1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

105. «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китоби

11:56 / 14.05.2018 5746 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» деб номланган китоблари.

Ушбу рисоладан Ислом оламида энг машҳур бўлган, тасаввуф дунёсида энг кенг тарқалган нақшбандия тариқатининг моҳияти, тарихи, унинг тасаввуф оламида тутган ўрни ҳақида энг керакли маълумотлар ўрин олган.

Асарда ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошлаб, машҳур саҳобаи киромлар, тобеъинлар, сўнг Боязид Бистомий, Бухоронинг етти пирлари, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Имом Раббоний каби тариқатнинг улуғларига бўлган табаррук силсила – тариқат силсиласининг ҳар бир бўғинида турган зотларнинг қисқача таржимаи ҳоли баён қилинган. Сўнг нақшбандия тариқатидаги уч йўл – Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш, муроқабада бўлиш ва муршидга итоатда бўлишнинг баёни келтирилган. Рисоланинг давомида эса нақшбандиянинг ўн бир асосли дастури, зикрнинг фойда ва самаралари, зокирнинг одоблари, муҳосаба каби муҳим масалалар ёритиб берилган.

Шундан сўнг амалий кўрсатмаларга ўтилиб, нақшбандия тариқатидаги кундалик вазифалар, вирдлар ва уларнинг тафсилоти, далил-ҳужжатлари, турли муносабатларга оид зикрлар тавсифи берилган. Рисола якунида эса хатми хожагон, унинг тартиби, одоби ва уни адо этишга оид маълумотлар келтирилган.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-5110-0-2
Ўлчами: 70х90 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 7400 ва 2018 йилдаги 716 рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Мундарижа

Муқаддима

Нақшбандия тариқати
Тариқат силсиласи
Силсилага хулоса
Нақшбандия тариқатидаги уч йўл
Нақшбандиянинг ўн бир асосли дастури
Зикрнинг фойда ва самаралари
Зокирнинг одоблари
Муҳосаба
Кундалик вазифалар
Вирдларнинг тафсилоти ва ҳужжатлари
Турли муносабатларга оид зикрлар
Хотима
Манбалар рўйхати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotЗикр аҳлидан сўрангquot 3қисмШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 3жилди. Китоб муқаддимаси давоми...

2611 11:17 / 24.03.2013
quotЗикр аҳлидан сўрангquot тўпламининг 4жилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 4жилди нашр давоми...

2514 11:34 / 24.03.2014
ҳли сунна ўл жм мзҳабы негизинде пк ақыйда ҳм сап Исламға умтылыў, Қуран ҳм сннетти йренип мел етиў, Исламый мрипат таратыў, салафи солиҳ ndash уллы мужтаҳидлерге давоми...

893 11:47 / 07.02.2021
quotМазҳаблар ndash бирлик рамзиquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мазҳаблар ndash бирлик рамзи, номли китоб. МУҚАДДИМАДАН давоми...

5594 11:35 / 24.03.2014
Аудиолар

119945 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41641 14:35 / 11.08.2021