1446 йил 6 рабиъус сони | 2024 йил 09 октябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (11-қисм)

05:00 / 16.02.2017 4650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (11-қисм)

РЎЗА, ЗАКОТ, ҲАЖ ҲАҚИДА

 

Ассалому алайкум, эркатойларим, қўзичоқларим!

Чин мусулмон бўлишимиз учун нима қилишимиз керак? Ийи, ийи дарров эсдан чиқариб қўйдингизми? Эсладингизми, ҳа яшанг! Бунинг учун аввало иймонли бўлиш, кейин яна намоз ўқиш керак экан. Буни ҳеч эсдан чиқарманг, хўпми?

Бугунги машғулотимизда Ислом динининг қолган учта устуни – рўза, закот, ҳаж нима эканини тушунтириб бераман. Аввал рўзадан бошлаймиз.

Рўза – Рамазон ойида 30 кун эрта тонгдан шом бўлгунча овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, кейин катталарга тааллуқли айрим ишларни қилмаслик керак, дегани. Рамазон ойи ойлар ичида энг улуғи, табарруги. Шунинг учун Аллоҳ таоло шу ойда бандаларига (яъни сиз билан бизга ўхшаган барча одамларга) рўза тутишни буюрган. Шундоқ улуғ Подшоҳимиз ана шундай улуғ ойда рўза тутишни буюрган бўлса, бизлар нима қиламиз? Жон-жон деб бажарамиз, тўғрими асал-қандларим?! Сизлар ҳам ота-оналарингизга қўшилиб рўза тутишни ўрганиб турсангиз, Аллоҳ таолога жудаям ёқиб қолардингиз-да!

Шуни ёдингизда сақлангки, Рамазон ойида жуда одобли бола бўлиб юрилади. Ёлғон гапирилмайди, уришиб-сўкишилмайди, катталарни хафа қилинмайди. Бу ёмон ишларни бошқа вақтда ҳам қилиш яхши эмас. Аммо Рамазон ойида қилсангиз жуда уят бўлади. Бу ойда рўза тутишдан ташқари, Қуръони каримни ўқишни ўргана бошласангиз, сураларни жуда тез ва чиройли ёдлайдиган бўласиз. Кечқурунлари «Таровиҳ» намозлари ўқилади. Масжидларга бориб, ана шу намозда кучингиз етганича қатнашсангиз, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни севинтирган бўласиз.

Ислом динининг тўртинчи устуни «Закот» дейилади. Пули кўп, бой одамлар бойликларининг қирқдан бир бўлагини камбағал, яшашда қийналиб қолган қариндошларига ёки қўшниларига бериб, уларни хурсанд қилиши закот бўлади. Чунки Аллоҳ таоло шунга буюрган. Аллоҳ буюрган экан, демак, ҳамма қулоқ қоқмай бажариши керак, тўғрими?

Аллоҳ таоло бой одамларни бекорга закот беришга буюрмаган. Мана ўзингиз ўйлаб кўринг. Сизларникида овқат, кийим жуда кўп. Дадангизнинг пуллари ҳам кўп. Хоҳласалар сизга бир эмас, иккита велосипед олиб беришлари мумкин. Лекин холангизникида ёки қўшни амакиникида кўпинча овқатларига гўшт ҳам солинмайди. Уларнинг болалари мактабга йиртиқ пойабзалда келади. Ҳатто дафтар-ручка сотиб ҳам ололмайди. Шундоқ бўлгач, дадангиз ўша қийналиб қолган қариндош ёки қўшнига ёрдам берсалар, улар ҳам хурсанд бўлишадими? Болалари севиниб кетадими? Бунга сиз ҳам қувонасизми? Аллоҳ таоло закот беришни буюриб, адолатли иш қилибдими? Ана кўрдингизми, Аллоҳ таоло қанақанги одил, меҳрибон Зот экан!

