1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таълифот (китоблар)

97. «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир»

14:00 / 24.03.2015 4916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

117. «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб«Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир» деб номланган китоб.


МУҚАДДИМАДАН
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!
«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиламизнинг биринчи ва иккинчи рисолаларида Мужтаҳид уламолар томонидан Исломнинг мадори деб тан олинган Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита ҳадиси шарифларини имконимиз борича ўрганган эдик. Ушбу рисолада Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолимизда аввал бошлаган ишимизни баҳоли қудрат давом эттириш ниятидамиз. Бу ожизона ишимизда Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!

«Исломнинг мадори бўлган ҳадислар шарҳи» деб номланган силсиланинг аввалги икки рисоласида «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» ва «Ҳалол очиқ-ойдиндир» ҳадислари ба қадри имкон шарҳ қилинди. Мазкур икки ҳадиси шариф ҳам ўзида мусулмон банда ҳаётининг жуда кўп соҳаларини қамраб олгани учун уларда фиқҳ, руҳий тарбия ва бошқа соҳаларда сўз юритишга тўғри келди. Жамият ҳаётидаги турли ҳолатларга оид масалалар юзасидан баҳслар олиб борилди. Ушбу рисоламиздан ўрин оладиган ва сиз азизлар билан бирга ўрганмоқчи бўлиб турган ҳадиси шарифлардаги баҳс юритиладиган мавзулар аҳамият жиҳатидан аввалги икки ҳадиси шарифнинг савиясига яқин бўлса ҳам, қамров жиҳатидан ҳар бир ҳадиснинг мавзуси билан чекланади. Мисол учун, ушбу рисоладаги биринчи ҳадис насиҳатга, яъни холисликка бағишланган. Бошқалари ҳам шунга ўхшаш.

Кўпчилик катта имомлар, муҳаддислар ва мужтаҳидлар Исломнинг мадори деб атаган ҳадиси шарифлардан бири қисқача қилиб «Дин насиҳатдир» деб номланади. Мазкур ҳадиси шарифнинг матни қуйидагича:

Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дин насиҳатдир», дедилар.
«Ким учун?» дедик.
«Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.



Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2016
Ҳажми: 176 бет
ISBN: 978-9943-4448-5-0
Ўлчами: 84×108 1/32

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 5401-сонли хулосаси ила чоп этилган

МУНДАРИЖА

Тамим Дорий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоли
Тамим Дорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси ривоятлари
«Насиҳат» сўзининг маъноси ва таърифи
Насиҳат ҳақидаги оятлардан
Насиҳат ҳақидаги ҳадислардан
«Дин насиҳатдир» ҳадиси шарҳининг давоми
Жаброил ҳадиси
Насиҳат ким учун?
Аллоҳ учун насиҳат
Аллоҳнинг Китоби учун насиҳат
Аллоҳнинг Расули учун насиҳат
Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат
Мусулмонлар оммаси учун насиҳат
Насиҳатнинг аҳамияти
Насиҳат талаб қилиш
Насиҳатнинг вожиблиги
Фарз ва нафл насиҳат
Насиҳат одоблари
Насиҳат қилувчининг одоблари
Насиҳат қилинувчининг одоблари
Насиҳат тинглаш одоблари
Насиҳатга амал қилишнинг фойдаси
Қул хожасига насиҳат қилса
Набавий насиҳатлардан намуналар
Улуғ зотларнинг насиҳат ҳақида айтган гапларидан намуналар
Насиҳатнинг фойдаларидан
Иккинчи ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари
«Киши Исломининг ҳусни» ҳадиси ҳақида уламоларнинг фикрлари
«Киши Исломининг ҳусни» ҳадисининг шарҳи
Киши Исломининг гўзал бўлиши нимани тақозо қилади?
Аллоҳдан ҳаё қилиш мақоми
Аллоҳдан ҳаё қилиш нимани тақозо қилади?
Аллоҳдан ҳаё қилишнинг бардавомлиги
Беҳуда ишларни тарк қилиш киши
Исломининг ҳуснидандир
Тил офатлари
Каломнинг офатлари
Фатво сўраш одоблари
Оз сўзлаш киши Исломининг гўзаллигидандир
Киши Исломининг гўзал бўлиши барча турдаги аҳамиятсиз нарсаларни тарк этиши биландир
Исломи гўзал бўлганларнинг мукофотлари
Хулоса
Амалдан кейин ҳисоб-китоб қилишнинг моҳияти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Счастливая семья,Книга .Счастливая семья, вобрала в себя подробные разъяснения исламского учения о семейных отношениях, которых должен знать каждый мусульманин, давоми...

9895 14:29 / 07.02.2019
Руҳий тарбия 3жузШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик .Руҳий тарбия, мажмуасининг 3жузи.Мазкур китоб ушбу мажмуанинг учинчи жузи бўлиб, давоми...

2813 18:25 / 22.03.2011
.Тафсир Хилал, фундаментальный труд досточтимого шейха Мухаммад Садыка Мухаммад Юсуфа, всемирно известного исламского ученого и общественного деятеля. Тафсир давоми...

1366 19:20 / 10.05.2019
Ҳадис ва Ҳаёт 25жуз .Нубувват хонадони хонимлари,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Нубувват давоми...

3337 12:15 / 23.03.2011
Аудиолар

118770 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40726 14:35 / 11.08.2021