1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

005-дарс. Махраж ва сифат

20:08 / 18.04.2017 19145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бешинчи дарс


Режа:
1.    Махраж ва сифат
2.    Махражлар сурати
3.    Умумий махражлар
4.    Араб нутқ товушларининг махражлари

Таянч сўзлар ва атамалар

 

Махраж

Сифат

Лаклук

Ҳалқум

Тил орқаси

Тил ўртаси

Тил олди

Товуш пайчалар

Юмшоқ танглай

Қаттиқ танглай

Танглай олди

Нутқ аъзолари

 

Махраж ва сифат

 

«Махраж» – чиқиш жойи дегани бўлиб, қироат илмида нутқ товушининг чиқиш жойини, пайдо бўлиш ўрнини англатади. Масалан, «бã»нинг махражи икки лаб, дейилса, унинг икки лабдан талаффуз этилиши тушунилади.

«Сифат» деб одатда нарсанинг ҳолати, ҳайъатини айтилади. Қироат илми истилоҳида нутқ товушининг талаффуз меъёрини, махражда пайдо бўлиш усулини «сифат» деб юритилади. Мисол учун, «бã» жарангли, портловчи товуш дейилганда «жарангли», «портловчи» сўзлари унинг сифатини билдиради.

Нутқ товушларини тўғри талаффуз қила олиш учун, албатта, уларнинг махраж ва сифатларини яхши билмоқ керак. Хусусан, ўзга тилда тўғри сўзлашиш малакасини ҳосил қилмоқчи бўлган киши, аввалло ўша тилдаги нутқ товушларининг таркибини, пайдо бўлиш ўрнинию талаффуз меъёрларини ўзлаштириши даркор. Ана шундагина у ўша тилда тўғри, адабий сўзлаша олиши мумкин. Қуръони каримни тўғри тиловат қилиш учун ҳам араб нутқ товушларининг таркибини, аниқроғи, араб фонетикасини пухта ўрганиш лозим.

Кўпчилик кишилар Қуръони каримни чиройли ўқиш учун биринчи бўлиб оҳангга эътибор берадилар. Тўғри, Қуръонни гўзал оҳангда ўқшига ҳаракат қилиш керак. Лекин ҳар бир нарсанинг ўз ўрни бор. Қуръонни чиройли ўқиш учун аввало талаффузни ростлаш даркор.

Шу боис, Қуръон ўқишни ўрганувчилар учун мўлжаланган ушбу қўлланмада араб тилидаги нутқ товушларининг махражларини ва, қисқача бўлса¬да, сифатларини баён қилдик. Айни вақтда унинг талаффузида кўпчиликда бўлиши мумкин бўлган хатоларнинг асосийларини эслатиб ўтдик. Тоинки ўрганувчи улардан сақлансин ва товушларни тўғри талаффуз этишни осонроқ ўзлаштирсин.

Араб тилидаги нутқ товушларининг аксари айрим жиҳатлардан фарқли равишда бизнинг тилимизда ҳам бор. Бу фарқ аввало махражда бўлиб, бизда оғизда пайдо бўлувчи товушларнинг баъзилари араб тилида ҳалқум-бўғизда, айримлари нисбатан чуқурроқ, ичкарироқдан ёхуд олдироқдан ҳосил бўлади. Ўзбек тилида эса, деярли ҳалқум товуши йўқ.

Шунингдек, уларнинг ораларида пайдо бўлиш усулига кўра ҳам тафовут мавжуд. Бу тафовут, асосан, уларнинг биздаги нутқ товушларига нисбатан куч билан айтилиши, яъни жарангли товушлар ўта жарангли бўлиб, ҳеч қачон жарангсизлашмаслиги, шовқинлилар янада кучли шовқин билан айтилиши, сирғалувчиларда нутқ аъзолари янада жипслашиши, портловчилар қаттиқроқ портлаш билан ҳосил бўлишидадир. Шу боис араб товушлари умуман олганда ўзбек тилидаги нутқ товушларидан кўра қаттиқ, кучли ва тўлароқ талаффуз этилади. Демак, бу икки тилда муштарак бўлган товушлар бир-бирларидан махражда ҳам, сифатда ҳам фарқли бўлишлари мумкин экан.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, араб товушлари ҳақида биз берган таълимотлар араб тилини ўргатувчи бошқа қўлланмаларда келтирилган маълумотлардан айрим ўринларда фарқ қилиши мумкин. Чунки биз бу ўринда ҳозирда араблар нутқ этаётган товушларни эмас, балки Қуръони карим нозил қилинган фасиҳ ва равшан бўлган араб товушларини ўрганмоқдамиз.


Махражлар сурати


Араб тилидаги нутқ товушларининг махраж ва талаффузларини ўрганишга киришишдан олдин, махажларнинг номларини аниқлаб, улар билан яқиндан танишиб олишимиз лозим. Бунинг учун аввало нутқ товушларининг талаффузларида бевосита иштирок этадиган нутқ аъзолари ҳақида керакли даражада тасаввурга эга бўлишимиз керак. Биз уларни шартли равишда умумий махражлар, деб атадик. 

Қуйида мазкур нутқ аъзолари учун умумий сурат берилган. Унда ҳар бир аъзо ўзига хос рангга эга. Аъзо, бошқача қилиб айтганда, ҳар бир умумий махраж номи унинг ёнига ёзилган. Сиз уларни яхшилаб англаб, ёдда сақлаб қолинг.