Динимизнинг охирги бешинчи устуни – «Ҳаж» дейилади. Ҳаж – йўлкирага пул топган, уйида ҳамма зарур нарсаси етарли ёши катта амакиларингизнинг ёки имконияти бўлган барча катта ёшдаги кишиларнинг Арабистондаги Макка шаҳрига бориб, ўша ердаги Ҳарам деган росаям катта масжиднинг ўртасидаги Аллоҳнинг уйи – Каъбани етти марта тавоф – зиёрат қилишларидир.

Улар Арофат деган тоққа чиқиб, гуноҳларини кечиришни сўраб Аллоҳга ёлворадилар, дуо қиладилар. Кейин Сафо ва Марва деган икки тоғ орасида етти марта уёқдан-буёққа бориб келишади. Замзам булоғидан шифобахш сув ичишади. Шайтонга тош отишади. Шу амалларни бажариб, гуноҳларидан халос бўлиб қайтишади. Ҳаж қилган амакилар «Ҳожи» деб аталадиган бўлади. Ҳаж қилишни ҳам Аллоҳ таоло имконияти бор ҳамма одамларга буюрган.

Шундай қилиб, менинг жажжи ширинтойларим, Ислом динимизнинг бешта устунини ҳам билиб олдик. Улар қайсилар экан? Ҳа, барокаллоҳ! Иймон, намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш, ҳаж қилиш динимизнинг устунлари, арконлари экан. Булар асло эсингиздан чиқиб қолмасин, хўпми, қўзичоқларим?! Кейинги машғулотларда сизларга мусулмон болаларнинг қандай бўлишлари кераклиги тўғрисида гапириб бераман. Маъқулми?!

 

ON BIRINCHI SABOQ

RO’ZA, ZAKOT, HAJ HAQIDA

 

Assalomu alaykum, erkatoylarim, qo’zichoqlarim!

Chin musulmon bo’lishimiz uchun nima qilishimiz kerak? lyi, iyi darrov esdan chiqarib qo’ydingizmi? Esladingizmi, ha yashang! Buning uchun avvalo iymonli bo’lish, keyin yana namoz o’qish kerak ekan. Buni hech esdan chiqarmang, xo’pmi?

Bugungi mashg’ulotimizda Islom dinining qolgan uchta ustuni – ro’za, zakot, haj nima ekanini tushuntirib beraman. Avval ro’zadan boshlaymiz.

Ro’za – ramazon oyida 30 kun erta tongdan shom bo’lguncha ovqat yemaslik, ichimlik ichmaslik, keyin kattalarga taalluqli ayrim ishlarni qilmaslik kerak, degani. Ramazon oyi oylar ichida eng ulug’i, tabarrugi. Shuning uchun Alloh taolo shu oyda bandalariga (ya’ni siz bilan bizga o’xshagan barcha odamlarga) ro’za tutishni buyurgan. Shundoq ulug’ Podshohimiz ana shunday ulug’ oyda ro’za tutishni buyurgan bo’lsa, bizlar nima qilamiz? Jon-jon deb bajaramiz, to’g’rimi asal-qandlarim?! Sizlar ham ota-onalaringizga qo’shilib ro’za tutishni o’rganib tursangiz, Alloh taologa judayam yoqib qolardingiz-da!

Shuni yodingizda saqlangki, Ramazon oyida juda odobli bola bo’lib yuriladi. Yolg’on gapirilmaydi, urishib-so’kishilmaydi, kattalarni xafa qilinmaydi. Bu yomon ishlarni boshqa vaqtda ham qilish yaxshi emas. Ammo Ramazon oyida qilsangiz juda uyat bo’ladi. Bu oyda ro’za tutishdan tashqari, Qur’oni-karimni o’qishni o’rgana boshlasangiz, suralarni juda tez va chiroyli yodlaydigan bo’lasiz. Kechqurunlari «Tarovih» namozlari o’qiladi. Masjidlarga borib, ana shu namozda kuchingiz yetganicha qatnashsangiz, Payg’ambarimizni sevintirgan bo’lasiz.

