1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ҳаё икки хил бўлади.

18:31 / 24.10.2017 4368 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаёнинг биринчи хили – инсон яратилганда унинг асл табиатига қўшиб яратилган, касб қилинмаган ахлоқдир. Бу ахлоқларнинг энг улуғидир. Уни бандага Аллоҳ таолонинг Ўзи беради. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё фақатгина яхшиликларни келтиради», деганлар. Чунки у ўз эгасини турли қабоҳатлардан ва пасткашликлардан тўсади. Шу билан бир вақтда иймоннинг хислатларидан бўлмиш олиймақом ва карамли ахлоқларга чақиради.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Ким ҳаё қилса, махфий бўлади, ким махфий бўлса, тақво қилади, ким тақво қилса, сақланади», деганлар.

Жарроҳ ибн Абдуллоҳ Ҳакамий: «Ҳаё қилиб, қирқ йил гуноҳларни тарк этдим. Сўнгра менга вараъ етди», деган.

Вараъ ҳақида Муновий: «Вараъ сени шубҳага солган нарсани тарк қилмоғинг, айб бўладиган нарсани манфий (рад) қилмоғинг ҳамда энг ишончлисини олиб, нафсни машаққатга солмоғингдир», деган.

Ҳаёнинг иккинчи хили – кейин касб қилинган маърифатдир. Бу маърифатни банда Аллоҳ таолонинг маърифатидан, У Зотнинг буюклиги маърифатидан, У Зотнинг бандаларига яқинлигидан, уларнинг ҳолини кўриб, билиб, ҳисобини қилиб туришидан, кўзларнинг хиёнатини ҳам билишидан, кўксларга яширинган нарсаларни ҳам билишдан касб қилади.

 

Қалб ва ақлнинг бу борада тутадиган ўрни.

Ҳаё ва бошқа ахлоқлар, сифатлар ва мақомларни касб қилишида инсон қалби асосий ўрин тутади.

Маълумки, инсон жисм ва руҳдан – моддий ва маънавий қисмдан ташкил топган бўлиб, унинг моддий қисми танадан, маънавий қисми эса ақл ва қалбдан иборатдир. Инсоннинг асл қиймати унинг қалби ва ақлидан иборат. Инсонни инсон қилган, қадри улуғланишига сабаб бўлган нарса ҳам унинг қалби ва ақлидир.

Зотан, инсон моддий – жисмоний жиҳатдан бошқа жонзотлар билан муштаракдир. Жисмининг суяк, пай, гўшт ва тери каби моддаларида ҳам, қўл-оёқ, тана, бош, кўз, қулоққа ўхшаш ташқи аъзоларида ҳам, юрак, ўпка, жигар, қорин каби ички аъзоларида ҳам бошқа жонзотларга ўхшашлик мавжуд. Аммо инсонни инсон қилиб, бошқа жонзотлардан ажратиб турган нарса унинг маънавий қисми, бошқача қилиб айтганда, унинг ақли ва қалбидир.

Инсоният ўз ортидан қолдирган, унинг ақл-заковати ва илм-маърифатининг самаралари бўлган адабиёт ва санъат асарлари, маданияти, турли илмлари ҳамда цивилизацияси унинг ақли ва қалбига оиддир. Инсон нимани бино қилса, кашф ва ихтиро қилса ҳамда яна нимага эришса, ушбу икки нарсаси – қалби ва ақли ила бино қилган ва эришган. Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, инсондан қолган ва қолиб келаётган барча яхшилигу ёмонликлар унинг қалби ва ақлининг самарасидир.

Инсон ҳаётида ақлнинг вазифаси идрок қилиш ва англаб етишдир. Қалбнинг вазифаси эса туртки бўлувчи, қайтарувчи ва мақтовчи ҳамда ёмонловчи туйғуларни ўзида жамлаб туришдир.

Инсон туртки бўлувчи туйғулари ила бир нарсани севади ёки эъзозлайди, қайтарувчи туйғулари ила бир нарсани ёмон кўради ёки ундан қўрқади, мақтовчи туйғулар билан бир нарсадан ажабланади, маҳлиё бўлади, ҳурматлайди ва ҳоказо. Ушбу туйғулар жамланадиган махфий макон қалб дейилади.

Демак, инсоннинг инсонлиги икки сир туфайли юзага чиқади:

Биринчиси – нарсаларни идрок қиладиган ва уларнинг сирларини англашга уринадиган ақлдир.

Иккинчиси – унинг ҳаётида севиш, ёқтирмаслик, қўрқиш, жасур бўлиш, улуғлаш, писанд қилмаслик, хурсандлик, хафалик каби ҳис-туйғулардан иборат ҳолат ва сифатларни ўз ичига олган қалбдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Зуҳд ва ҳаё китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ бандаларига латийфдир. У Ўзи хоҳлаган кишига ризқ берур. У ўта қувватлидир, ўта иззатлидир.Бандалар такаббурлик ила куфр келтириб, қиёмат кунини инкор этиб, давоми...

4673 20:36 / 03.10.2017
Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади. Гуноҳи кабира ndash уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни давоми...

7137 19:11 / 11.07.2017
Зикр қилувчининг ўзига яраша одоблари мавжуд. Ўша одобларга риоя қилган ҳолда адо этилган зикрнинг қабул ва ижобат бўлишидан умид қилинади.1. Аллоҳ таолодан давоми...

4789 22:20 / 11.11.2017
Қачон У Зотсенга умидворлик эшигини очмоғини ирода қилсанг, УЗотдан сенга бўлган нарсани мушоҳада қил. Қачон У Зотсенга хавф эшигини очмоғини ирода қилсанг, давоми...

2521 16:50 / 01.04.2018
Аудиолар

120132 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41795 14:35 / 11.08.2021