Умумий махражлар




    Араб товушларининг махражлари


Юқоридаги нутқ аъзолари араб нутқ товушларининг ҳосил бўлиш ўринларига кўра турли минтақаларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири алоҳида жузъий, хусусий махраж ҳисобланади. Махражларни одатга мувофиқ ҳаво оқимининг йўналишига кўра, яъни олдин халқумни, кейин танглай, тил ва тишларни ўрганмиз.

 


  8-топшириқ: 


1. Махраж ва сифат ҳақида тушунчангизни баён қилиб беринг!
2. Тишларнинг номларини айтиб беринг!
3. Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
- араб нутқ товушлари билан ўзбек нутқ товушлари орасида муштараклик борми? Агар бўлса, қайси жиҳатларда?
- умумий махражлар деб эътибор қилинган нутқ аъзолари нечта ва улар қайсилар?
- ҳалқум нечага бўлинади?
- ҳалқум боши билан товуш пайчалари бир нарсами ёки бошқа-бошқами?
- ҳалқум ўртасидаги тил негизида жойлашган тилча нима деб аталади?
- тил нечага бўлинади?
- тил орқасида нечта жузъий махраж бор?
- тил олдида нечта жузъий махраж бор?
- тилнинг ён қирғоғи деганда нимани тушундингиз?
тил олди билан тил уч юзаси орасини фарқладингизми?
- тилнинг олди қирғоғи билан тил учи орасида қандай фарқ бор?
- танглай нечага бўлинади?
- Милкнинг тепаси нима деб номланади?
Озиқ тишлар нечта ва улар неча тур бўлади?

Танбеҳ: 


– Ҳар бир ҳарф машқига киришишдан олдин ўша ҳарф товушининг махражини суратдан кўриб англаб олинг. Нутқ аъзоларининг ҳолатига жиддий эътибор беришни унутманг. Шунингдек, сурат ёнидаги баёнотларни ҳам эҳтимом билан ўқинг ва оғзаки айтиб берадиган даражада ёдлаб олинг.
– Машқларнинг ўқилишига эътибор билан қулоқ солинг, товушларнинг айтилишига аҳамият беринг, зеҳнда сақлаб қолинг ва худди шундай талаффуз этишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун энг аввал, албатта, ҳар бир товушни ўз махражидан ўргатилганидек чиқариш лозим.
– Ҳар бир товуш, ҳар бир сўзда эшитганингиз ва айтганингизни солиштириб боринг, эшитганингиздек айтишга одатланинг.
– Доимо тилнинг ҳаракат ва ҳолатини ҳис қилишга ўзингизни жалб этинг. Машқларда ҳар бир сўз ва иборани бир нафасда равон ва машаққатсиз ўқий олишни ўзлаштиринг. Ушбу малака ҳосил бўлмагунича машғулотни тўхтатманг.
– Товушни ўз махражидан талаффуз этиш учун ҳар бирида алоҳида-алоҳида машғулот қилиш лозим. Машғулот холи хонада кўзгу ёрдамида бажарилгани маъқул.
– Товушни ўз махражидан чиқара олганингиздан сўнг уни доимо шундай талаффуз этишга эҳтимом беринг. Зеро кўпчилик ўрганувчилар, ҳатто ўргатувчилар ҳам товушларни ўз махражидан чиқаришга ўша товуш ҳарфининг машқидагина эътибор берадилар, кейин эса бепарво қарайдилар.
– Товушни ўз махражидан талаффуз этганингизда уни қўполроқ ҳосил бўлишига аҳамият берманг, зеро давомий машғулот ҳар қандай камчилик ва қийинчиликни кўтаради, айниқса, у эшитиш билан бирга бажарилганида бу жараён осон ва мукаммалроқ суратда кечади.
– Ҳар бир ҳарф ё қоида машқида уни имкониятингиз доирасида яхши ўзлаштирмай туриб кейингисига ўтманг.
– Қайси товуш ё қоида машқини ўзлаштиришда машаққат сезсангиз, уни кўпроқ тингланг ва эшитиб машғулот қилишни янада кўпайтиринг. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи дарсРежа1. Унлилар2. УндошларТаянч сўз ва атамаларҚисқа унлиларҲаракатларМустаълийЧўзиқ унлиларМадд ҳарфлариМустафилФатҳа ҳаракатиКасра давоми...

10122 20:06 / 18.04.2017
1. Қotildeф, кatildeф ва ҳatilde ҳарфлари2. Қotildeф ундоши3. Кatildeф ундоши4. Ҳatilde ундоши Таянч сўзлар ва атамалар Чуқур тил орқаЮмшоқ танглайТовуш пайчалариЯқин тил давоми...

6958 20:13 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига, кишанларни солиб қўйдик. Улар кишанлар то иякларигачадир. Бас, улар кеккаювчидирларrdquo деб марҳамат қилган. давоми...

2509 01:11 / 18.04.2017
1. Лatildeм, вatildeв ва фatilde ҳарфлари2. Лatildeм ундоши3. Вatildeв ундоши4. Фatilde ундошиТаянч сўзлар ва атамаларЛatildeмалифТил олд ёниТанглай олдиИкки лабПастки лабнинг давоми...

5320 20:12 / 18.04.2017
Аудиолар

120114 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41781 14:35 / 11.08.2021