1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳар бир иш тақво асосида бўлиши даркор

20:47 / 10.03.2018 3520 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган киши яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб, у билан бирга жаҳаннам оташига қулаган кимсами? Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас.

Ҳар бир иш тақво асосида, Аллоҳ таолонинг розилигини кўзлаб қилингандагина мустаҳкам ва барчага фойда келтирадиган бўлиши мумкин. Ана шундай иш қилган одам таги қаттиқ ва ишончли ерга мустаҳкам бино қурган бўлади.

Бузуқ ният билан, Аллоҳнинг розилигини эмас, ёмонликни кўзлаб, қандайдир шахслар, тузумлар ва жамоаларнинг розилигини кўзлаб қилинган иш эса қулаб кетай деб турган жар ёқасига, емирилиб бораётган бўш тупроқ устига бино қуриш билан баробардир. Унинг биноси битар-битмас, ўзи билан бирга жарга қулаб тушади.

Оятда ушбу ўхшатиш ила «Аллоҳнинг розилиги учун Қубо масжидини қурган тақво аҳли яхшими ёки хиёнат, куфр ва нифоқ йўлида Аллоҳнинг эмас, фосиқ Абу Омирнинг амри ила, унинг розилиги учун, Ислом ва мусулмонларга қарши жосусхона ниятида қурилган Масжидул Зирор яхшими?» деган савол ташланмоқда. Шунингдек, ояти каримада Масжидул Зирорни қурганлар ўз бинолари билан жаҳаннам ўтига қулашлари ҳам таъкидланиб, яна:

«Ва Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас», – дейилмоқда. Золимлардан мурод кофир, мушрик ва мунофиқлардир. Чунки энг катта зулм куфр, ширк ва нифоқдир. Уларнинг Исломга зарар етказиш учун, мусулмонларни алдаш учун қурган нарсалари ҳам зулм ҳисобланади.

Бундай масжидул зирорлар ҳозирги кунимизда жуда ҳам кўпайган. Улар турли исломий ташкилотлар, муассасалар, марказлар, масжид ёки мадрасалар ва бошқа номлар ила барпо қилинмоқда. Уларни барпо қилувчиларнинг кўплари тақво асосида, Аллоҳнинг розилиги учун эмас, балки ўзидаги нуқсонларни ёпиш, одамларга яхши кўриниш ва керак бўлган чоғида, улар орқали Ислом ва мусулмонларга зарар етказиш учун бу ишларни қилаётганлари маълум. Улар ўзларича пухта иш қилганга ўхшашга уринадилар. Лекин аслида ишлари чатоқлигини ўзлари ҳам биладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
rdquoва пешқадамлар, пешқадамлар ndash Учинчи тоифа пешқадамлар тоифаси бўлиб, бу дунёда иймонга киришда ва Аллоҳ таолонинг ибодати ва тоатида бошқалардан кўра давоми...

3802 17:22 / 28.01.2018
ndash Қуръон аҳли Аллоҳга аҳлдир. ndash Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис молмулкдан ҳам улкандир. ndash Ҳарбир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади. ndash У давоми...

2499 11:00 / 08.03.2023
Аммо ҳамма мусулмонлар ҳам ҳимоя остида эмас эдилар. Айниқса, заифҳол мусулмонлар ўта ҳимоясиз эдилар. Исломнинг ривожланиб бораётганидан жазавага тушган давоми...

3481 20:51 / 19.12.2017
Оила, иш, омад, фаровонлик ва ҳоказолар тўлақонли бахтли бўлишимизнинг омилларидир. Мусулмон бўла туриб бизнинг икки дунё бахтсаодатимиз фақат Аллоҳнинг қўлида давоми...

35147 18:14 / 10.04.2018