Islom dinining to’rtinchi ustuni «Zakot» deyiladi. Puli ko’p, boy odamlar boyliklarining qirqdan bir bo’lagini kambag’al, yashashda qiynalib qolgan qarindoshlariga yoki qo’shnilariga berib, ularni xursand qilishi zakot bo’ladi. Chunki Alloh taolo shunga buyurgan. Alloh buyurgan ekan, demak, hamma quloq qoqmay bajarishi kerak, to’g’rimi?

Alloh taolo boy odamlarni bekorga zakot berishga byuyrmagan. Mana, o’zingiz o’ylab ko’ring. Sizlarnikida ovqat, kiyim juda ko’p. Dadangizning pullari ham ko’p. Xohlasalar sizga bir emas, ikkita velosiped olib berishlari mumkin. Lekin xolangiznikida yoki qo’shni amakinikida ko’pincha ovqatlariga go’sht ham solinmaydi. Ularning bolalari maktabga yirtiq poyabzalda keladi. Hatto daftar-ruchka sotib ham ololmaydi. Shundoq bo’lgach, dadangiz o’sha qiynalib qolgan qarindosh yoki qo’shniga yordam bersalar, ular ham xursand bo’lishadimi? Bolalari sevinib ketadimi? Bunga siz ham quvonasizmi? Alloh taolo zakot berishni buyurib, adolatli ish qilibdimi? Ana ko’rdingizmi, Alloh taolo qanaqangi odil, mehribon zot ekan!

Dinimizning oxirgi beshinchi ustuni – «Haj» deyiladi. Haj – yo’lkiraga pul topgan, uyida hamma zarur narsasi etarli yoshi katta amakilaringizning Arabistondagi Makka shahriga borib, o’sha yerdagi Haram degan rossayam katta masjidning o’rtasidagi Allohning uyi – Ka’bani yetti marta tavof – ziyorat qilishlaridir.

Ular Arofat degan toqqa chiqib, gunohlarini kechirishni so’rab Allohga yolvoradilar, duo qiladilar. Keyin Safo va Marva degan ikki tog’ orasida etti marta uyoqdan-buyoqqa borib kelishadi. Zamzam bulog’idan shifobaxsh suv ichishadi. Shaytonga tosh otishadi. Shu amallarni bajarib, gunohlaridan xalos bo’lib qaytishadi. Haj qilgan amakilar «Hoji» deb ataladigan bo’ladi. Haj qilishni ham Alloh taolo unkoniyati bor hamma odamlarga buyurgan.

Shunday qilib, mening jajji shirintoylarim, Islom dinimizning beshta ustunini ham bilib oldik. Ular qaysilar ekan? Ha, barokalloh! lymon, namoz o’qish, ro’za tutish, zakot berish, haj qilish dinimizning ustunlari, arkonlari ekan. Bular aslo esingizdan chiqib qolmasin, xo’pmi, qo’zichoqlarim?! Keyingi mashg’ulotlarda sizlarga musulmon bolalarning qanday bo’lishlari kerakligi to’g’risida gapirib beraman. Ma’qulmi?!


Ahmad MUHAMMAD



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ақл ёшда эмас, бошдаЁшларимиз коллеж ёки лицейни битирса, энди улар катта ҳаётга қадам қўймоқда дейдиган бўлиб қолганмиз. Демак, бунгача уларни ҳали ёш, ўсмир, давоми...

4592 05:00 / 06.03.2017
Дарс Қуръони каримдан, ҳадиси шарифдан, зикрлар ва дуолардан ёд олинганларини текшириб чиқиш ила бошланди. Сўнгра ота .Ҳозиргача Аллоҳнинг гўзал исмларидан қанча давоми...

4271 10:27 / 13.12.2017
Совуқ қиш куни эди. Мактабга кетаётган Ийсо йўлда бир камбағал болани учратиб қолди. Бу бечора боланинг устида пальтоси йўқ эди. Йиртиқ этигидан сув ўтиб кетгани давоми...

3652 05:00 / 16.02.2017
Солим ибн Абдуллоҳ отаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Умар болаларига .Кундуз бўлганда, тарқалинглар Бир ҳовлида тўпланманглар Мен давоми...

2664 05:00 / 15.02.2017
Аудиолар

131378 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51870 14:35 / 11.08.2021