълумки, фарзандларга чиройли исм қўйиш фарзанднинг отаонадаги ҳақларидандир. Шунинг учун отаона бошқа вазифалар каби зиммасидаги ушбу ҳақни ҳам гўзал тарзда давоми...

25159 19:45 / 03.09.2020
Дарс Аллоҳнинг китобидан, ҳадиси шарифдан, зикру дуолардан ва АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан ёдланганларини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота .Сизлардан муҳим бир давоми...

4007 12:08 / 29.12.2017
Аудиолар

131383 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51873 14:35 / 11.08.2021